Ўйланманг, хорижда ишлаётган бўлсангиз ҳам ҳимоя қилинасиз!
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Россиянинг "Меҳнат низоларини ҳал қилиш маркази" нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонликларга меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича БЕПУЛ юридик ёрдам кўрсатилади. Яъни, иш берувчилар билан меҳнат соҳасидаги низоларни ҳал қилишда медиация* усулида юридик кўмак берилади.
*Медиация - бу низоли томонлар ўртасидаги муносабатларни тиклаш ва келишувга эришиш учун медиаторнинг ёрдами билан амалга ошириладиган ҳуқуқий ёрдам тури.