Вилоят прокурори ўринбосари К.Ю.Алимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва соҳага оид бошқа қонунлар ижроси Асака, Балиқчи, Олтинкўл туманларида ўрганилди.
Ўрганиш давомида, ҳудуддаги иссиқхоналарнинг иситиш тизимидан атмосфера ҳавосига чиқараётган зарарли моддаларни камайтириш, чанг-газ тозалаш ускуналари самарадорлиги ўрганилиб, атмосфера ҳавосидан намуналар олинди ва атроф-муҳитга зарарлари текширилди.
Бундан ташқари, аҳолига санитар тозалаш хизмати кўрсатувчи корхоналарнинг мавжуд дебитор қарздорликлари ундирилиши аҳволи атрофлича муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини таъминлаш ва ҳудуддаги ўсимлик дунёсини асраш борасида “маҳалла еттилиги”нинг масъулиятини ошириш юзасидан топшириқлар берилди.
Ўрганишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Андижон вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | Facebook