Фуқаролик ва иқтисодий ишлардаги даъво муддатини жиноят ишларидаги далилларни номақбул деб топилишига ўхшатаман.
Масалан, даъвогар жавобгардан етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилган. Шартнома бор, ҳисобварақ-фактура бор, ҳатто, жавобгар ҳам маҳсулот етказиб берилганлигини инкор қилмайди. Лекин даъво муддати ўтиб кетган.
Бундай ҳолларда суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасига асосан даъвони рад қилаверади.
Далилларни номақбул деб топиш ҳам шунга ўхшаш.
Масалан, терговчи тафтиш тайинлаш ҳақидаги қарорда солиқ қонунчилигига риоя этилишини ва қайси даврлар текширилишини кўрсатмаган бўлсада, солиқчи охирги уч йилни текшириб, 500 миллион сўм ҚҚС ни тўлашдан бош тортиш ҳолатларини аниқлаган.
Лекин ЖПК 187-2-моддасида “Тафтиш ўтказиш чоғида тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилмаган масалани ёки масалалар доирасини, шунингдек молия-хўжалик фаолиятининг даврини ўрганиш тақиқланади” деб белгиланган.
Тафтиш якуни бўйича тузилган далолатнома бор, 500 миллион сўм солиқ яширилганлиги факти бор. Лекин шу далилларни олишда белгиланган қоидалар бузилган.
ЖПК 95-1-моддасига кўра фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали олинган бўлса улар далил сифатида мақбул эмас деб топилади.
Конституциянинг 29-моддаси 4-қисмига кўра қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Бундай ҳолатларда жиноят ишида солиқ яширилганлигини тасдиқловчи текшириш далолатномаси мавжуд бўлсада, суд бу далилни мақбул эмас деб топиши ва судланувчини шу эпизод бўйича оқлаши керак.
Фуқаролик ва иқтисодий судлари даъво муддатини қўллашда ўйланиб ўтиришмайди, даъво муддати ўтиб кетган бўлиб, уни қўллашга ариза берилса, одатда шу асосда даъво рад қилинади.
Жиноят ишларида ноқонуний йўл билан олинган далилларни қўрқмасдан номақбул далил деб топадиган судьялар ҳам бор. Бироқ, амалда, жиноят ишлари бўйича судлар ноқонуний йўл билан олинганлиги очиқ ойдин кўриниб турганда ҳам, бу далилларни мақбул эмас деб топиши жуда қийин масала. Айниқса қарама-қарши тараф давлат бўлган солиқ масалаларида.
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