AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


ШАХСИЙ АГРОБЛОГ
Facebookда: facebook.com/agroblogeruz
TikTokда: TikTok.com/@agrobloger
YouTubeда: youtube.com/@agrobloger
Instagramда: instagram.com/zahid_abdusalamov
Реклама: @agrobloger_admin
Канал ташкил топган: 22/12/2018й

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
21 ЯНВАР: СОВУТКИЧДАГИ УЗУМЛАР СОТУВГА ЧИҚДИ!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


ДУНЁДАГИ ЭНГ ЙИРИК МЕВАЛИ ПОМИДОР НАВИ ҲАҚИДА...

Буюк Британия селекционерлари яратган Gigantomo навининг 1 дона мевасидан бутун бир оила баҳам кўриши мумкин. Бўйи 180 см, поясида 11-12 донадан иборат мевасининг эни 25 см, оғирлиги эса, нақд 1,4 кг келади.

Инглиз агрономларининг 20 йиллик селекция ишларининг маҳсули ҳисобланади. Ушбу навнинг уруғларини ишлаб чиқарувчи компания мамлакат фермерлари ўртасида 5000 фунт стерлинг мукофотли конкурс эълон қилди.

Конкурснинг шарти, худди шу навни экиб, 1 донаси 3,5 кглик помидор етиштириш! Лекин ҳозиргача ҳеч қайси фермер томонидан бундай натижа қайд этилмади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


Репост из: ANGUZAL AGROSERVIS
ИССИҚХОНАДА ЗАМБУРУҒ ВА ВИРУС КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ БИОЛОГИК КУРАШ - ЭНГ САМАРАЛИ УСУЛ!

Маълумки, микробиологик воситаларнинг асосий таъсир этувчилари тирик бактериялардан иборат бўлгани сабабли улардан ишчи эритма тайёрлашда ариқ, канал, артезиан сувларидан фойдаланилади. Кимёвий препаратларга нисбатан химоя муддати 1-1,5 ойгача узоқроқ ва самаралироқдир.

Экинларга 10-15 кун оралатиб "Спорагин" биофунгициди (10л сувга 150г) ишчи эритмаси билан ишлов берилиши замбуруғ ва бактериал касалликлари инфекциясини тўла тўхтатади.

Илдиз чириши ва Фузариоз каби илдиз замбуруғ касалликларига қарши эса, кўчатлар ёшлигиданоқ, "Плантастим" биостимуляторини 10л сувга 150г аралаштириб, ҳар бир тупга 150-200г қуйилади.

Вирус касалликларининг ўзига хос энг асосий хусусияти шундаки, улар узоқ вақт яширин холатда бўлиб, ташқи белгилари дарҳол намоён бўлмайди, лекин бошқа экинлар учун "юқтирувчи" вазифасини ўтайверади.

Ўзбекистонда сабзавот етиштиришда вирус касалликларининг баргларда мозаика ҳолатини келтириб чиқарувчи Бодринг мозаикаси турлари, Тамаки мозаикаси, Столбур, Стрик касалликлари кенг тарқалган.

Бизнинг энг катта хатоларимиздан бири, касалликни кўргандан сўнг ишлов беришимиздир. Аслида вирус касалликлари фақат профилактик ишловни талаб қилади, яъни унинг олдини олиш муҳимдир.

Биологик ишловларда Лавирон биологик препарати билан экинлар экилгандан 15 кун ўтиб, ҳар 2 ҳафтада профилактик ишловлар олиб борилиши зарур. Бунда 10 литр сувга 10-15 г миқдорида ишчи эритма асосида экинларга ёппасига пуркалади. Касаллик кузатилганда эса, сарф меъёри 20 мл гача оширилиши мумкин.

✅16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

✅БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги расмий гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi


ҚОЗОҒИСТОН ЎЗБЕКИСТОНГА КАРТОШКА ЭКСПОРТИНИ 6 ОЙГА ТЎХТАТДИ.

Қозоғистон ҳукумати ички бозорида картошка нархи кескин ошиб кетгани туфайли унинг экспортини чеклашга қарор қилди. Тақиқ ЕОИИга аъзо давлатларга тааллуқли эмас.

Қозоғистоннинг бир қатор вилоятларида картошка нархи кескин ошиб кетгани туфайли ҳукумат ушбу маҳсулотнинг учинчи давлатга экспортини олти ойга чеклашга қарор қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон ҳукумати матбуот хизматининг маълум қилишича, бош вазир кўрсатмасига биноан Қишлоқ хўжалиги, Савдо ва интеграция вазирликларига мамлакатдаги картошка бозорида юзага келаётган вазиятни мунтазам мониторинг қилиш топширилган.

«Қўшни давлатларда, айниқса, Ўзбекистонда талаб ортгани ва экспорт нархларининг юқорилиги туфайли жорий йилда картошка экспорти 1,5 баробарга ошиб, 411 минг тоннадан 605 минг тоннага етди. Бу каби талаб ажиотажи ички бозорга таъсир кўрсатди. Охирги ҳафтада экспорт билан шуғулланувчи ишлаб чиқарувчилар ўртасида нархларнинг кескин ўсиши қайд этилди (170 дан 270 тенгегача)», — дейилади ҳукумат хабарида.

Ички бозорда картошка нархини барқарорлаштириш учун Савдо фаолиятига оид масалалар бўйича идоралараро комиссия йиғилишида картошкани учинчи давлатга олиб чиқилишини 6 ой муддатга чеклаш бўйича қарор қабул қилинган.

«Мазкур чора ЕОИИ давлатларига тааллуқли эмас, аммо ушбу йўналишдаги экспорт назорат остида бўлади. Шу билан бирга, юзага келган вазият инобатга олинган ҳолда 16 январдан экспорт учун фитосанитар сертификатларни тақдим этиш бутунлай тўхтатилди», — дея таъкидланади хабарда.

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, бугунги кунда мавжуд захиралар 2025 йилги ҳосилга қадар ички бозор талабини қондириш учун тўлиқ етади. 19 январ ҳолатига кўра, 850 минг тоннадан ортиқ картошка захираси мавжуд.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


АТИРГУЛ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Экиш учун тавсия этилган атиргул навлари: Қора магия, Папилон, Бургун, Салвидор, Кулин Елезавета, Московский, Президент, Анжелика ва ҳ. к.

🔹Кўчат тайёрлаш.

Ёзнинг ўрталарида чала ярим пишган наъматак терилади, дуккаклари чақиб олинади ва ўрадаги қумга аралаштириб кўмилади. Кўмилгандан сўнг 3-4 кун давомида сув сепилиб турилади. 15-20 кун ўтгандан сўнг кўмилган наъматак қумдан олинади, ёйиб қуритилади.
Қуриганлари эланиб, қумдан ажратилади, мато халтага солиб, соя ва қуруқ жойда сақланади.

Наъматак уруғи ноябрь ойида яна қалинлиги 25-30 см бўлган ҳўл қумга аралаштириб кўмилади. Март ойининг 5-10 саналарида қумдан ковлаб олиниб, эланади ва 10-15 саналарда ерга сепилади. Сепилган уруғ 20-25 кун давомида униб чиқади.

Май ойининг ўрталарига бориб ягана қилинади. Ниҳоллар пайванд пайтигача парвариш қилинади. Август ойининг 10-15ларида пайванд қилишга етилади. Пайванд қилиш учун атиргулнинг соғлом пишган кўз навдаси танлаб олинади. Кўзли навда гулнинг паст қисмидан 20-25 см. қолдириб кесилади.

Кесилган новданинг тепа юмшоқ қисми ҳам кесиб олиб ташланади. Қолган соғлом новдадан кўз олиб, наматак танасига пайванд қилинади. Пайванд қилингандан сўнг 20-22 кундан кейин куртак чиқади, аста-секин ривожланиб, шохга айланади ва 9-10 ойдан сўнг илк гулини беради.

🔹Экиш учун жой танлаш ва ерни тайёрлаш.

Гул етиштириш учун ажратилган майдон текис ва унча катта бўлмаган (2-3°С гача) нишабликда бўлиши лозим. Ер майдони куз ойларида тайёрланади. Органик ўғитлар бериб, 20-30 см чуқурликда чопилади. Тупроқ бегона ўтлардан тозаланади, хаскашланади ва пушта олинади. Улар калтароқ, баландлиги 20-25 см, кенглиги 70 см бўлиши керак. Экишдан олдин майдон суғорилади. Кўчатлар 70×60 см ва 70×70см схемада экилади.

🔹Экиш.

Атиргулларни экишнинг энг мақбул пайти баҳор фаслидир. Экиш олдидан атиргулнинг илдизлари текшириб чиқилади, синган ва титилган илдизлар кесиб ташланади, қолган соғлом илдизлар эса лой ва қорамол ахлатидан тайёрланган аталага ботириб олинади. Гул кўчатини экиш учун эни 30×30 см, чуқурлиги 30 см катталигидаги чуқур қазилади. Кўчат ўтқазишдан олдин бу чуқур сув билан тўлдирилади.

Туплар кўчатзордаги ҳолатидан бир оз чуқурроқ (3-4 см) қилиб, пайванд қилинган тарафини кун чиқиш томонга қаратиб ўтқазилади. Пайванд бўлган жойи ер юзасида 45-50 см тепада бўлиши лозим. Нам кўтарилиб кетмаслиги учун айлана ариқ бетига 3-4 см қалинликда қипиқ ёки янги от гўнги сепиб қўйилади. Узун шохлари қирқиб, калта қилинади. Қирқишда янги новдалар ҳосил бўлиши учун тўрт-олти куртак қолдирилиши керак.

Ўсимлик ўтқазиладиган куни ҳар бир чуқурга 6-8 кг ҳисобидан чириган гўнг тупроққа аралаштириб солинади. Агротехника тадбирлари иўғри олиб, борилганда ўсимлик тупидан 8-12 донагача гул олиш мумкин.

🔹Суғориш.

Суғоришда наъматак униб чиққандан кейин ер чала, яъни ҳар 10 кунда 2-3 маротаба суғорилади. Пайванд қилингандан сўнг тагидан нам кетмаслиги керак. Кейин кўчат ҳафта давомида 1 марта суғорилиб турилади.

🔹Ўғитлаш.

Атиргул кўчатлари асосан маҳаллий ўғитлар билан озиқлантирилади. Илдиз ривожланиши учун "Плантастим" биостимулятори қўлланилади.

Қатор ораларига ишлов бериш ишлари суғорилгандан 2-4 кундан сўнг бажарилади. Тупроқни юмшатиш дастлабки йиллари 3-4 маротаба амалга оширилади. Қатор оралари қўл кучи билан 10-15 см чуқурликда чопиқ қилинади ва бегона ўтдан тозаланади.

Туп бўғзи атрофига 40-50 см баландликда тупроқ ўйилади. Шу тарзда атиргуллар қишлайди. Эрта баҳорда куртаклар бўртмасдан олдин бўғиз атрофидан тупроқ олинади, усти очилади, илдиз бўғзи тозаланади, шикастланган ва синган, учларини совуқ урган новдалар қирқиб ташланади.

🔹Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш.

Ширага ва ўргимчакканага қарши 10 л хлорланмаган сувга 150 мл "Престиж плюс" биоинсектициди пуркалади. Ун шудринг касаллигига қарши 10 л хлорланмаган сувга 150-200 мл "Спорагин" биофунгициди сепилади. Атиргулнинг занг касаллигига мойиллиги кучли. Унга қарши олтингугурт сепилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger




⚡️ҲАФТАЛИК ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ: Чоршанба кунидан кириб келиши кутилаётган совуқ ҳарорат туфайли ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

"Ўзгидромет" хабарига кўра , бугун, 21 январ, сешанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда қорга айланиши кутилади. Айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Фақат Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик эҳтимоли паст. Ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

Маълум қилинишича, 22 январ, чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, дея хабар берди «Ўзгидромет». Натижада Республика бўйлаб ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши) кузатилиши кутилмоқда. Ушбу кунда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0…+5 даражадан ошмаслиги эҳтимоли катта.

Пайшанба кунининг биринчи ярмида республиканинг фақат марказий ва шарқий ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси –2…–7 даража совуқ, кундузи –2…+3 илиқ атрофида, шимолий ҳудудларда кечаси –8…–13 даража совуқ, кундузи 0…–5 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.

Жума куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кечаси –2…–7 даража совуқдан ошмаслиги, кундузи +2…+7 даража илиққача, шимолда кечаси -8…-13, кундузи –2…+3 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.

Ҳафта давомида республика бўйлаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб турган ҳолда 7–12 м/с тезликда эсиши, 21–23 январ кунлари айрим жойларда 13–18 м/с гача, 21–22 январ кунлари 20–23 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкент шаҳрида бугун, 21 январ, сешанбa куни вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси +2…+4, кундузи +8…+10 даража илиқ бўлиши кутилади. Чоршанба куни ёмғир ёғиши, қорга айланиши кутилмоқда, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 12–14 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи ҳаво ҳарорати +1…+3 даража атрофида бўлиши кутилади. Пайшанба куни кечаси ва эрталаб қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси –4…–6 даража совуқ, кундузи –1…+1 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!



AGROBLOGER канали:
@agrobloger


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"УЙДАГИ АНАНАС ҲОСИЛИНИ ОЛИБ, УСТКИ ЎСИМТАСИ ЯНА ЭКИБ ҚЎЙИЛАДИ.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


ҚИШ КУНЛАРИДА ГИДРОПОНИКА УСУЛИДА ЧОРВА ОЗУҚАСИ ЕТИШТИРИШ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА...

Ўғитларни ерга киритиш, майдонни экишга тайёрлаш, экишни механизмлар воситасида амалга ошириш, суғориш ва ирригация-мелиорация тизимидан фойдаланиш, ўсимликни биологик ва кимёвий ҳимоялаш, қатор оралари орқали ишлов бериш каби амалиётларни бажаришга эҳтиёж қолмайди.

Кўп миқдордаги меҳнат ва моддий ресурслар тежалади. Илгари чорва озуқаси етиштириш билан банд бўлган майдонларга бошқа қишлоқ хўжалик экинларини экиш имконияти юзага келади.

Масалан, фермер хўжалигида шундай ширали чорва озуқаси билан озиқлантирилганда соғин сигирларнинг маҳсулдорлиги ўртача 30-35 фоизга ошди.

1 кв.м ерда гидропоника усулида ундирилган дондан 25-28 кг гача кўк масса олиш мумкин. Бунинг учун 7-8 кун кифоя. Худди шу ўлчамдаги ерда бир йилда 52 марта ҳосил етиштирса бўлади. Бу 1300-1456 кг гача кўк масса олиш мумкин, дегани.

Ушбу кўрсаткич дон ва такрорий экиндан олинадиган дағал хашак ва силосга нисбатан 282-316 мартага кўп.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


САВОЛ: Шоли қипиғини шўрланган дала ва томорқамиздаги ерга солиб, ҳайдов ўтказсам бўладими? Шоли қипиғида pH кўрсаткичи қандай бўлади?

ЖАВОБ: Далага ҳам, иссиқхонага ҳам ҳайдовдан аввал солинса бўлади. Шоли қипиғи гуруч етиштириладиган ҳудудларда арзон нархларда топиладиган чиқинди. Тупроқни ғоваклаштиради, экиладиган экинларда илдизни кислород билан таъминлашда қулай, тупроқда аэрация жараёнини яхшилайди. pH кўрсаткичи 6,1 га тенг, бу кислотали даражаси юқори бўлган тупроқлар учун жуда қўл келади. Агар аввалги йиллардаги ҳосилдан олинган чиқинди бўлса мақсадга мувофиқ бўлади. 18 ойдан 24 ойгача компостланганидан кейин фойдаланилса, кўчат етиштиришда тувакчалар учун тайёр субстрат бўлиши ҳам мумкин.

Шоли қипиғи ҳақида: сув сақлаш хусусияти 157%, ғоваклиги 93,92%, ҳажм оғирлиги 0,099 гсм⁻³, pH=6.1, электр ўтказувчанлиги 0,2 мСм/см, катион ўзгариш хусусияти паст ёки ўрта даражада.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


ИССИҚХОНАДА КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Иссиқхонада маҳсулот етиштиришда ташқи муҳит факторларини тартибга солишнинг аҳамияти жуда катта, чунки бу усул ёрдамида, айниқса, ҳаво намлигини бошқариш асосида, иссиқхоналарда кўп касалликлар пайдо бўлишининг олди олинади ёки касалликка чалинганда, унинг экинларда тарқалишини тўхтатиш ёхуд ҳосил учун безарар даражада ушлаб туришга имконият яратилади.

Иссиқхоналарда ҳаво муҳити иложи борича тез-тез алмаштирилиши лозим, энг ками билан кунига 3 марта ҳаво алмаштирилиши талаб қилинади.

Иссиқхоналар плёнкалари яхши ювилган ва қуёш нурини яхши ўтказиши керак. Ҳаво ҳарорати кундузлари +22..+24 даража, кечалари +18..+20 даражадан пасаймаслиги керак.

Экинлар совуқ сув билан суғорилса, уларнинг иммунитети пасайиб кетиши ва касалликларга чалиниши кўпроқ кузатилади. Бунда олдини олишда ва уларга қарши курашда фақат биологик фунгицидлар қўлланилади. Буларга яққол мисол қилиб, замбуруғ касалликларига қарши "Спорагин", "Плантастим", вирусли касалликларига қарши эса, "Лавирон" биофунгицидини тавсия қилиш мумкин.

Касалликларнинг олдини олиш учун суғориш сувининг ҳарорати +20..+22 даража бўлишини таъминлаш тавсия қилинади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


Репост из: ANGUZAL AGROSERVIS
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН ВА ЎСИМЛИКЛАР УЧУН ТЎЛИҚ ТУРКУМДАГИ МИКРОБИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

"
ANGUZAL AGROSERVIS" КОМПАНИЯСИДАН

✅ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

✅СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

✅ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

✅АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

✅МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

✅ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

✅АН БИО (нематодага қарши)

✅БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

✅ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

✅АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
Бош офис:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777
Бўка
+998949362678
Тўйтепа
+998974256996

НАМАНГАН
Чорсу
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
Марғилон
+998906313006
Данғара
+998901508777
Риштон
1-дўкон:
911315320
2-дўкон:
336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998905265522

ЖИЗЗАХ
+998919423355
+998945715079

САМАРҚАНД
1-дўкон:
979155556
2-дўкон:
999496835
Каттақўрғон
1-дўкон:
979231131
2-дўкон:
972851391
Пайариқ
+998979148801

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Мавлон ака
+998912202144
Қарши
914550044
Муборак
+99897200618

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА РАСМИЙ ВАКИЛ:
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-омбор
+998905752771
+998932097779

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Пешку
+998997025510

СИРДАРЁ
Гулистон
1).
+998972486262
2).
+998994748634
3).
+998915051555

16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телеграмда ёзиш учун:
@Anguzal

Комапания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi


ЯНГИ ЭКИЛГАН МЕВАЛИ ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИНИ МУЛЧАЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ

Суғориш чекланган туманларда баҳорда ўтқазилган дарахтлар танаси атрофига 70–80см кенгликда компост ёки 10–15см қалинликда қуруқ ҳашакдан ёки сомондан мулча ёпилади.

Бу тупроқ намини сақлайди, кўчатларнинг тутиши учун қулай шароит яратади, тупроқ эрозиясини камайтириб, тупроқ аэрациясини яхшилайди ва бегона ўтларнинг ўсишини олдини олади ҳамда чиригандан кейин тупроқни органик моддаларга бойитади.

Мулча тупроқни қуриб қолишидан сақлайди ва натижада сув ерга чуқурроқ сингади. Мулча тагидаги ҳарорат шудгор қилинган ерга қараганда ёзда салқинроқ, қишда эса иссиқроқ бўлади, бундан ташқари, мулча тагида тупроқ микроорганизмлари ва тупроқни ғовак қилувчи чувалчанглар тезроқ кўпаяди.

Мулча тагидаги буғланиш камроқ бўлганлиги учун зарарли тузлар ер устки қаватларига чиқмайди. Шунинг учун шўрланган ерларда боғ барпо қилишда мулчанинг аҳамияти каттадир. Мулчаланган боғлар камроқ суғорилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


ТУПРОҚНИНГ P.H КЎРСАТКИЧИ ВА УНИНГ САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ ЕТИШТИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ

Тупроқнинг энг муҳим кўрсатгичларидан бири бу – рН дир. рН-бу водород кўрсатгичи бўлиб, сувдаги эркин водород ионлари концентрациясини билдиради. Ушбу тушунчани соддалаштирадиган бўлсак, рн сувдаги Н+ ва ОН- миқдорий нисбатидан келиб чиқиб аниқланади.

