АНДИЖОНДА «САЛОМАТЛИК ОЙЛИГИ» ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ЭДИ...
Андижонда жорий йилнинг апрел ойи - "Саломатлик ойлиги" деб эълон қилинди. Ойликни ўтказишдан мақсад, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, фуқароларни оммавий спортга жалб этишдан иборатдир.
Шу муносабат билан Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг спорт майдонида бадантарбия машқлари ҳамда спорт мусобақалари ўтказилди.
Саломатлик ҳар биримизнинг ўз қўлимизда, -дейди вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Расулжон Тўланов. - Унга эътиборли бўлиш, спортни ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айлантириш, тўғри овқатланиш, зарарли одатларни тарк этиш ўзимизга боғлиқ бўлади.
Ҳар биримиз ўз соғлигимиз учун масъул бўлайлик, нафақат ўзимиз, балки бутун оила аъзоларимиз, яқинларимиз саломатлиги, уларни соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшашларига чақириб қолайлик.
Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.