NPK ўғит нима?
NPK бу комплекс минерал ўғит хисобланади, таркиби асосан 3 хил макроэлементдан иборат. N - азот, P - фосфор ва K - калийни билдиради. Кукун ёки гранула кўринишида ишлаб чиқарилади. Барча тупроқ турлари ва кўплаб экинлар учун қўлланилади. NPK ўғитлардаги рақамлар (20:20:20, 15:40:15, 15:15:40) эса уларнинг макроэлементлар массаси ёки нисбатини англатади. Ўсимликнинг вегетация даврига мос равишда NPK тури танланади. Масалан вегетацияни илк даврида илдиз тизимини ривожлантириш учун фосфорга бой (15:40:15) ёки мевани катталаштириш ва сифатини яхшилаш учун калийга бой (15:15:40) NPK ўғитлар қўлланилади.
Афзалликлари:
- сувда тез эрийди, ўсимлик томонидан осон ўзлашади;
- томчилаб суғориш тизими орқали қўлланилганда хам юқори самара беради;
- ўсимликларни азот, фосфор ва калийга хамда микроэлементларга бўлган талабини қондиради.