Баҳорда 9 миллион 578 минг тупдан зиёд кўчат ва бута қаламчаси экилади
Президентимиз ташаббуси билан юртимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Андижон вилоятида кўчат экиш, яшил ҳудудларни барпо этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилда Андижонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳамда қатор фармон, қарорлар ижроси асосидаги кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида жами 15 миллион 358 минг туп дарахт кўчати ва бута қаламчалари экилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 9 миллион 578 минг тупи баҳор мавсумида ўтказилиши кўзда тутилган.
Атроф-муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган 166 та саноат корхонаси томонидан 400 минг туп ҳамда 10 та чиқинди полигони атрофига 35 минг 800 туп манзарали дарахт кўчати экилиб “Яшил белбоғ”лар яратилади.
Экилган кўчатларни парвариш қилиш, суғориш мақсадида 26 километр узунликдаги суғориш тармоғи тортилиб, 16 та ер ости сув қудуғи ишга туширилади.
Батафсил
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram