Andijon viloyati Prokuraturasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Andijon viloyati Prokuraturasining rasmiy kanali

👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100091888294643&mibextid=ZbWKwL
👉 https://www.instagram.com/andijonprokuraturasi?igsh=MTB3ZWRyejgxdmJvMQ==

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Вилоят прокурорининг ўринбосари С.В.Мухторов томонидан Ўзбекистон Рсепубликаси Президентининг 10.12.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сонли Қарори ижроси Избоскан, Андижон, Хўжаобод ва Қўрғонтепа туманларида ўрганилди.

Ўрганишда асосий эътибор, таълим объектларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини ўз муддатида ва сифатли амалга оширилиши, ишлар лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида олиб борилаётганлиги ҳамда қурилишга маҳаллий қурилиш материалларини ишлатиш орқали бюджет маблағларини иқтисод қилиш билан боғлиқ ҳолатларга қаратилиб, ишларни белгиланган муддатда ва сифатли якунлаш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, Қўрғонтепа тумани, Қорасув шаҳри марказини ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилиб, амалга оширилган ишлар бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Кейинчалик мутасаддиларга ишларни белгиланган муддатда ва сифатли якунлаш бўйича топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook




Репост из: Bosh prokuratura
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш мақсадида Булоқбоши туманига борди.

Хусусан, туманнинг "Тинчлик", "Қумгузар", "Буюк Турон" ва "Найман" маҳаллаларига бориб, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, ишсиз ёшларга берилган экин ер майдонлари ва тадбиркорлик субъекларининг фаолияти билан танишди.

Сўнгра, тумандаги "Файз-М" трикотаж фабрикасининг фаолияти ўрганилиб, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди, янги иш ўринлари яратиш, жумладан ишсиз ёшларни ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш юзасидан керакли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари жойлашган бинолар ва иншоотлар атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш лозимлиги такидланди.   

Шунингдек, вилоят прокурори сектор раҳбарлари билан учрашиб, энергетика соҳасида тежамкорликни таъминлаш, қурилиш соҳасида сифат ва муддатларга риоя этилишини назорат қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, бириктирилган ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан ўзининг топшириқ ва кўрсатмаларини берди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura


Вилоят прокурори ўринбосари К.Ю.Алимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва соҳага оид бошқа қонунлар ижроси Асака, Балиқчи, Олтинкўл туманларида ўрганилди.
 
Ўрганиш давомида, ҳудуддаги иссиқхоналарнинг иситиш тизимидан атмосфера ҳавосига чиқараётган зарарли моддаларни камайтириш, чанг-газ тозалаш ускуналари самарадорлиги ўрганилиб, атмосфера ҳавосидан намуналар олинди ва атроф-муҳитга зарарлари текширилди.

Бундан ташқари, аҳолига санитар тозалаш хизмати кўрсатувчи корхоналарнинг мавжуд дебитор қарздорликлари ундирилиши аҳволи атрофлича муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини таъминлаш ва ҳудуддаги ўсимлик дунёсини асраш борасида “маҳалла еттилиги”нинг масъулиятини ошириш юзасидан топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Андижон вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook


Андижон вилояти прокуратураси органларида ҳафтанинг ҳар жума кунлари “Маънавият куни” этиб белгиланиб, унга атоқли олимлар, ижодкор зиёлилар иштирокида ходимларнинг маънавий ва маърифий салоҳиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бу борада ташкил этилган навбатдаги тадбирда шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан адабий учрашув бўлиб ўтди.

Улуғ бобокалонларимизнинг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ўрин эгаллаганлиги ёд этилган ушбу тадбирда адабиётшунос олимлар иштирок этдилар.

Тадбирда шоирнинг тарихи ва адабиётга қўшган улкан эзгу ишлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди. Алишер Навоий умри давомида ўзбек халқи ва маданияти манфаати учун тинмай меҳнат қилди, дурдона асарлар яратгани, бир сўз билан айтганда, юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлида беқиёс ҳисса қўшгани таъкидлаб ўтилди.

Адабий учрашув барча иштирокчилар учун ажойиб ва илиқ муҳитда ҳамда таассуротларга, қизиқарли савол-жавобларга бой ўтди.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook




Андижон вилояти прокуратураси томонидан аҳоли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Избоскан туманида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 45 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 20 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани учун 25 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook



Показано 9 последних публикаций.