Лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган адвокат шартнома асосида судларда вакиллик қила оладими?
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Илмий-услубий маслаҳат кенгашига бир адвокат мурожаат қилиб, жиноят содир этишда айбланиб дастлабки тергов органи томонидан тергов қилинаётганлигини, унга нисбатан муносиб хулқ-атворда бўлиш эҳтиёт чораси қўлланилганлигини, тергов жараёнида адлия органининг қарори билан унинг лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилганлигини, ўзи фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмаси билан бир хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузилган юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги шартномага асосан ўша ташкилотга юридик ёрдам кўрсатиб келганлигини, лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган даврда мазкур ташкилот иши бўйича улар томонидан берилган ишончнома асосида вакил сифатида судга борганида, суд раисининг топшириғига кўра уни суд биносига киритишмаганини баён қилиб, суд раисининг оғзаки фармойиши қонуний ёки қонуний эмаслиги масаласида тушунтириш беришни сўради.
Жавоб
“Адвокатура тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасида адвокат жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда у айбланувчи тариқасида жалб этилган пайтдан бошлаб ва суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш адвокатга гувоҳнома берган адлия органининг қарори билан амалга оширилиши белгиланган. Қонуннинг ушбу талаби лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган даврда адвокат касбий фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмаслигини англатади.
Мурожаатдан англашилишича, адвокат хўжалик юритувчи субъектнинг иши бўйича судга бевосита ўша ташкилотнинг доимий ишловчи ходими сифатида эмас, балки тузилган юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги шартномага асосан адвокатлик тузилмасининг адвокати сифатида вакилликни амалга ошириш учун борган.
Гарчи тузилган юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги шартномага асосан ташкилот томонидан унга судда вакил сифатида қатнашиб, унинг манфаатини ҳимоя қилиш бўйича ишончнома берилган бўлса-да, у ўша ташкилотнинг доимий ишловчи ходими сифатида эмас, балки адвокат сифатида иштирок этади. Шу боис судга ташкилот томонидан берилган ишончнома билан бирга адвокатлик ордерини ҳам тақдим этиши лозим. Чунки ЎзР ИПКнинг 61, 62-моддалари, шунингдек ЎзР ФПКнинг 67-68-моддаларида судда вакил сифатида ишларни юритиш бўйича профессионал фаолият билан фақат адвокатлар шуғулланиши мумкинлиги, адвокатнинг ваколатлари қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланиши белгиланган. “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасида эса адвокатнинг муайян ишни олиб боришга ваколатли эканлиги ордер билан тасдиқланиши кўрсатилган.
Шунга қарамай, лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган адвокат ўзининг шахсий ёки оила аъзолари ёхуд яқин қариндошларининг иши юзасидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан адвокат сифатида эмас, балки оддий фуқаро сифатида иқтисодий ёки фуқаролик судларининг биносига кириши ҳамда ишларда иштирок этиши мумкин. Бундай ҳолларда у адвокатлик мақоми ва гувоҳномасидан фойдаланиб суд биносига телефон ёки қонун ҳужжатлари билан адвокат учун рухсат берилган бошқа воситаларни олиб киришга ҳақли эмас ва суд биносига киришда фуқаролар учун ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилиши шарт.
Энди лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган адвокатни суд биносига киритмаслик ҳақидаги суд раисининг фармойишига тўхталадиган бўлсак, ҳолатга аниқлик киритмасдан туриб бу каби фармойишни қонуний деб бўлмайди. Ушбу ҳолатда аввало адвокат нима мақсадда, яъни ўзининг ёки яқин қариндошларнинг иш бўйича оддий фуқаро сифатидами ёки адвокат сифатида судга келганлигини аниқлаштириш лозим. Фуқаролик ёки иқтисодий иш бўлишидан қатъи назар, судда вакил сифатида иштирок этишга рухсат бериш ёки бермаслик масаласини суд раиси эмас, балки ишни кўрадиган судья вакилнинг ваколатларини текширган ҳолда ҳал қилади.
Илмий-услубий маслаҳат кенгаши