Сўм мустаҳкамланяпти – бу сизга нима беради?
Охирги кунларда доллар нархи тушиб, сўм қимматлаша бошлади. Бу ҳодиса кўпчилик учун кутилмаган бўлиши мумкин. Оддий одам учун бу нима дегани?
Молиявий нуқтаи назардан, сўм нега қимматлашаётганини тушунтирамиз
➖ Қўшни давлатлар таъсири. Бизнинг савдо шерикларимиз – Россия ва Қозоғистонда ҳам валюта мустаҳкамланмоқда. Уларнинг пули қадрлироқ бўлса, у ердан товар келтириш арзонлашади. Шунингдек, биз ҳам ўз маҳсулотларимизни сотишда фойда кўрамиз.
➖ Доллар сотиб олишга талаб камайди. Бозорда доллар қанча кўп керак бўлса, унинг нархи ошади. Ҳозир одамлар камроқ доллар сотиб олаяпти, чунки иқтисодиётда унга талаб пасайган. Шу боис, доллар арзонлашаяпти, сўм эса қимматлашаяпти.
➖ Марказий банкнинг иштироки, Марказий банк сўм нархини барқарор ушлаб туриш учун турли иқтисодий усуллардан фойдаланади. Бу бозорда кескин ўзгаришлар бўлмаслигига ёрдам беради.
Валюта курси қандай ўзгармоқда?
📉 Энг юқори нуқта – 13 000 сўм (14-феврал).
📈 Ҳозирги курс – 12 940 сўм (22-феврал).
🔽 Пасайиш – 3,9%.
Оддий одам учун бу нимани англатади?
💰 Импорт маҳсулотлари арзонлашиши мумкин. Доллар тушса, хориждан келадиган товарлар – телефонлар, машиналар, кийим-кечак ва бошқа импорт маҳсулотлар нархи ҳам пасайиши мумкин.
📈 Эҳтиёткорлик билан молиявий қарорлар қабул қилиш керак, Бугун сўм ҳозирча мустаҳкамланаяпти, лекин бу доимий жараён эмас. Валюта бозори турли омилларга боғлиқ, шунинг учун вазиятни доимо кузатиб бориш керак.
Сўм узоқ муддатга мустаҳкам қоладими?
Ҳозирча сўмнинг мустаҳкамлиги ташқи ва ички иқтисодий омилларга боғлиқ. Бу жараён узоқ давом этиши учун ишлаб чиқаришни ривожлантириш, экспортни ошириш керак. Агар иқтисодиётимиз барқарор ўсса, сўм ҳам узоқ муддатга мустаҳкам бўлади.
Хулоса шу: валюта бозорини кузатиш муҳим, лекин шахсий молиявий режаларни ҳам тўғри тузиб, пулни оқилона бошқариш керак.
💬 Бу жараён сизга қандай таъсир қиляпти? Фикрингизни ёзиб қолдиринг!
@alijon_ravshanov