ADVOKAT | Azizxon Eshonkulov | Rasmiy |


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


АДВОКАТ АЗИЗХОН ЭШОНҚУЛОВ
Сўнгги қонунчилик янгиликлари, ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалиётдан мисоллар.
https://www.instagram.com/advokat022
https://www.facebook.com/profile.php?id=61558788025811&mibextid=ZbWKwL
Канал: t.me/advokat_eshonkulov

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


----------
Тадбиркорлар учун янги имконият: Жиноят кодексининг 184-моддасига ўзгартиш киритилмоқда!

Янги қонун лойиҳасига кўра, биринчи марта солиқ қонунбузарлигига йўл қўйган шахс, агар суд маслаҳатхонасига киргунга қадар давлатга етказилган зарарни тўлиқ қопласа, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.

Бундан ташқари, тергов ва суд жараёнида тадбиркорларни ҳимоя қилиш мақсадида Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатаси жамоат ҳимоячиси сифатида қатнашиши мумкинлиги таклиф этилмоқда.

📱 https://t.me/advokat_eshonkulov

_


САВОЛ:
📝 Фуқаролик ишлари бўйича кассация шикояти бериш муддати қачон бошланади ва қанча давом этади?

ЖАВОБ:
Кассация шикояти бериш муддати суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб 6 ой этиб белгиланган.

Буни батафсил тушунтираман:
📅 1- Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори чиқаради – (0 кун)

📅 2- Агар апелляция шикояти берилмаса, у 30 кун (1 ой) ўтгач қонуний кучга киради.

📅 3- Қонуний кучга кирган кундан 6 ой давомида кассация шикояти бериш мумкин.

📅 ЖАМИ МУДДАТ - 1 ой (қонуний кучга кириши) + 6 ой (кассация бериш) = 7 ой.

✅ Шунинг учун фуқаролик ишлари бўйича кассация шикояти бериш учун умумий муддат – 7 ой.

Агар 6 ойлик муддат ўтказиб юборилса, шахс кейинги 3 ой ичида кассация муддатини тиклаш учун илтимоснома бериши мумкин. Суд бу илтимосномани қаноатлантириши ёки рад этиши мумкин.

ОБУНА БЎЛИНГ:👇


📱 https://t.me/advokat_eshonkulov
_________________________


Яхшилик – дунё асоси!

Бу дунё яхшиликка қурилгани ҳеч кимга сир эмас. Инсон туғилганидан то ҳаётининг охиригача эзгулик ва ёмонлик ўртасида танлов қилади. Бироқ тарих ва ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатадики, эзгулик ҳар доим устун келади, ёмонлик эса қисқа умрли бўлади.

Яхшилик инсоннинг табиатида бор. Ҳар бир инсон қалбан яхши бўлишни хоҳлайди, чунки яхшилик тинчлик ва муҳаббат келтиради. Оилада болаларга тарбия берилганда, уларга яхшилик қилиш, одамларга меҳрибон бўлиш ўргатилади. Бу табиий ҳолат, чунки жамиятнинг барқарорлиги ва тараққиёти айнан яхшиликка асосланган. Агар ҳамма фақат ўз манфаатини ўйлаб, ёмонликка мойил бўлса, жамият емирилади, муҳит бузилади.

Дунё тарихида ҳам яхшилик ғолиб келганига кўплаб мисоллар бор. Зўравонликка асосланган тузумлар узоққа бормаган, ёмон ниятдаги ҳукмдорлар бир куни ўз қилмишининг жазосини олган. Одамлар энг буюк шахсларни эзгу амаллари учун эслаб қолишади. Масалан, Пайғамбарлар, файласуфлар, буюк инсонлар одамларга яхшилик қилиш орқали ном қозонган. Уларнинг ҳаёти ва фаолияти одамзод учун йўлбошчи бўлган.

Ёмонлик умри қисқадир!

Ёмон ниятда бўлган одамлар аввалги вақтларда муваффақиятли кўриниши мумкин, лекин вақт ўтиши билан уларнинг асосий мақсади фош бўлади. Чунки ёмонлик инсон табиатига зиддир. Одамларни алдаб, зўравонлик ёки ноҳақлик билан ўз манфаатини ҳимоя қилиш мумкин, лекин бу узоқ давом этмайди. Одамлар яхшини ёмондан ажратиб, охирида адолатни қўллайдилар.

Кўп ҳолларда ёмонлик қилган инсонлар ўз қилмишининг жазосини ҳаётидаёқ оладилар. Улар ҳам жисмонан, ҳам маънан азоб чекадилар. Чунки ёмон ниятдаги одамнинг қалби тинч бўлмайди. Инсон бошқаларга ёмонлик қилган сари ўзини ҳам азобга солади.

Яхшилик ҳар доим ғолиб!

