Репост из: Шерқуват Примов
Ассалому алайкум хурматли қуролдошлар. 1979-89 йиллар Афғон тупроғида хизмат қилган қуролдошлар. Ватан номин сарбаланд тутган, бурчга содиқ бўлган ва садоқат билан хизмат қилган қуролдошлар. Мустақил Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил топганини 33 йиллиги муносабати билан чин кўнгилдан табриклайман. Доимо соғ саломат бўлинг.
Ёшлар тарбиясида чарчаманг
35818 автобат Қобул 1979-81 май. Шерқувот Қодирович Примов. Каттақўрғон тумани.
ПРИМОВ ШЕРҚУВОТ ижоди.
ВАТАН.
Биз буюк аждодлар авлодларимиз,
Дунё ривожига тамал тош қўйган.
Энасой тоғининг қояларига,
Мангу ўчмас қилиб муҳрини ўйган.
Ватан меҳри элнинг қалбида мангу,
Қўнғироқ созидай жаранглаб турсин.
Мардлигу- шижоат ёшлар жисмида,
Миллат руҳи билан ҳамоҳанг урсин.
Жалолиддин каби наъра торт, ўғлон,
Душман ҳайбатингдан титроққа тушсин.
Йўлбарсдек сергак бўл, қўрқмас шерюрак,
Ғанимлар юраги қўрқувни қучсин.
Ватан не эканин Широқдан сўра,
Юрт учун жонини бергайлар азал.
Ёвларга қул бўлиб юргандан кўра,
Кубродек тик туриб ўлмоқлик афзал.
Эй ўғил, тож каби бошингда кўтар
Боболардан қолган мерос-
Ватанни.
Кўксингда ғуруринг бор бўлса агар,
Қорачиғда асра Ўзбекистонни.
Шерқувот Примов.
Нафақадаги ўқитувчи, Ҳалқ таълими аълочиси,
Ёшлар тарбиясида чарчаманг
35818 автобат Қобул 1979-81 май. Шерқувот Қодирович Примов. Каттақўрғон тумани.
ПРИМОВ ШЕРҚУВОТ ижоди.
ВАТАН.
Биз буюк аждодлар авлодларимиз,
Дунё ривожига тамал тош қўйган.
Энасой тоғининг қояларига,
Мангу ўчмас қилиб муҳрини ўйган.
Ватан меҳри элнинг қалбида мангу,
Қўнғироқ созидай жаранглаб турсин.
Мардлигу- шижоат ёшлар жисмида,
Миллат руҳи билан ҳамоҳанг урсин.
Жалолиддин каби наъра торт, ўғлон,
Душман ҳайбатингдан титроққа тушсин.
Йўлбарсдек сергак бўл, қўрқмас шерюрак,
Ғанимлар юраги қўрқувни қучсин.
Ватан не эканин Широқдан сўра,
Юрт учун жонини бергайлар азал.
Ёвларга қул бўлиб юргандан кўра,
Кубродек тик туриб ўлмоқлик афзал.
Эй ўғил, тож каби бошингда кўтар
Боболардан қолган мерос-
Ватанни.
Кўксингда ғуруринг бор бўлса агар,
Қорачиғда асра Ўзбекистонни.
Шерқувот Примов.
Нафақадаги ўқитувчи, Ҳалқ таълими аълочиси,