87 ёшли Клем Рейнкемеер: Ғиштларга бўлган иштиёқ орқали Гиннес рекордчиси
Баъзан оддий нарсаларга бўлган қизиқиш ҳаётимизда катта из қолдириши мумкин. 87 ёшли америкалик Клем Рейнкемеер бунга ёрқин мисол бўлди. У дунёдаги энг катта ғишт коллекциясини тўплаб, Гиннеснинг Рекордлар китобига кирди.
Клем умрининг ярмидан кўпини турли мамлакатлардан ғишт йиғишга сарфлаган. Унинг ажойиб коллекциясида 8882 та ноёб ғишт бор. Қизиғи шундаки, ғиштларни санаш ва расмийлаштириш ишларида унга қизи Селия ва куёви Ден Биссетт ёрдам берган. Айнан улар ташкилотга хабар беришган.
Клемнинг коллекцияси нафақат АҚШнинг турли штатларидан, балки Германия, Гретсия, Ирландия ва Янги Зеландиядан олинган ғиштларни ҳам ўз ичига олади. Энг қадимги намунаси эса — милодий 100 йилга оид Рим империяси давридаги ғишт.
👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress