Мамлакатимизда экологик барқарорлик ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳорги мавсумга катта ҳажмдаги кўчат заҳираси тайёрланмоқда. Мазкур лойиҳа атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни яхшилаш ва турли ҳудудларда яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган.
Ана шу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоят прокуратураси бошчилигида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 30 январь куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги мавсумда кўчат экишга тайёргарлик кўриш, кўчатларни экиш ҳамда ярмарка ташкил этиш бўйича 52 та хусусий секторлар томонидан яратилган 10 млн. тупдан зиёд кўчат заҳиралари ўрганилмоқда.
Ўрганиш натижасида ҳудудлар учун тавсия этиладиган дарахт ва буталар рўйхати шакллантирилди.
“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида 10 миллионга яқин кўчат ўтқазиш режалаштирилган. Бу нафақат атроф-муҳитни яхшилаш, балки аҳолининг ҳаёт сифатини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва экологик онгни шакллантиришга хизмат қилади.
🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | Facebook