ШУКРОНА
Уйғонмаган қанча билмайди ҳеч ким,
Саҳарда уйғониб кўз очдик шукур
Қора майиз билан, новвот бол билан,
Тинч нонушта қилмоқ қанчалар ҳузур.
Кўрдик чарақлаган бобо қуёшни,
Гоҳ ёзда қизиймиз гоҳ яшнар баҳор.
Капалак рақсини, майса рангини
Умрида бир бора кўрмаганлар бор.
Юриб чарчадингиз, толиқдингизми,
Ношукурлик қилманг, озгина ўйланг!
Оёқ кийими бор, аммо кийишга
Оёғи йўқларнинг ҳолини сўранг!
Либосингиз ёқмай жиғибийронсиз,
Кийим кўплигидан ётар қалашиб.
Дўппи топилар деб жон қайғусида
Тентийди қашшоқлар ушоқ талашиб.
Болалар уйида ғариб гўдаклар
Зор юрар бир марта она дейишга,
Иккита иссиқ нон олингда дарров
Боринг, онанггизни кўриб келишга.
Сизни бугун ишдан бўшатишдими?
Шуми ташвишингиз шуми муаммо?
Қаранг ўз уйини бўшатиб қўйиб
Муҳожирлар йиғлар ватандан жудо.
Орзу ҳавас кўрмай ўтаяпман деб,
Нолияпсиз, балки оғринаяпсиз.
Қайдадир очликдан қириляпти халқ
Сув деб йиғлаяпти, эшитмаяпсиз.
Ўғлингиз шифокор бўлади бугун
Уни қучоқлайсиз ғурурга тўлиб,
Қайдадир бир аёл ўксиб дод солар
Бола йўқ бешикка бошини қўйиб.
Охирги пулни ҳам ишлатдингизми?
Худо етказади банда ризқини
Умр тиланг ҳаста беморларга сиз
Бугун кимларнидир охирги куни.
Борига шукур денг йўғига сабр
Чойхонага чиқинг, кутар улфатлар
Тўйларга борасиз чиройли бўлиб
Қўлингизга тўлиб кетган тўй хатлар.
Тоғ десангиз тоғ бор, боғ десангиз боғ,
Дарёлар мавж урар ҳар томон яшнар.
Тўлиб тошиб ётар тўкин бозорлар
Ким нима изласа ўшани топар.
Доим сергак туринг ва аҳил бўлинг!
Ватанни авайланг тўртта томонда,
Яна бир чиройли тонг ёришмоқда
Бахтиёрлар юрти Ўзбекистонда!
👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
Уйғонмаган қанча билмайди ҳеч ким,
Саҳарда уйғониб кўз очдик шукур
Қора майиз билан, новвот бол билан,
Тинч нонушта қилмоқ қанчалар ҳузур.
Кўрдик чарақлаган бобо қуёшни,
Гоҳ ёзда қизиймиз гоҳ яшнар баҳор.
Капалак рақсини, майса рангини
Умрида бир бора кўрмаганлар бор.
Юриб чарчадингиз, толиқдингизми,
Ношукурлик қилманг, озгина ўйланг!
Оёқ кийими бор, аммо кийишга
Оёғи йўқларнинг ҳолини сўранг!
Либосингиз ёқмай жиғибийронсиз,
Кийим кўплигидан ётар қалашиб.
Дўппи топилар деб жон қайғусида
Тентийди қашшоқлар ушоқ талашиб.
Болалар уйида ғариб гўдаклар
Зор юрар бир марта она дейишга,
Иккита иссиқ нон олингда дарров
Боринг, онанггизни кўриб келишга.
Сизни бугун ишдан бўшатишдими?
Шуми ташвишингиз шуми муаммо?
Қаранг ўз уйини бўшатиб қўйиб
Муҳожирлар йиғлар ватандан жудо.
Орзу ҳавас кўрмай ўтаяпман деб,
Нолияпсиз, балки оғринаяпсиз.
Қайдадир очликдан қириляпти халқ
Сув деб йиғлаяпти, эшитмаяпсиз.
Ўғлингиз шифокор бўлади бугун
Уни қучоқлайсиз ғурурга тўлиб,
Қайдадир бир аёл ўксиб дод солар
Бола йўқ бешикка бошини қўйиб.
Охирги пулни ҳам ишлатдингизми?
Худо етказади банда ризқини
Умр тиланг ҳаста беморларга сиз
Бугун кимларнидир охирги куни.
Борига шукур денг йўғига сабр
Чойхонага чиқинг, кутар улфатлар
Тўйларга борасиз чиройли бўлиб
Қўлингизга тўлиб кетган тўй хатлар.
Тоғ десангиз тоғ бор, боғ десангиз боғ,
Дарёлар мавж урар ҳар томон яшнар.
Тўлиб тошиб ётар тўкин бозорлар
Ким нима изласа ўшани топар.
Доим сергак туринг ва аҳил бўлинг!
Ватанни авайланг тўртта томонда,
Яна бир чиройли тонг ёришмоқда
Бахтиёрлар юрти Ўзбекистонда!
👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress