#Кадровик
Меҳнат таътилларини ҳисоблаш, уларнинг турларини тўғри қўллаш корхона, ташкилот кадровиклари учун ҳар доим қийинчилик туғдирган айниқса, янги меҳнат кодекси қабул қилингандан сўнг бу янада мураккаблашди. Мазкур постда таътиллар масаласига батафсил тўхталиб ўтаман.
МК 217-моддасига асосан Ходимларга ҳар йилги
асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги
йигирма бир календарь кунни ташкил этади.
МК-218-моддасига асосан
Ҳар йилги қуйидаги ходимларга ёши ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда узайтириладиган таътиллар берилади буни ёдингиздан чиқарманг:
👉 ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга —
ўттиз календарь кун;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга —
ўттиз календарь кун.
👉
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги
йигирма етти календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади, бундан давлат ходимларининг айрим тоифалари учун қонунда ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг узоқроқ давомийлиги белгиланган ҳоллар мустасно.
МК- 481-моддасига асосан агар ходимлар Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишда ишласа, бундай тоифадаги ходимларга ҳам қўшимча таътиллар берилади. Қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг давомийлиги, уларни бериш тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
МК-483-моддаси Ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳам узайтирилган таътиллар берилади. Табиий-иқлим шароитлари ноқулай ҳудудларнинг рўйхати ва бундай шароитлардаги иш учун бериладиган йиллик қўшимча таътилнинг энг қисқа давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
МК-220-модда Битта ташкилотда ёки тармоқда
кўп йиллик иш стажи учун ҳам қўшимча таътиллар берилади. Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган
ҳар беш йил учун давомийлиги
икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.
МК-401-моддасига асосан
ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги
камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
❗️Шундай саволлар келиб тушадики, бу таътилларни олувчи ходимлар юқоридаги таътил турларининг бир нечтасига тушса барчаси қўшиладими деган мазмунда. Ҳа қўшилади.
Масалан, корхонада ходимнинг 12 ёшгача тўлмаган 2 фарзанди бўлиб у корхонада 10 йилдан буён ишлаётган бўлса, унга МКнинг 401-моддасига асосан 4 кун ва МКнинг 220 моддасига асосан 4 кун қўшимча ҳақ тўланадиган таътиллар қўшиб ҳисобланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