МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ.
Ижтимоий тармоқларда Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилояти Хўжаобод тумани бўлимида давом этаётган меҳнат муносабатларидаги ноқонуний ҳолатлар бўйича хабар қолдирилган.
Гулрух Қосимова, Умид Икромов, Шохсанам Холдарова каби ходимларнинг меҳнат соатлари, шунингдек 2 нафар ходимда иш графи билан боғлиқ, 1 нафар ходимда ишга қабул қилиш жараёнида қонун бузилиши рўй берганлиги бўйича маълумот аноним равишда берилган.
Ҳолат бўйича Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилоят ҳудудий бўлими директори назоратида ишчи гуруҳи
тузилган, маъсуллар ва ходимлардан тушунтириш хатлари олинган, дастлабки хулосаларга кўра хабарда берилган маълумотлар асосли эмас, хизмат текшируви давом этади, ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълумот тақдим этилади.
Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати
@andijonvssb, @andijonssb