📌 Ноябр ойида мевали боғларда қиш мавсумига тайёргарлик кўриш муҳим аҳамиятга эга. Бу даврда дарахтларни совуқдан ҳимоя қилиш, уларнинг келгуси йилги ҳосилини таъминлаш учун зарур чоралар кўрилади. Қуйида ноябр ойида мевали боғларда бажариладиган асосий ишларни келтириб ўтдик:
✔️ Қуриган, синган ёки ортиқча новдаларни кесиб ташлаш лозим. Бу дарахтнинг шаклини сақлаш ва ҳосилдорлигини оширишга ёрдам беради;
✔️ Дарахт пўстлоғини зарарли ҳашаротлардан ва қуёшда куйишдан ҳимоя қилиш учун махсус аралашмалар билан ишлов бериш;
✔️ Пўстлоқ орасидаги зараркунанда тухумларини ва замбуруғ касалликларини йўқотиш учун пояни тозалаш ва антисептик воситалар билан ишлов бериш;
✔️ Ўсимликларни замбуруғ ва ҳашаротларга қарши кимёвий ёки биологик препаратлар билан даволаш;
✔️ Кузги чуқур суғориш дарахтларнинг қишки совуққа чидамлилигини оширади. Айниқса, совуқдан олдин бу муҳим;
✔️ Тупроқни бойитиш учун фосфор ва калий ўғитларини қўллаш тавсия этилади. Бу дарахтнинг илдиз тизимини мустаҳкамлайди;
✔️ Дарахт атрофидаги тупроқни юмшатиш ва бегона ўтлардан тозалаш;
✔️ Дарахт илдизларини совуқдан ҳимоя қилиш учун сомон, қипиқ ёки қуруқ барглар билан мулчалаш;
✔️ Совуқ тушгунига қадар янги дарахт кўчатларини экиш мумкин. Кўчатлар илдиз отиши учун ноябр ойи қулай ҳисобланади;
✔️ Экиш учун тайёрланган, аммо ҳали ўтқазилмаган кўчатларни совуқдан ҳимоя қилиб, вақтинча кўмиб қўйиш;
✔️ Ерга тушган баргларни йиғиб, зараркунандалар тарқалишининг олдини олиш. Бу баргларни компост учун ишлатиш мумкин;
✔️ Кесувчи асбоблар, суғориш тизимлари ва бошқа жиҳозларни қишга тайёрлаш;
✔️ Мевали дарахтларнинг ҳолатини яхшилаш учун азот ўғитлари ноябрда ишлатилмайди, чунки улар дарахтни фаол ўсишга ундаши ва қишга тайёрланишига тўсқинлик қилиши мумкин;
🔘 Боғдаги дарахтларни кузда тўғри парваришлаш келгуси йилги ҳосил сифатига катта таъсир кўрсатади.
🎚 Агар сиз бу амалиётларни бажариб улгурмаган бўлсангиз, унда шошилинг!
➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.
Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!
Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube