Репост из: ☭Герои АФГАНСКОЙ войны☭
Сохта уруш қатнашчилари:
виждон ва ҳақиқат ўртасидаги масала.
"Самозванец" ёки "Лжеветеран"
Совет-Афғонистон уруши ёки бошқа тарихий воқеаларда иштирок этган ҳақиқий уруш қаҳрамонларнинг жасорати халқнинг хотирасида абадий сақланиб қолиши керак.
Аммо афсуски, жамиятимизда ўзини уруш қатнашчиси деб кўрсатиб, виждонсизлик билан шу шаъну шарафдан фойдаланмоқчи бўладиган шахслар ҳам учрайди. Бундай ҳолатлар нафақат ҳақиқий фахрийлар учун, балки умумий жамият учун ҳам катта хиёнатдир.
▪️Ҳақиқий Афғон уруши қаҳрамонларнинг ҳақ-ҳуқуқи
Ҳар бир ҳақиқий уруш қатнашчиси ўзи кўрган азоб-уқубатлар, йўқотишлар ва жасоратлари ортидан ҳурмат ва эътиборга лойиқдир.
Улар нафақат ўз ҳаётини, балки яқинларининг орзу-умидларини ҳам ўша жанг майдонларига қўйган.
Бугун биз уларнинг жасоратини эслаб, уларнинг хотираларини ҳурмат қилишимиз шарт.
Шунинг учун сохта Афғон уруш қатнашчилари "Самозванец"нинг
пайдо бўлиши – ҳақиқий қаҳрамонларнинг шарафини ерга уради.
Улар на ҳақиқий азобни билган, на урушда хизмат қилиб у қийин кунларни кўрган , балки ўз шахсий манфаатлари йўлида, балки олий ўқув юртларига имтиёз билан кириш учун,сохта ҳужжатлар ёки ёлғон гаплардан фойдаланишганлар.
▪️"Самозванец" Сохта Уруш қатнашчиларнинг виждони
Сохта уруш қатнашчиларига бир савол бор:
сиз ҳеч қачон жанг қилмаганингизни, ҳеч бир урушни хаяжонли ва қўрқинчли сониясини кўрмаганингизни, яқинларингизни кўз ёшларига сабаб бўлмаганингизни билган ҳолда, қандай қилиб ўзингизни "ветеран" деб атайсиз?
Ҳақиқий Афғон уруш фахрийлари қонли майдонда елкама-елка турган дўстларини йўқотган.!
18_20 ёшли йигит чоғидан хар кун ва хар тун тирик қолиш учун курашган,йигитлик бурчини ўз қасамёдига содиқ қолган холда мардоновор ўтаган.
Байналмилал жангчи фахрийларни ҳар бир мукофоти тиришқоқлик ва жасорат натижасидир.
Бунинг фонида ёлғонга асосланган шараф сизнинг виждонингизга оғирлик қилмайдими?
▪️"Самозванец"
Сохта қатнашчилар жамиятга қандай зарар келтиради?
1. Фахрийларнинг қадр-қимматини туширади: Ҳақиқий қаҳрамонларнинг шарафига соя солади.
2. Ишончни йўқотади: Жамиятда уруш қатнашчиларига бўлган ишонч пасаяди.
3. Молиявий ва ижтимоий манфаатларни суиистеъмол қилади: Сохта қатнашчилар ёлғон билан нафақа ёки имтиёзлардан фойдаланади.
▪️Қаҳрамонлар шарафини ҳимоя қилиш
Ҳақиқий фахрийлар ўз қаҳрамонликлари билан бутун авлодларга намуна бўлади.
Улар ўтмишни эслаш учун жонли кўприкдир.
Биз, жамият сифатида, уларнинг шаънини ҳимоя қилишимиз керак:
"Самозванец" ларга айтар сўзим.
Сиз ҳеч қачон урушда қатнашмаган бўлсангиз, ўзингизни қаҳрамон сифатида кўрсатишдан тийилинг!.
Ҳақиқатни яшириш мумкин эмас. Ҳақиқий фахрийлар ҳеч қачон ўз жасоратлари билан фахрланишдан ор қилмайдилар. Уларни хизматлари ҳақиқий бўлгани учун.
Сиз эса, ёлғонга қурилган шараф ортидан виждон қийноғидан қутула олмайсиз.
Шараф ёлғон билан эмас, ҳақиқат билан қурилади.
Ҳақиқий Афғон уруш фахрийлари ўз йигитлик бурчи қасамёди ва қаҳрамонлиги, ўз кўзлари билан кўрган воқияликлар билан тарих ёзади.
Ёлғончи кимсалар "Самозванец"лар эса фақат ўз номусларини йўқотади.
Ўзингизни алдаманг.
Ҳақиқий бўлинг❗️
#мы_воевали_Афгане
Герои АФГАНСКОЙ войны
телеграм гурухи