У Бобоси Пўлкан шоир ва отаси халқ бахшиси Умарқул Пўлкан ҳақида кўзлари ёниб сўзлаганди, – дея эслайди улуғ адиб. – Ўшанда фарзанди аржуманднинг падарига меҳри бўлакчалигини сездим. Шунда замону макон қоришиғида ўлчами йўқ кўнгил қадар талпинаётган сўз, ўзбек халқининг мангуликка дахлдор, довруғи дунёга кетган Пўлкан шоир сулоласи асарлари асрлар давомида яшайди. Негаки бақувват дарахтнинг илдизи ер остига туташиб кетган деган ўй кечувди кўнглимдан”.
Айни пайтда шоир ижодини қизи – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, таниқли шоира Саодат Пўлканова ва ўғли Мақсуд Пўлканов давом эттиришмоқда. “Пўлкан шоир адабий сулоласи” адабий саҳифасида шоир ҳаёти ва ижоди билан батафсил танишиш мумкин.
Улуғбек Жумаев,
журналист