Яхшилик қилиш нафақат жамият, балки шахснинг ўзи учун ҳам манфаатли. Яхши муомала, ёрдам бериш, адолатли бўлиш инсонга тинчлик ва ҳурмат келтиради. Инсон яхшилик орқали муҳаббат қозонади, атрофида яхши дўстлар тўплайди ва ҳақиқий бахтни ҳис қилади.

Шунинг учун ҳаётда ҳамма нарса яхшиликка боғлиқ. Агар инсон ҳалол яшаса, яхшилик қилса, унинг ризқи кенгаяди, ҳаёти баракали бўлади. Аксинча, ёмон ният билан яшаган одамнинг умри ғам-ташвиш билан ўтади.

Хулоса қилиб айтганда, бу дунё яхшиликка қурилган, эзгу ниятлар эгаси албатта ғолиб бўлади. Инсонлар яхшилик қилишдан чарчамаслиги, муҳаббат ва инсонийликни унутмаслиги керак. Зеро, бу ҳаётда энг катта бойлик – яхши ном қолдириш ва одамларнинг дуосини олишдир.

📱 @advokat_eshonkulov


Альфред Хичкок (1899–1980) – машҳур инглиз режиссёри ва саспенс устасидан иқтибослар.

1. Кино – бу ҳаётнинг зерикарли жойлари кесиб ташланган варианти.

2. Агар фильм яхши суратга олинган бўлса, унда овоз ўчирилган ҳолда ҳам тушуниш мумкин.

3. Мен томошабинларга ҳаяжон улашишни мақсад қиламан, уларни оддий ҳаёт билан зиқ қилишни эмас.

4. Ҳаётдаги энг даҳшатли душман – вақт.

5. Қўрқув – бу катта завқ, агар уни назорат қила олсангиз.

6. Тасаввур қила оладиган нарсангизни кўриш, тасаввур қила олмаган нарсангизни кўришдан қўрқинчлироқ.

7. Филм суратга олиш – бу ҳаёт, лекин унда зерикарли жойлар йўқ.

8. Ишонч – бу совуқ сув билан тўлдирилган ванна. Аввалида у бениҳоя муздек туюлади, лекин кейин кўникиб кетасиз.

9. Идеал эр – бу чойнак. Қўли бор, ичи қизийди, лекин ҳеч қачон оғзини очмайди!

10. Бомба портлаши – бу ҳайрат, аммо бомба портлашидан олдин унинг борлигини билсангиз – бу саспенс.

11. Детектив фильмда қотиллик қилиш осон, лекин уни қандай қилиб аниқлаш – энг қизиқ жойи.

📱 @advokat_eshonkulov


📱 📱 📱 📱 📱 ⚖️🛑 БЛОГЕРлик ва Жавобгарлик: Интернетда Сўз Эркинлиги Нимани Англатади?

📱 📱 📱 📱 📱 Бугунги кунда интернет – ахборот тарқатишнинг энг кучли воситасига айланди. Блогерлик эса жамиятда муҳим рол ўйнайди: ҳақиқатни ёритиш, муҳокамага сабаб бўлиш ва жамоатчилик фикрини шакллантириш. Аммо блогерлик фақат эркинлик эмас, балки катта жавобгарлик ҳамдир.

📌 Блогер қандай мажбуриятларга эга:
🔹 Тарқатилаётган маълумот аниқ ва ҳаққоний бўлиши шарт
🔹 Шахсларнинг шаъни, қадр-қиммати ва қонуний манфаатлари поймол қилинмаслиги керак
🔹 Туҳмат, ҳақорат ва ёлғон маълумотлар тарқатиш қонунбузарлик ҳисобланади
🔹 Тасдиқланмаган, сохта маълумот жамоатчиликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин

⚖️ Қонунчилик талаблари ва жавобгарлик

⛔️ Агар блогер ёки ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси нотўғри маълумот тарқатса:
📌 Қонунга кўра, у маълумотни дарҳол ўчириши керак
📌 Агар у туҳмат ёки сохта хабар тарқатса, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
📌 Оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат ёки туҳмат қилиш айрим ҳолатларда жиноят деб баҳоланади

❗️ Интернетда сўз эркинлиги – чекланмаган эркинлик эмас
💡 Интернет ва ижтимоий тармоқларда сўз эркинлиги мавжуд, лекин бу ҳеч қандай чеклов йўқ дегани эмас. Агар ахборот тарқатувчи маълумотни текширмаса, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказса, у қонун олдида жавобгар бўлади.

📍 Бир блогер текширилмаган маълумотни тарқатиб, одамлар ўртасида турли хил нотўғри тушунчалар уйғотган. Ахборот ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқлангач, у қонун олдида жавобгарликка тортиладиган бўлди.

Жиноий жавобгарликни белгилайдиган моддалар
📌 Жиноят кодекси 139-моддаси – Туҳмат учун 3 йилгача озодликни чеклаш
📌 Жиноят кодекси 140-моддаси – Ҳақорат учун 1 йилгача озодликни чеклаш
📌 Жиноят кодекси 244-6-моддаси – Ёлғон ахборот тарқатиш учун 3 йилгача озодликни чеклаш жазолари қўлланиши мумкин.

🔹 Блогерлик ва ижтимоий тармоқда ахборот тарқатиш – бу масъулият!
🔹 Тасдиқланган, ҳаққоний ва холис маълумот тарқатиш ҳар қандай блогернинг асосий бурчидир.
🔹 Ахборот тарқатишдан аввал уни текширинг, акс ҳолда жиддий ҳуқуқий оқибатларга дуч келишингиз мумкин.

Бизга обуна бўлишни унутманг:

📱 @advokat_eshonkulov

#Блогерлик #Ахборот #Жавобгарлик #Ҳуқуқ #Қонун


‼️ МУҲИМ 📢

ҚАРЗ, олди-берди ва ШЕРИКЛИК – ҳаммаси ИШОНЧ билан эмас, ҲУЖЖАТ билан мустаҳкамланади!

Охирги вақтларда амалиётда қарз олди-берди, шерикчилик ва бошқа молиявий муносабатлар бўйича низолар тобора кўпаймоқда. Жуда кўп ҳолларда одамлар ўз ишончларига суяниб, ҳеч қандай ёзма келишув ва расмий ҳужжатларсиз олди-берди қилиб, охирида муаммоларга дуч келишмоқда.

Қарз ва бошқа турдаги олди берди муносабатларига киришган мижозларимиздан: "Қўлингизда қандай ҳужжатингиз бор?" – деб сўрасак, жуда кўпчилик:

❌ "Мен у кишига ишонган эдим, ҳеч қандай тилхат олмадим."
❌ "Шеригим кўп йиллик ишончли дўстим, танишим бўлгани учун ҳеч қандай шартнома тузмадик."
❌ "Оғзаки келишгандик, у ваъда берган эди, лекин ҳозир тан олмаяпти."
деган жавобларни беради.

📌 БИЛИНГ! Ҳар қандай олди-бердида энг муҳим нарса – ишонч эмас, ҲУЖЖАТ!

Шу сабабдан ҳам ушбу мавзуни кўтаришни лозим топдик. Сабаби, одамлар қонун ва шариат тавсияларига амал қилмай, ўз молиявий манфаатларини ўзлари хавф остига қўйишмоқда!

🛑 НИМАГА ҲУЖЖАТ КЕРАК?
❗️ Қарз берилган бўлса – қарздор қайтариши шарт.
❗️ Бизнес шерикчиликда – ҳар ким ўз улуши, даромади ва мажбуриятини аниқ билиши керак.
❗️ Кўчмас мулк, мол, товардорлик келишувларида – барча шартлар ёзилган ҳужжат бўлиши лозим.

🔹 Қуръони Каримда бу ҳақда нима дейилган?

Бақара сурасининг 282-ояти – Қуръондаги энг узун оят бўлиб, айнан қарз олди-бердиси ҳақида. Унда шундай дейилган:

«Эй иймон келтирганлар!».
«Маълум муддатга қарз олди-берди қилсангиз, уни ёзиб қўйинглар..........».

Орангизда бир котиб уни адолат билан ёзсин...".

Ушбу оят шунчаки маслаҳат эмас – ФАРЗ!

📌 ҲУҚУҚИЙ НУҚТАИ НАЗАРДАН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

✅ Қарз олди-бердида – камида тилхат ёзиш керак.
✅ Шерикчиликда – ҳуқуқий шартнома имзолаш зарур.
✅ Йирик молиявий битимларда – нотариал тасдиқлатиш энг ишончли йўл.
✅ Гувоҳлар – келишувни тасдиқлашда муҳим.

Акс ҳолда нима бўлади?

❌ Қарз вақтида қайтарилмайди, қарз берган одам зарар кўради.
❌ Далил йўқлиги сабабли тортишувлар, ҳатто суд ишларигача бориб етади.
❌ Опа-ука, қўшнилар, дўстлар ўртасида низо пайдо бўлади.
❌ Тушунмовчиликлар, бегуноҳ одамни айблаш, ҳақиқатни аниқлаш муаммоси юзага келади.

📌 Бизнес шерикчиликда ҳам шу ҳолат кузатилади.

Кўп одамлар биргаликда бизнес бошлайди, лекин иш бошлашдан аввал:

❌ Ким қанча улуш олишини
❌ Ҳар бир шерикнинг мажбуриятлари қандай бўлишини
❌ Фойда ва зарар қандай тақсимланишини
❌ Бизнесни тарк этиш шартлари қандай бўлишини

💡 ФИКРИМ ОХИРИДА ШУНИ ТАЬКИДЛАБ ЎТМОҚЧИМАНКИ, Қонун-қоидага амал қилиш адолат ва барокат келтиради !

📢 ИЛОЖИ БЎЛСА УШБУ ПОСТНИ ТАНИШ-БИЛИШЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!
Қарз олди-бердиси ёки шерикчилик муносабатларида ҳужжат тузиш муҳимлигини ҳамма билсин! Ҳам ҳуқуқий, ҳам шариат нуқтаи назаридан бу – бурчимиз!

⏳ Сизда ҳам шундай ҳолатлар бўлганми? Шундай ҳолатга дуч келган бўлсангиз лайк қолдиринг!

Бизга обуна бўлишни унутманг, қонунчиликдаги энг долзарб ҳуқуқий билимлар фақат бизда! 👇

📱 @advokat_eshonkulov

#Қарз #Ҳуқуқ #ОлдиБерди #Шариат #Бизнес #Тилхат #Ҳужжат #Адолат


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Огоҳлантириш ❗Сунъий интеллект ёрдамидаги фирибгарликка учманг!

Ҳозирда фирибгарлар сунъий интеллект (AI) технологияларидан фойдаланиб, Расул Кушербаевнинг юзи ва овозини сохталаштириб, одамларни алдашмоқда. Бу турдаги алдовларга ишонманг!

✅ Ҳар қандай шубҳали хабар ёки видеоларни текшириб кўринг.
✅ Расмий манбалардан тасдиқланмаган маълумотларга ишонманг.
✅ Агар шубҳали ҳолатга дуч келсангиз, тегишли идораларга хабар беринг.

Сунъий интеллект ёрдамида ҳар қандай инсон юзи ва овози сохталаштирилиши мумкин! Ҳушёр бўлинг!


📱 @SUDUZBOT: Қайта ишга тушишини интизорлик билан кутиб қоламиз!

@SUDUZBOT телеграм боти Олий суд томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, суд ишларининг асоссиз чўзилишига барҳам бериш, ишларни онлайн кузатиш, қарорларни олиш, бюрократия ва коррупцияга қарши курашиш мақсадида ишлаб чиқилган эди.

Ушбу бот орқали фуқаролар суд ишларининг тез ва тўғри кўрилганлигини таъминлаш, ишларни ўз вақтида ҳал этиш ва мурожаатларига ўта тезкорлик билан жавоб олиш имкониятига эга бўлишгани кўпчиликка маьлум!
Аммо, ҳозирда анчадан буён мазкур бот ишида доим техник хатолар кузатилиб келмоқда ва бу айниқса ҳуқуқи бузилган фуқаролар учун жиддий муаммога айланди. Улар ўз ишларини самарали ва тез ҳал қилиш имкониятидан маҳрум бўлишган.

@SUDUZBOT қайта ишга туширилса, фуқароларда суд бўйича турли маьлумотлар олиш, ўз мурожаатларига суддан ўта тезкор жавоб олиш, ишларнинг асоссиз чўзилишига барҳам бериш ва коррупцияга қарши курашиш имконияти пайдо бўлади.

Шунинг учун, @SUDUZBOT нинг қайта ишга тушишини интизорлик билан кутиб қоламиз!

Бу ҳақда маьлумотга эга бўлмаган фуқароларга ушбу ботдан фойдаланиб кўришларини тавсия қилиб қоламиз.

📱 @advokat_eshonkulov
______________


🛑 СИРТДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИни бекор қилиш ҳақидаги АРИЗА – 10 КУН ИЧИДА КЎРИЛСИН! 🛑

ФПК 288-МОДДАСИ ҚОҒОЗДА ЭМАС, АМАЛДА ИШЛАСИН!

⚖️ Қонун – қоғоздаги матн эмас, ижро этилиши шарт бўлган талабдир! Агар бу талаб бажарилмаса, бу энди бепарволик эмас, қонунбузарликдир!

📌 ФПК 288-моддаси нима дейди?
🔹 Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза 10 КУН ичида суд мажлисида кўриб чиқилиши шарт!
🔹 Бу муддатни ҳеч ким ўзгартиришга ҳақли эмас!
🔹 Муддатга риоя қилинмаслиги – процессуал ҳуқуқбузарлик!

🚨 Аммо амалда нима бўлаяпти?
❌ Қонун талаблари “тавсия” сифатида қаралаяпти!
❌ Процессуал муддатлар “резинка” қилиб чўзиляпти!
❌ Кодекс талаби бўйича эмас, Судьянинг хоҳишига қараб иш тайинланаяпти !
❌ Жабрланган фуқаролар сарсон, адвокатлар эса бевақт сарфлаяпти!

Амалиётимдан олинган аниқ рақамлар билан бу мавзуга яна қайтамиз!

ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ:

📱 @advokat_eshonkulov

Савол йўлланг: @order701
___________


‼️⚖️ СУДЛАНГАНЛИК НИМА?
ФУҚАРОЛИК, ИҚТИСОДИЙ ВА МАЪМУРИЙ ИШЛАРДА ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР ЭЪТИБОРИГА!


Адвокатлик фаолиятимда энг кўп учрайдиган саволлардан бири - судланганлик, яьни, фуқаролик, иқтисодий маьмурий ишларда иштирок этиш асносида, "мен ҳам судланган бўлиб қолдимми?" деган саволларга жавоблар. Келинг, бу масалани батафсил ёритамиз.

СУДЛАНГАНЛИК ТУШУНЧАСИ!
Судланганлик фақат ЖИНОЯТ ишлари доирасида, айблов ҳукми чиқарилиб, у қонуний кучга кирганидан сўнггина вужудга келади
Ҳукм устидан шикоят қилиш муддати ўтгандан кейин ёки юқори инстанция судлари томонидан кўриб чиқилиб, ўзгаришсиз қолдирилгандан сўнг қонуний кучга киради
Жиноят иши бўйича оқлов ҳукми чиқарилса, шахс судланмаган ҳисобланади

ФУҚАРОЛИК ВА ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР!
Фуқаролик ишларида даъвогар ёки жавобгар бўлиш
Иқтисодий судда тадбиркорлик фаолияти юзасидан низоларда иштирок этиш
Оилавий, меҳнат, уй-жой низолари бўйича судлашиш
Шартномавий мажбуриятлар юзасидан судга мурожаат қилиш
Буларнинг ҲЕЧ БИРИ судланганлик ҳисобланмайди!

МАЪМУРИЙ ИШЛАР!
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича жавобгарлик
Давлат органлари қарорлари устидан шикоят қилиш
Маъмурий органлар билан низолар
Булар ҳам судланганлик ҳисобланмайди!
Фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларда қатнашиш,
Судланганлик мақомини келтириб чиқармайди;
ИИВ да ҳисобига қўйилишга сабаб бўлмайди;
Иш жойингизга салбий таъсир кўрсатмайди;
Давлат хизматига киришингизга тўсқинлик қилмайди;

Жиноят ишлари бўйича!
Гумон қилинувчи ёки айбланувчи мақоми - судланганлик эмас.
Суд жараёни бошланиши - судланганлик эмас.
Тергов ҳаракатларида иштирок этиш - судланганлик эмас.
ФАҚАТ ; жиноят судининг айблов ҳукми қонуний кучга кириши - судланганлик ҳисобланади.

Ўз ҳуқуқ ва манфаатларингизни суд орқали ҳимоя қилишдан чўчиманг! Бу сизнинг конституциявий ҳуқуқингиз. Фуқаролик жамиятида ўз ҳуқуқларини қонуний йўл билан ҳимоя қила оладиган фуқаролар - жамиятнинг фаол аъзоларидир!


Қўшимча саволларингиз бўлса, малакали адвокатларга мурожаат қилинг.

Обуна бўлинг: 📱@advokat_eshonkulov

Савол йўлланг:@order701
_________________________________


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Адвокат, адолатга олиб борувчи дарддош касб❗

( Исмат Хушевнинг асоссиз даъволарига жавоб! )

Адвокатнинг ҳаётига назар ташласангиз, сиз унинг нафақат ҳуқуқни ҳимоя қилувчи, балки мижозининг оғриғини ўз юрагига қабул қиладиган ҳақиқий дарддош эканини тушунасиз. У нафақат қонунларни ўқийди, балки инсон қалбини ҳам тинглайди. Ҳар бир гапнинг ортидаги қайғуни ҳис қилади.

Мижозига етган адолатсизликни адвокат худди ўзининг муаммосидек қабул қилади. Унинг безовталиги, ўйланишлари ва ҳаяжони – бу мижозникига ҳамоҳанг бир ҳолат. У мижоз билан бирга куйиб, бирга сўнади. Суд залида ҳимоя қилар экан, адвокатнинг ҳар бир сўзи фақат қонун эмас, балки унинг қалбининг нидоси бўлиб янграйди.

Адвокат ўзига ишониб топширилган ҳар бир ишни шахсий масъулият сифатида қабул қилади. Шунинг учун ҳам у:

Мижозининг оғриқларини тўлиқ ҳис қилади,

Адолатга етишиш йўлида ҳеч қандай чекловлардан қўрқмайди,

Ҳар бир ҳаракатида ўзининг ишончи ва виждони билан ҳаракат қилади.

Судда адвокат ҳаяжон ва шиддат билан курашар экан, унинг кўзларида нафақат ҳақиқат учун ишонч, балки мижозга бўлган меҳр ҳам ёнишини кўрасиз. У судда нафақат мижознинг далилларини ҳимоя қилади, балки унинг умиди ва ишончини ҳам адолатга етказади.

Мижознинг оғриғи унинг юрагида жой олади. Шу сабабли адвокат ҳар бир муаммони жон куйдириб, масъулият билан ҳал этади. Адвокатнинг қони – мижознинг дардига малҳам, қалби – унинг юрагидаги қувватдир.

👉 @advokat_eshonkulov
_


1. Савол: Биз эрим билан 2020 йилда қонуний никоҳдан ўтдик. Турмушимиз давомида қонуний ҳужжатсиз 4 сотих ерга уй қурдик. Ҳозир ажрашганмиз. Уйдан улуш талаб қила оламанми?

Жавоб: Фуқаролик кодексининг 210, 212-моддаларига асосан, ер участкалари ва уларда қурилган уйлар фақат қонунан давлат рўйхатидан ўтказилганда мулк ҳуқуқи тан олинади. Агар уй ва ер давлат органларида расмийлаштирилмаган бўлса, бу ўзбошимчалик билан қурилган мулк ҳисобланади ва ундан улуш талаб қилиш қийин бўлади. Бундай ҳолатларда суд жараёнида уй қурилишига қўшган ҳиссангиз (молиявий ёки меҳнатий) исботланган тақдирда маълум компенсация талаб қилиш мумкин.

2. Савол: Эрим билан ўзаро келишдик, у фарзандидан воз кечмоқчи, фарзандим ҳали вояга етмаган, фарзандимнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини фамилия ва ота исмини ўзгартириб уни розилигисиз чет элга олиб чиқиш ниятидаман, шуни тартиби қандай?

Жавоб: Ўзбекистон қонунчилигида ота-онанинг ўз фарзандидан воз кечишига йўл қўйилмайди. Ота-оналар фарзандларига нисбатан қонуний мажбуриятларга эга бўлиб, улардан воз кечиш ҳуқуқи мавжуд эмас. Шунингдек, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш фақат суд тартибида амалга оширилиб, бу ота-онани болага таъминот бериш мажбуриятидан озод этмайди. Агар ота-она фарзандини бошқа оилага тарбияга беришни истаса, бу жараён фарзандликка олиш тартибида амалга оширилади. Бунинг учун тегишли давлат органларига мурожаат қилиш ва белгиланган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш талаб этилади. Шунингдек, Ислом таълимотига кўра ҳам, ота-онанинг фарзандларидан воз кечиши мумкин эмас. Ота-оналар фарзандларига нисбатан масъулиятларини адо этишлари лозим.Шу сабабли, ота-онанинг фарзандидан воз кечиши қонун ва диний таълимотларга зид ҳисобланади.

3. Савол: Электрон онлайн аукционда лесетти сотиб олган эдим. Бир йил ўтиб, эски эгаси ижрочи қарорини бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилди. Машинани қайтариб олиши мумкинми?

Жавоб: МСИЮтК 186 моддасига кўра, давлат ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас деб топишга 10 кунлик даъво муддати қўлланади, агар мазкур муддат ўтган бўлса, қарорни бекор қилиш имконияти чекланади.Бундан ташқари қонунчиликда суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда сотилган мол мулк орқага қайтарилиши мумкин эмас. Агар сотув жараёнида жиддий қонунбузарлик бўлмаган бўлса, мол-мулкни қайтариб олиш мумкин эмас.

5. Савол: Маст ҳолда машина ҳайдаганим учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан 2 йилга маҳрум қилинганман. Ҳуқуқни олдинроқ тиклаш мумкинми?

Жавоб: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 343-моддасига асосан, жазо муддатининг ярми яьни, 1 йил ўтгач, ҳуқуқни тиклаш бўйича судга мурожаат қилиш мумкин. Бунда судга қайта ҳуқуқбузарлик содир этмаганингиз, мурожаатда иш жойингиздан ижобий тавсиянома тақдим қилиш ёрдам беради.

6. Савол: Тошкент шаҳар маҳаллаларида ҳовлида яшайман, ўз ҳовлимни бузиб бошқатдан қурмоқчиман, бунга ҳам тегишли давлат органларидан рухсат олишим керакми, ҳовли шахсий ўзимники бўлса?

Жавоб: Шаҳарсозлик кодексига кўра, ҳар қандай янги қурилиш ёки реконструкция давлат органларидан олдиндан олинган рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши шарт. Қурилишни рухсатсиз бошлаш маъмурий ва бошқа жавобгарликларга олиб келиши мумкин.

7. Савол: Қурилиш техникаси туфайли машинамга зарар етди. Қурувчилар зарарни қоплашни рад этяпти. Нима қилиш керак?

Жавоб: ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ҳолатни қайд этишингиз керак. Кейин автотранспорт воситасининг шикастланган қисмига экспертиза ўтказилади. Экспертиза хулосасига асосан зарар миқдори аниқланади ва қурилиш ташкилотидан зарарни ундиришингиз мумкин, бу ҳолатда ҳам қурувчи зарарларни қоплашдан бош тортса унга нисбатан моддий ва маьнавий зарарларни ундириш юзасидан судга даъво киритишингиз мумкин.

8. Савол: Фарзандим эмас, лекин 3 йил олдин оталикни тан олганман. Энди алимент ундирилмоқда. Нима қилишим керак?

Жавоб: Оила кодексининг 63-моддасига асосан, туғилиш ёзувини ҳақиқий эмас деб ҳисобласангиз, судга мурожаат қилинг. Аммо, оталикка эьтироз билдириш учун хабардор бўлган вақтдан бошлаб 1 йил ичида мурожаат қилишингиз керак эди. Муддат ўтган бўлса, суд бу ишни кўриб чиқмаслиги мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55 ва 56-моддаларига кўра:

55-модда. Жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар:
Айбланувчи томонидан жиноят содир этилишида қуйидаги ҳолатлар бўлса, улар суд томонидан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳоланади:

Айбини тан олиш ва чин кўнгилдан пушаймон бўлиш – Агар айбланувчи ўз қилмишини тан олиб, содир этган жиноятга чин дилдан афсус билдирса.

Етказилган зарарни қоплаш – Жабрланувчига етказилган зарарни ўз ихтиёри билан қопласа.

Оилавий ёки шахсий оғир вазиятлар – Жиноят оғир шахсий ёки оилавий ҳолатлар сабабли содир этилган бўлса.

Мажбурлаш туфайли содир этилган жиноят – Агар айбланувчи мажбурлаш ёки бошқа шахсга моддий ёки хизмат жиҳатидан қарам бўлган ҳолатда жиноят содир этган бўлса.

Кучли руҳий ҳаяжонланиш (аффект) ҳолатида содир этилган жиноят – Масалан, жабрланувчи томонидан зўравонлик ёки ҳақорат қилинганидан кейин вужудга келган ҳолатда.

56-модда. Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар:
Суд томонидан айбланувчининг қилмишлари қуйидаги ҳолатларга мувофиқ келса, бу ҳолатлар жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади:

Ёш бола ёки қарияга нисбатан жиноят – Агар жиноят жабрланувчига нисбатан ожизлиги туфайли содир этилган бўлса.

Ҳомиладор аёлга нисбатан жиноят – Ҳомиладорлиги айбланувчига аён бўлган ҳолда.

Шафқатсизлик ёки хавфли усулда содир этилган жиноят – Масалан, ўта шафқатсизлик билан ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усуллардан фойдаланилган ҳолда.

Маст ёки гиёванд ҳолатда содир этилган жиноят – Жиноят алкоголь ёки наркотик моддалар таъсирида содир этилган бўлса.

Илгари ҳам жиноят содир этганлик – Агар айбланувчи олдиндан ҳам қасддан жиноят содир этган бўлса, ёки ушбу ҳолат қасддан такрорланса.

Оммавий тартибсизликлар ёки фавқулодда ҳолат вақтида содир этилган жиноят – Жамоат хавфсизлигига алоҳида зарар етказган ҳолатларда.

Суд ҳар икки моддадаги ҳолатларни ҳам ҳисобга олади ва жиноятнинг оғирлиги ҳамда айбланувчининг шахсий ҳолатидан келиб чиқиб жазо тайинлайди.

Обуна бўлиш: 📱 @advokat_eshonkulov

Савол йўллаш:
@order701
__________


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жавобгарликдан қочиш ҳамиша янада оғир муаммоларни келтириб чиқаради!

Инстаграмда @abdurahmon_mufid жамоаси манфаатли видео контент тасвирга олишибди

Видеода кўтарилган мавзу ҳақиқатан ҳам ҳаётда кўпчиликка таниш ҳолат. Қарздорлик ёки мажбуриятлар олдидаги масъулиятдан қоч иш одатда вазиятни янада оғирлаштиради. Шу боис, бундай видеолар инсонларни масъулиятли бўлишга, қийинчиликлардан қочмасдан, уларни ҳал этишга чақиради.
Кўпчилик ҳаётда бирон бор шу каби вазиятларга дуч келган. Бироқ, видеодаги каби оддий бир маслаҳат — "муаммога юзланиш" — кўпинча вазиятни енгиллаштиради. Бу юзага келган ҳуқуқий муаммоларда ҳам шундай! Қарздор бўлса, очиқчасига келишиб олиш; муаммога оид тушунмовчилик бўлса, ойдинлик киритиш, суддан, терговдан ёки бошқа органдан чақирув бўлса яшириниб юрмасдан вазиятга тўлиқ ойдинлик киритишкерак.
Менимча, бу каби контент жамиятдаги хабардорликни ошириб, инсонларни қонунларга ва виждонга мос ҳаракат қилишга ундайди.

