🥒 Айни мавсум:
очиқ майдонларга бодринг экамиз!☑ Ер тайёрлаш.
Бодрингни унумдор, гумус миқдори юқори бўз ва ўтлоқи бўз тупроқларга экиш мақсадга мувофиқ. Уруғ экиладиган майдонлар ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан яхшилаб тозаланади. 1 сотихга 200 кг (10 сотихга 2 тонна) чириган гўнг солинади.
Чириган гўнг билан биргаликда минерал ўғитлар солинади. Тупроқ 30–35 см чуқурликда чириган гўнг ва минерал ўғитлар билан аралаштирилиб юмшатилади. Йирик кесаклар майдалангач, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари олинади.
☑ Экиш муддати ва схемаси.
Эртаги бодринг
жанубий минтақаларда очиқ майдонларда 1–10 апрелда, марказий минтақада жойлашган ва водий 27 вилоятларида 10–20 апрелда, шимолий минтақаларда 20–30 апрелда; ўртаги муддатда жанубий вилоятларда 20 апрел–5 май, марказий минтақада жойлашган вилоятларда 1–10 май, шимолда 1–15 май, кечки бодринг жанубда 10–20 июлда, марказий минтақаларда 15–30 июн, шимолий минтақаларда 15–25 майда экилади. Эртаги маҳсулот етиштириш учун 70+140/2×40 см схемада уруғ экилади. Бунда қаторлар ораси 70 см, пушталар ораси 140 см ва ўсимликлар оралиғи 40 см ни ташкил этади.
Уруғлар қўлда 4–5 см чуқурликка экилади. Уруғ сарфи 1 сотихга 20–30 г (10 сотихга 200– 300 г).
☑ Парваришлаш.
Униб чиқиб ниҳоллар пайдо бўлганда биринчи ва 2-3 чинбарг пайдо бўлгандан кейин эса иккинчи марта ягана қилинади. Қатор ораларини қўл кучи ёрдамида кетмон билан 15–16 см чуқурликда ўсимлик атрофи билан юмшатиб туриш, минерал озиқа ва сув бериб бориш керак.
Сувга талабчанлиги жиҳатдан бодринг сабзавот экинлари орасида биринчи ўринда туради. Найчалаш ва меваси етила бошлаган даврда бодринг сувни айниқса кўп талаб қилади. Ўсув даври мобайнида сизот сувлари яқин жойларда 8-9 марта сизот сувлари чуқур жойлашган майдонларда эса 12-14 марта суғорилади. Хар икки-уч суғоришдан кейин қатор оралари 15–16 см чуқурликда юмшатиб борилади.
☑ Ўғитлаш.
1 сотих ердаги бодринг соф ҳолда 5,8 кг сульфат аммоний, 2,2 кг аммофос, 1,5 кг калий хлор ўғитлари билан озиқлантирилади. Бодрингни озиқ моддаларга талаби юқори.
Ўсув даври давомида 1-2 марта қўшимча Гуммат принт, Рослин ва Нитролин каби моддалар билан озиқлантирилади.☑ Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш.
Бодринг уруғларини 1 кг га 2 фоизли 34% Витавакс, 1,5% ли 60,7% Превикур билан ишлов беришайрим касалликларни олдини олади.
Бодрингни пашшалар, ширалар, трипслар, оққанот кўпроқ зарарлайди.Ўсимликнинг ўсув даврида 10 сотих ерга хашоратларга қарши ҳосилни йиғишдан 20 кун олдин икки марта Атилла супер 10% м.к. ёки Моспилан 20% н.кук. (25–30 г) сепилади. Антракноз, пероноспороз, аскохитоз, доғланишлар, бактериоз ва ун шудринглар касалликларга қарши Колосаль Про м.к. (200–300 г/л), Пинко 10% эм.к. (0,25 л/га), Курзат Р н.кук. (200–250 г) ёки 1 фоизли Бордо суюқлигини қўллаш мумкин. 60–70 литр сувга таёрланган аралашма ишлатилади.
➡️
Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.
Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!
Бизни кузатиб боринг:
💬
Telegram 📹
Instagram📹
TikTok 📹
YouTube