⚡️САВОЛ-ЖАВОБ: "ЎЗ ҲОВЛИМДАГИ ТЕРАКЛАРНИ КЕСИШИМ УЧУН ЭКОЛОГИЯДАН РУХСАТ ОЛИШИМ КЕРАКМИ?".
Савол: Ассалому алайкум. Ҳовлида терак дарахтларимиз бор. Иморатга шу дарахтларни кесмоқчи эдик, шунга экологиядан рухсат олиш керакми? Рухсат олиш керак бўлса тўлови қанча бўлади? Дарахт сони 24 дона.
Жавоб: Рухсат олиш керак эмас. Асослантираман.
Даставвал, юқорироқ юридик кучга эга саналмиш норматив-ҳуқуқий хужжат – қонундан бошласак. Ўзбекистон Республикаси "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун 45-моддаси:
– ёғоч олиш ва мевалар етиштириш учун махсус экилган, юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган дарахтлар ва буталарни (тераклар ва бошқа тез ўсадиган турлар, тутзорлар, мевали дарахтлар ва буталар) кесиш учун рухсатнома талаб қилинмайди, дейилган.
Бу қонун нормаси ва мораторийнинг мазмуни ҳақида устозим Саидали ака тўлиқроқ тушунтирганди.
Энди яна бир хужжат. Биламизки, қонунлар асосий қоидаларни белгилаб беради. Тўлиқроқ механизмлар Ҳукумат қарорларида бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли Қарорига асосан “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида” ги Низомга кўра дарахтларни кесиш масаласи белгиланган.
Ўрмон фондига кирмайдиган бошқа дарахтларни ҳам ўз кесиш тартиби бор. Аввало бунинг учун рухсатнома олиниши керак. Тартиби осон эмас. Лекин бу тартиблар кўча-кўйдаги дарахт ва буталарга нисбатан ишлатилади. Сизнинг дарахтларингиз эса ўз ҳовлингизда. Низом жисмоний шахсларнинг томорқа ер участкаларида ўсадиган дарахтлар ва буталарга нисбатан қўлланилмайди.
ДЕМАК: Сиз дарахтларингизни бемалол кесиб шахсий мақсадингизда фойдаланишингиз мумкин. Чунки у сизники ва сизнинг томорқангизда жойлашган.
©Баҳодир Аҳмедов. Ҳуқуқшунос, блогер.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger