📌 Ҳуқуқий масалалар бўйича муҳим маълумотлар ❗
1️⃣ Никоҳдан ажратиш: Никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси учун фуқаролик судига давлат божи БҲМнинг 2 баравари (ҳозирда 750 000 сўм) миқдорида тўланади. Почта харажатлари эса БҲМнинг 10% (ҳозирда 37 500 сўм) миқдорида.
2️⃣ Алимент ундириш: Вояга етмаган фарзандлар учун алимент ундириш ҳақидаги суд буйруғини чиқариш учун фуқаролик судига бериладиган аризага давлат божи тўланмайди, лекин почта харажатлари БҲМнинг 10% (ҳозирда 37 500 сўм) миқдорида тўланади.
3️⃣ Мол-мулкни бўлиш: Эр-хотин ўртасидаги мол-мулкни бўлиш ҳақидаги даъволар бўйича фуқаролик судига даъво аризаси киритиш учун бўлиниши сўралаётган мол-мулкнинг даъво баҳосининг 4% миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади.( Масалан ҳозирда 100 000 000 сўмлик мол-мулк учун 4 000 000 сўм тўланади.) Тўлов қисман амалга оширилиб, давлат божини кечиктириш ҳақида илтимоснома киритиш ҳам мумкин.
4️⃣ Суд буйруғини бекор қилиш: Алимент ундириш, солиқ ундириш, коммунал хизматлар ёки алоқа хизматлари тўлови бўйича қарздорликни ундириш каби ишлар бўйича суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги аризалар учун фақат почта харажатлари БҲМнинг 10% (ҳозирда 37 500 сўм) миқдорида тўланади.
5️⃣ Давлат божи ва почта харажатлари: Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан иборат бўлиб, уларнинг миқдори даъво баҳоси ва талабнинг хусусиятига боғлиқ ҳолда белгиланади.
6️⃣ Алимент миқдори: Оила кодексига асосан, алимент ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадидан бир бола учун — тўртдан бир қисми, икки бола учун — учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун — ярми миқдорида ундирилади.
7️⃣ Давлат божини кечиктириш: Судга мурожаат этувчи шахслар муайян ҳолатларда давлат божини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома киритишлари мумкин. Бу ҳолатда суд уларнинг молиявий аҳволини инобатга олади.
8️⃣ Давлат божидан озод этиш: Қонунчиликка кўра, айрим тоифадаги шахслар ва даъволар давлат божи тўлашдан озод этилиши мумкин. Масалан, алимент ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича давлат божи тўланмайди.
9️⃣ Давлат божи миқдорини аниқлаш: Даъво аризаси берилганда давлат божи миқдори даъво баҳосидан келиб чиқиб аниқланади. Даъво баҳоси эса талаб қилинаётган сумма ёки мол-мулкнинг қийматига қараб белгиланади.
🔟 Суд харажатлари: Суд харажатлари давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан иборат бўлиб, улар суд томонидан иш натижасига кўра тарафлардан ундирилади.
Эслатма: Давлат божи ва бошқа тўловлар миқдори вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин. Аниқ маълумот учун адвокатга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Обуна бўлинг:
👉 @advokat_eshonkulov