ОЧИҚ ДАЛАДА ЭКИНЛАРДА ОЗИҚ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИНГ ЎЗЛАШТИРИЛИШИГА ҲАРОРАТНИНГ ТАЪСИРИ
Ҳар бир қишлоқ хўжалиги экини уруғининг униб чиқиши учун мақбул ҳарорат мавжуд (масалан, арпа учун +20°, сули, буғдой учун +25°, маккажўхори ва оқ жўхори учун +32°С).
Ғалла экинлари ҳарорат +23..+25°С бўлганда азот ва фосфорни яхши ўзлаштиради. Канакунжут, соя, ловия ва ғўза каби ўсимликлар +30..+35°С ҳароратда озиқ моддаларни яхши ўзлаштиради.
Ўсимликлар илдиз тизимининг ривожланиши учун бирмунча пастроқ ҳарорат керак. Нисбатан паст ҳароратларда NH4 шаклдаги азот NO3 га нисбатан кўпроқ ютилади.
Ҳароратнинг +5..+7°С га қадар пасайиши калийнинг ўзлаштиришига таъсир қилмайди, лекин илдиз томонидан азот, фосфор, кальций ва олтингугуртнинг ютилишини кескин камайтиради.
Экинлар меъёрида озиқлантирилганда ҳароратнинг +10°С дан пасайиши озиқ элементларининг ўзлаштирилишига салбий таъсир кўрсатади.
Озиқ элементларининг ўзлашиши ҳароратга мос камайиб боради. +12°Сдан паст ҳароратда илдиз тизими фаоллиги тўхтайди.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger