Andijonnoma Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Андижон вилояти Andijonnoma.uz веб сайти.
Манзил: Андижон шаҳри А.Навоий шоҳкўчаси 87-уй.
Мурожаат учун : @and_press_services
Web site: http://andijonnoma.uz
Instagram: www.instagram.com/andijonnoma__uz
Facebook: facebook.com/andijonnomauz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#агро_ҳаёт

🍒 Гилос парвариши

Гилос унумдор, нам, мўътадил ерларда яхши ўсади, ёруғлик ва иссиқликка талабчан. Кўчати экилгандан кейин 4 — 5-йили ҳосилга киради. Дарахти 100 йилгача яшайди, тупи 150—300 кг ҳосил беради. Асосан март—апр. да гуллайди, май—июнда пишади.

Ёзи иссиқ худудларда яхши ўсмайди. Намга талабчан. Асосан магеллаб олчаси ёки ёввойи олчага пайвандлаб кўпайтирилади. Кўчати суғорилиб, таги юмшатилиб турилади. Гилос ёшартириш мақсадида 2—3 йиллик шохлари буталиб, дарахти қўшимча озиқлантирилади. Гилос учун айниқса елим оқиш касаллиги ғоят хавфли. Эрта баҳор ва ёзда инсектицидлар ва фунгицидларнинг бирон тури билан 2 — 3 марта ишлов берилади.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли барча стоматология поликлиникалари тўлиқ хусусийлаштирилади.

Рўйхатга кўра, Андижон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Тошкент ва бошқа вилоятлардаги болалар ва катталарга мўлжалланган стоматология муассасалари 100% акция пакети билан сотувга қўйилади.

Фармонга асосан, вазирларнинг хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шерикчилик масалалари бўйича алоҳида ўринбосарлари бўлиши ҳам белгиланган. Уларнинг рўйхати 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши лозим.


👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


🇺🇿🇹🇲 Самарқандда Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти – “Олий Даражали Дўстлик” орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчисига унинг қаламига мансуб "Тафаккур гавҳари" китобининг ўзбек тилидаги нусхасини ҳам топширди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


МАХСУС ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Одилжон Маматкаримов Андижонда бўлди.
Қайд этиш керак, сўнгги йилларда мамлакатимизда МИЗ, яъни махсус иқтисодий зоналар фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, хорижий ҳамда маҳаллий инвестицияларни жалб этишда солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш борасида мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонун билан МИЗ ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилди, маъмурий функцияларни номарказлаштириш, махсус иқтисодий зоналар дирекцияларининг ваколатларини кенгайтириш орқали уларнинг фаолиятини бошқариш механизми соддалаштирилди.
Вилоятдаги махсус иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини ўрганиш мақсадида жойларда бўлган масъуллар дастлаб вилоят “Ипак йўли” эркин иқтисодий зоналар фаолияти билан танишдилар. Инвесторлар билан суҳбатлар чоғида уларни қийнаётган масалаларга ечим топишга кўмаклашдилар. Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 15 февралдаги “Андижон вилоятида “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида 3 миллиард АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, 16 мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш ҳамда йилига 20,1 триллион сўмдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, йиллик 580,7 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча экспорт амалга оширилиши белгиланган. Чунончи, Андижон туманида ташкил этилган қалампир етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган “UZ-TIAN JIAO HONG AN” корхонасида бўлган сенат вакили хитойлик инвесторларнинг фикр-мулоҳаза, таклифларини тинглади. Таклифларини қўллаб-қувватлади.
Иссиклик радиаторлари ишлаб чиқарувчи “Nawas” корхонаси ҳамда гибрит уруғлар етиштириш билан шуғулланувчи “LONGPING-BEREKE” МЧЖ қўшма корхона фаолияти ҳам эътибордан четда қолмади. Сенатор инвесторлар билан тадбиркорлик фаолиятига халақит бераётган омиллар ва уларга яратилаётган енгилликлар ҳақида суҳбатлашди.
Кейинги манзил Андижон тумани Жевачи қишлоғидаги “Malika labaratories” МЧЖ фармацевтика корхонаси бўлди. Ўрганишлар давомида сенат вакили томонидан вилоятда иқтисодиётни янада либераллаштириш, инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшилаш, бизнес юритиш учун имкониятларни ҳар томонлама кенгайтириш чоралари кўрилаётганига гувоҳ бўлгани алоҳида қайд этилди. Ўз навбатида инвесторлар билан биргаликда Андижонда инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар ва жозибадор инвестиция муҳитини яратиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни ўзлаштириш, истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати, шунингдек амалиётда учраётган айрим муаммо ҳамда камчиликлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, қулай ва жозибадор инвестиция муҳитини яратиш, истиқболли қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш ҳамда соҳада мавжуд тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида бажариш учун ҳар бир раҳбар шахсан масъул эканлиги таъкидланди.


❗️Каспий денгизи сатҳи энг паст даражага пасайди

Қозоғистон Сув ресурслари ва ирригация вазирининг ўринбосари Болат Бекниёз парламентнинг қуйи палатаси – Мажлисда Каспий денгизининг сатҳи тарихий минимал даражада пасайиб кетганини билдирди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


🇺🇿 Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳужумчиси Асилбек Алиев ФИФА томонидан Марказий Осиё футболининг энг ёрқин келажак юлдузи сифатида эътироф этилди.

ФИФА сайтида Алиевнинг 2025 йилги U-17 Осиё кубогидаги ёрқин ўйини, турнирнинг энг яхши тўпурари бўлиши ва Ўзбекистоннинг чемпионлик йўлидаги муҳим ўрни алоҳида қайд этилди.

У мусобақанинг дастлабки 4 учрашувида 5 та гол урган.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


Бухорода матбуотга муносабат ачинарли аҳволдаАбдусаид Кўчимов, Ўзбекистон Республикасида
хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси


"…Бухоро йўқотилган қадимий шон-шавкатини тиклаб боряпти. Аммо камчиликлар, тузатиш, тўғрилашга муҳтож ўринлар ҳам оз эмас.

…Ислоҳотлар кўзгуси бўлмиш матбуотга муносабат эса... Вилоятнинг отахон газетаси ҳисобланган «Бухоронома» бор-йўғи 1000 нусха атрофида чоп этиляпти. «Когон ҳаёти»нинг адади 200 та... Маҳаллий амалдорлар ичида «Бизга газета-журналларнинг кераги йўқ» дейдиганлари кўпайиб бормоқда. Коррупция, порахўрлик каби иллатлар урчишининг сабабларидан бири шунда эмасмикан?"...

📝 «Ishonch» газетасининг 2025 йил 24 апрелдаги 51-52-сонидан.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3768

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


💳 Йирик тўлов операторлари поезд чипталари, коммунал хизматлар ва маркетплейслардаги харидлар учун 100% нақдсиз тўлов жорий этишни таклиф қилмоқда.

Шунингдек, автотураргоҳларда ҳам фақат нақдсиз тўловни қабул қилиш мажбуриятини белгилаш таклифи билдирилди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


#факт

Ҳар йили Италиянинг Рим шахридаги машҳур Треви фонтанидан миллион евродан ошиқ қийматдаги маблағ «тутиб олинади». Бу пуллар урф бўйича сайёҳлар томонидан омад учун фавворага отилган тангалардан
ташкил топган. Йиғилган сумма шароити оғирлар учун мўлжалланган махсус дўконларни молиялаштириш учун сарфланади.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Соат 07:00

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек  Абдураҳмонов ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш жараёнлари билан танишмоқда.

Дастлаб, Бобур шаҳрида янги лойиҳа асосида 30 гектар ер майдонида бунёд этилиши кўзда тутилган саноат зона ҳудудида бўлди.

Маҳалла оқсоқоллари, ишчи-ходимлар билан биргаликда бошланётган хайрли ишлар олдидан Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Шунингдек, манзилда техник воситаларнинг ҳаракатланиши, хизматчилар, қурувчилар ҳамда йўловчилар учун яратилиши муҳим бўлган шароитлар юзасидан кўрсатмалар берди. 

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram |Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🚘 Япониялик йигит 10 йил давомида пул йиғиб Феррари сотиб олди, лекин уни етказиб беришганидан бир соат ўтгач автомобиль ёниб кетди

Хонкон исмли йигит ниҳоят орзусига эришган эди: у Феррари 458 сотиб олди, тўғри кўргазма залидан ҳайдаб чиқиб кетди ва бир соатдан кейин автомобиль ўз-ўзидан ёнишни бошлади.

Ҳечқандай авариясиз — шунчаки йўлда ўз-ўзидан ёнишни бошлади. Ўт ўчирувчилар келгунича Феррари тўлиқ ёниб бўлганди, суперкар йигитни кўз-ўнгида кулга айланди. Ҳозирда суғуртачилар ёнғин сабабини излашмоқда, йигит ҳеч бўлмаганда суғурта йўқотилган маблағнинг қанчадир қисмини қоплаб беришига умид қилмоқда.

Ҳаётда шундай воқеалар ҳам бўлиб туради.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


Ўзбекистонда янги боғлар ва узумзорлар учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

Кредитлар 7 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банк ставкасига 4 фоиз қўшиб берилган ҳолда берилади. Маблағлар ер тайёрлаш, кўчат экиш, суғориш тизими ўрнатиш ва парваришлаш учун босқичма-босқич ажратилади.

Максимал сумма — 1 гектарга БҲМнинг 500 бараваригача.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


Ҳайвонлар йўқолиб кетаяпти, қизил китоби бор. Ўсимликлар йўқолиб кетаяпти, қизил китоби бор. Одамий фазилатлар йўқолиб кетаётганда уни қизил китоби бўлиши керак-ку, ахир!

© Тоҳир Малик

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


#кун_тарихи

Бугун 24 апрель ҳафтанинг пайшанба куни. Ушбу кунда рўй берган муҳим воқеалар билан танишинг:

#байрамлар

🌏Озиқ-овқат чиқиндиларини тўхтатиш куни.
🌏Бутунжаҳон лаборатория ҳайвонлари куни.
🌏Халқаро ҳайкалтарошлик куни.
🇺🇳Халқаро кўп томонлама ва тинчлик учун дипломатия куни.
🌏Халқаро шовқиндан хабардорлик куни.

#муҳим_воқеалар

🔹1704 – Бостонда АҚШ колония бўлган даврдаги биринчи мунтазам газета – Бостон Неwс Леттер нашр этила бошланди.
🔹1800 – Конгресс кутубхонаси очилди.
🔹1919 – Торонто санъат галереяси ташкил этилди.
🔹2001 – Ўзбекистонда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташкил топди.

#таваллудлар

🔹1743 – Эдмунд Картрайт – механик дастгоҳни ихтиро қилган инглиз ихтирочиси.
🔹1926 – Таваккал Қодиров – Ўзбекистон халқ артисти.
🔹1942 – Барбра Стрейзанд – америкалик қўшиқчи, актриса, режиссор ва шоира.
🔹1992 – Рафаэла Силва – бразилиялик дзюдочи, Олимпия ва жаҳон чемпиони.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


#кайфият

Керакли нарсани умринг бўйи изласанг ҳам омад кулган лаҳзадагина топасан.

Дунё қалбингиз гўзаллиги даражасича гўзалдир. Шундай экан аввал қалбингизни гўзал қилинг....

Дунёга, ҳаётга тоза нигоҳ  билан боқинг.
Нигоҳларнинг илдизи эса қалбдадир, қалб кир бўлса юз-кўзингизни минг ювганингиз бекор...

Ушбу сўзларни ўқиётган ҳар  бир гўзал қалб эгасига бахт, ҳамиша омад ёр бўлсин!

Хайрли тонг, яхшилар!!!


👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


📚 Бугун — 23 апрель, Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни!

📌 ЮНЕСКО томонидан 1995 йилдан бери нишонлаб келинаётган бу сана — китобларнинг жамиятдаги ўрнини ёдга олиш, ўқиш маданиятини тарғиб қилиш ва муаллифларга ҳурмат кўрсатиш кунидир.

Китоб ўқиш – фақат билим олиш эмас, бу – дам олиш, ўзингизни тушуниш, ҳаётни бошқача кўра бошлашдир.

✨ Китоблар сизни ҳеч қачон ёлғиз қолдирмасин! Байрам муборак!

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


🐬 Google delfinlarni tushunadigan DolphinGemma neyron tarmog’ini yaratdi.

Wild Dolphin Project tadqiqotchilari 1985-yildan beri delfinlar tovushlarini o’rganib kelishmoqda. Muayyan tovush nimani anglatishini tushunish uchun avval o‘nlab yillar kerak bo’lardi. Ushbu jarayonni tezlashtirish uchun Google va Jorjiya Texnologiya instituti maxsus neyron tarmoqni yaratishdi.

Dastur delfinlar suhbatining audioyozuvlarini tahlil qiladi. Neyrotarmoq tovush patternlari ketma-ketligini aniqlab, ularni birlashtirganidan so’ng, u nafaqat delfinlarning nutqini tushunishga, balki ular bilan muloqot qilishga ham yordam berishi kerak.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


🇹🇷 Зилзила вақтида қўрқув сабаб 151 киши баландликдан сакраган

Туркиядаги зилзила вақтида 151 нафар шахслар қўрқув сабаб баландликдан сакраган ҳолда тан жароҳати олиб, касалхоналарда даволанмоқда. Уларга ҳеч қандай ҳаётий хавф йўқ. Бу ҳақда турк расмийларига таяниб, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар бермоқда.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


🇹🇷 Сўнгги 4 соат ичида Истанбулда 55 та зилзила қайд этилди - AFAD

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿🇹🇲 Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистонга президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

Показано 20 последних публикаций.