Мисол учун: агар сувда Н+ ионлари кўп бўлса сув кислоталиги юқорироқ бўлади. ОН- ионлари кўп бўлса сув ишқорийлиги ортиб боради.

Эслатма: рН даражаси ўз-ўзидан ортиб бориш хусусиятига эга. Дистилланган сувда ушбу ионлари бир-бирини мувозанатлаштириб туради. Бундай ҳолатларда сув рН=7, яъни нейтрал.

Эсда тутиш зарур!
Тупроқнинг кислоталиги ёки ишқорийлигига унинг агрохимик хусусиятлари ва ўсимлик ривожланиши бевосита боғлиқ.

Кислоталик ўсимликларни озуқа элементлари билан таъминланишида асосий ўринни эгаллайди. Кислоталиги ёки ишқорийлиги юқори бўлган тупроқларда сабзавот экинлари жуда қийин ривожланади. Бундан келиб чиқадики, бундай тупроқлардан юқори ҳосилдорлик кутиш ўринсиз.

Тупроқнинг рН баланд (рН>9) ёки паст (pH7,5 тупроқларда қуйидаги ҳолатлар кузатилади:

• Темир, маганец, фосфор, мис, цинк, бўр ва аксарият микроэлементлар ўзлашиши қийинлашади

• Тупроқнинг капилярлиги, сув ўтказувчанлиги ва фильтрлаш хусусиятлари тушиб кетади.

• Кучли кислотали, pH=4,1-4,5

• Нейтрал, pH= 6,1-7,0

Сабзавотларни тупроқнинг химик ҳусусиятларига талаблари турлича. Аксарият сабзавотлар нейтрал ва нейтралга яқин рН=5.0-7.0 га эга тупроқларда яхши ўсади.

• Атрофда ўсаётган бегона ўтларга қараб, сабаби улар тупроқнинг кислоталик даражасига таъсирчан ва ўзига хос “индикаторлар”ролини бажаради.

• Лакмус қоғози ёрдамида.

• Чуқур анализ ўтказиш мақсадида тупроқ намуналарини агрохимик лабораторияга топшириш орқали.

Юқоридаги ҳаволада сабзавотлар учун рН нинг оптимал даражалари жадвали келтирилган.

Сабзавотларнинг кислоталик оптимал оралиғини аниқлаб олиб қаерда ва қандай экин экиш кераклигини билиш мумкин, агар тупроқнинг кислоталиги юқори бўлса оҳак солиш орқали тушириш мумкин ёки ишқорийлиги баланд бўлса таркибида гипс мавжуд бўлган материаллар солиш орқали пасайтириш мумкин бўлади.

рН ни тушириш учун фосфор кислотаси, кўтариш учун калий гидрооксиди ишлатилади. Ёки юқорида ҳаволадаги жадвалдан фойдаланишингиз мумкин:

Умид Ахунов.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ СОДДАЛАШТИРИЛДИ.

Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2025 йилдаги 6-сон қарори билан 24.11.2021 йилдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги ВМҚ-709-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Ҳужжат ЎРҚ-871-сон, ЎРҚ-973-сон қонунлар қабул қилиниши ҳамда Президентнинг 18.01.2024 йилдаги ПФ-15-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ўзгартириш ва қўшимчаларда қуйидагилар назарда тутилган:

• қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкаси ижарачиси ердан фойдаланишнинг асосий мақсадли вазифасини ўзгартирмаган ҳолда ер участкасини ижарага олиш шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга бериш (қайта топшириш) бўйича битимни расмийлаштириш учун нотариал идорага шахсан мурожаат қилиши шарт;

• қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкаси бошқа шахсга фақат тўлиқ ҳажмда ижарага берилиши мумкин, ер участкасини ижарага олиш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар эса ижаранинг қолган муддатига расмийлаштирилади.

Батафсил маълумот қуйидаги ҳаволада:
https://lex.uz/ru/pdfs/7314833

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 13.01.2025 йилдан кучга кирди.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 16 январ, ҳафтанинг пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси +1..+3, кундузи +8..+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши кутилади. Айрим жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси -1..-6 даража совуқ, кундузи +1..+6 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, Айрим ҳудудларда ёмғир аралаш қор ёғиши кутилади. Баъзи жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси -3..+2, кундузи +5..+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси 0..+5, кундузи +6..+11 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси 0..+5, кундузи +9..+14 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси -1..+4, кундузи +6..+11 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим ҳудудларда ёмғир аралаш қор ёғиши кутилади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси -3..+2, кундузи +3..+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


⚡️"АДОЛАТ ҚАНИ?": Камида 2000$ маош оладиган ва ҳамма маҳсулотни четдан ташиб келадиган давлатда бозор расталарини кўринг. Биздачи?

🔹11/01/2025

👇👇👇
https://youtu.be/HMwvIPqs4JA?si=8XtEdlF8YIgQHiFk

AGROBLOGER канали:
@agrobloger


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️АНГЛИЯ ЁКИ РОССИЯ: Мигрант юртдошимиз асосий фарқларини айтиб ўтди...


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

8.8k 0 104 19 39

ЭРТАКИ КАРТОШКА ЭКИШ МАВСУМИ БОШЛАНИШИГА БИР ОЙДАН КЎПРОҚ ВАҚТ ҚОЛМОҚДА...

Картошкани экиш муддатлари минтақаларнинг иқлим шароитига қараб йиллик тажриба ва илмий тадқиқотлар асосида муқобил муддатлари : 
 
-Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва Фарғона водийсида 25 февраль – 10 март; 

 -Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятида 15 февраль – 1 март; 

 -Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 10–20 март ҳисобланади. 
 
Экиш муддати 10 кунга кечикса, ҳосил 10–12 % камайишига олиб келади.

Бунда пишиб етилиш даври қисқа бўлган картошканинг эртапишар навлардан: Сантэ, Невский, Розара, Латона, Агаве, Гранола, Зарафшон, Ред скарлет ва ўрта эртапишарлардан: Альвара, Аринда, Белуга, Виктория, Драга, Кондор, Карлена, Марфона, Фабула, Рамона навларини экиш тавсия этилади. Агар картошка навини аниқ билмасдан ўртапишар ёки ўрта кечки навлар экилса, оқ туганак илдизлари кеч пайдо бўлади ва кунлар исиб кетиб ғовлаб кетади. 
 
Картошка ҳосилини ошириш, сифатини яхшилаш ва эрта етилишини таъминлаш учун ўрта ва йирик ҳажмли уруғлик туганакларни ундириб экиш керак.

Уруғлик туганак вазни 35–70–130 г ҳажмли қилиб экилганда униб чиқиш 2–3 кун, экишдан гуллашгача бўлган давр 8–13 кун қисқариб, ҳосилдорлик 35–40 фоизгача ортишига эришилади. Эртаги картошкани экишга тайёрлашда асосий омиллардан бири туганакларни ундиришдир. Ундириб экилган туганаклар ундирилмаганга нисбатан 12–25 кун олдин униб чиқади ва ҳосилдорлик ортади. 

Уруғликни ундиришга қўйиш олдидан 3 хилга (майда, ўртача, йирик) сараланиб ёруғ тушиб турадиган, ҳарорати 15–18°С шароитли хоналарда пол ва сўкчакларга 2–3 қатламдан оширмай ёки 20–25 кг. ли яшикларга жойлаштирилиб, хона шамоллатиб турилиши лозим. Туганаклар ҳар 7–10 кунда айлантирилиб (пастки қатори юқорига) турилади. Бунда уна бошлаган ўсимталар бир хилда яшил тусга кириб калта ва бақувват бўлади.

Агар уруғлик сожалкада экиладиган бўлса нишлари 0,5–1 см. дан ошмаслиги керак. Акс ҳолда экиш даврида синиб кетади. Агар қўлда экиладиган бўлса, нишларини 2–3 см. гача ўстириб экиш мақсадга мувофиқ. 


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
УДДАБУРОН ХИТОЙЛИКЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ИШ УСЛУБЛАРИ...


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

Показано 20 последних публикаций.