МАМНУНМАН
Ҳақорат қилганлар, сиздан мамнунман,
Сиз туфайли билдим бу ёмонлигин.
Иғво қилишганлар, сиздан мамнунман,
Сиз туфайли билдим иғво бадлигин.
Йўлимни тўсганлар сабоқ бердингиз,
Ҳар қадам курашиб яшамоқликни.
Ёмон кўрганларим тушунтирдингиз,
Ёмонга қандайин йўл тутмоқликни.
Мақтанчоқ инсонлар сизга ҳам раҳмат,
Мақтаниш бадлигин англатдингиз сиз.
Кибрли танишлар сизга ҳам раҳмат,
Кибр хунуклигин англатолдингиз.
Баднафс танишлардан кўп миннаддорман,
Сизсиз билармидим нафс шайтонлигин.
Ўзимнинг нафсимга разм солмасдан,
Бузармидим мен ҳам ўзим соғлигим.
Мен учун бердингиз ҳаммангиз сабоқ,
Сиз туфайли билдим хушхулқ нелигин.
Сизларнинг ишингиз кўрдиму бироқ,
Яхши бўлди менга қилганим тесин.
Ғани Мажид
Ҳақорат қилганлар, сиздан мамнунман,
Сиз туфайли билдим бу ёмонлигин.
Иғво қилишганлар, сиздан мамнунман,
Сиз туфайли билдим иғво бадлигин.
Йўлимни тўсганлар сабоқ бердингиз,
Ҳар қадам курашиб яшамоқликни.
Ёмон кўрганларим тушунтирдингиз,
Ёмонга қандайин йўл тутмоқликни.
Мақтанчоқ инсонлар сизга ҳам раҳмат,
Мақтаниш бадлигин англатдингиз сиз.
Кибрли танишлар сизга ҳам раҳмат,
Кибр хунуклигин англатолдингиз.
Баднафс танишлардан кўп миннаддорман,
Сизсиз билармидим нафс шайтонлигин.
Ўзимнинг нафсимга разм солмасдан,
Бузармидим мен ҳам ўзим соғлигим.
Мен учун бердингиз ҳаммангиз сабоқ,
Сиз туфайли билдим хушхулқ нелигин.
Сизларнинг ишингиз кўрдиму бироқ,
Яхши бўлди менга қилганим тесин.
Ғани Мажид