Обуна бўлинг: 📱 @advokat_eshonkulov

Савол йўлланг:
@order701
___


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚖️ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАР НАМУНАЛАРИ❗

Алимент ундириш, никоҳдан ажратиш, мол-мулкни бўлиш ва бошқа фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш учун зарур бўлган АРИЗА, ДАЪВО АРИЗАСИ, ИЛТИМОСНОМА ва бошқа ҳужжатларнинг намуналарини БЕПУЛ тарзда юклаб олиб фойдаланишингиз мумкин.

✅ Барча ҳужжат намуналари Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий сайтида жойлаштирилган. Уларни тўғри тузилган шаклда юклаб олиб, ўз мурожаатларингиз учун фойдаланинг.

👉 Ҳужжатлар намуналарини кўриш ва юклаб олиш учун ҳавола:
Фуқаролик ишлари бўйича суд ҳужжатлари намуналари.

🔔 Судга мурожаат қилишда хатоларга йўл қўймаслик учун ушбу ҳужжатлар билан аввало танишиб чиқишингиз тавсия этилади.

Обуна бўлинг:👇

📱 @advokat_eshonkulov

Саволингизни йўлланг: 👇

@order701
____


Қарз чилпарчаси, кимга нима тегади⁉️ ( юқоридаги пул ундирув навбатига мисол тариқасида ТЎҚИМА ҲИКОЯ)

🚨 Қарздорнинг пули етмаса - қолганлар қуруқ қолади!

Тўқима мисол ҳикоя!

Ражаббой деган бизнесмен бор эди. У банкдан 500 миллион сўм қарз олган. Аммо иши орқага кетиб қолиб, қарзни қайтара олмай қолди.
Судга берилгач, унинг мулки ҳисобланиб, фақатгина 200 миллион сўм пул ундирилди.
Қандaй тақсимланди?
- Давлат бюджетига 60 миллион кетди.
- Ходимларнинг меҳнат ҳақи учун 40 миллион ажратилди.
- Қолган 100 миллион қарз учун...
Натижада, Банк 500 миллион сўм талаб қилади, аммо фақат 50 миллион олади!
Бошқа кредиторлар? ҚУРУҚ ҚОЛАДИ! 😱

Бунақа воқеалар амалиётда жуда кўп. Давлат ва зарурий тўловлар ҳар доим биринчи навбатда! 💸⚖️

Қарз қилмангиз, қилсангиз эҳтиёт бўлингиз! 🚫

Бизга обуна бўлингиз!

📱 @advokat_eshonkulov
____


🔥 Ўқинг, келажакда албатта асқотади❗

Ижро жараёнида ундирилган пуллар қандай тақсимланади?

(СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЎЗ.Р ҚОНУНИ 29.08.2001 Й ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН)

Ижро ҳаракатлари вақтида қарздордан ундирилган пул маблағлари муайян тартибда тақсимланади. Қонунчиликка кўра, бу жараён қуйидаги босқичларга бўлинади:

Давлат жарималари ва харажатлар қопланиши:
Қарздордан ундирилган пуллардан аввал ижро жараёнида келиб чиққан харажатлар ва жарималар тўланади.
Ундирувчи талабларини қондириш:
Қолган маблағлар ундирувчиларнинг талабларига мувофиқ қондирилади. Бунда талаблар белгиланган навбат асосида амалга оширилади.

Навбатдаги талабларни қондириш тартиби:
Агар ундирувчиларнинг барча талаблари қондирилгандан кейин маблағ қолса, у қарздорга қайтарилади. Агар ундирувчилар кўп бўлиб, маблағ етарли бўлмаса, талаблар навбат бўйича тақсимланади.

Ундирувчилар талабларининг навбати:

1️⃣-навбат: Бюджет, алимент, меҳнатга доир талаблар, ҳаёт ва соғлиққа зарар қоплаш, адвокатларга ҳақ тўлаш.
2️⃣-навбат: Ижтимоий суғурта ва жиноятлардан келиб чиққан зарарлар.
3️⃣-навбат: Мажбурий суғурта талаблари.
4️⃣-навбат: Мулк билан таъминланган кредиторлар талаблари.
5️⃣-навбат: Мулк билан таъминланмаган кредиторлар талаблари.
6️⃣-навбат: Қолган барча талаблар.

👉 📱 @advokat_eshonkulov.
____


🔥Шартнома тузишдан олдин эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг

Ҳар қандай шартномани тузишдан олдин, унинг ортида турган шахс ёки ташкилот ҳақида батафсил маълумот тўплаш лозим. Шартнома тузувчи жисмоний ёки юридик шахснинг молиявий аҳволи қандай? У ўз мажбуриятларини бажара оладими? Солиқ органларида ва бошқа муассасаларда уларнинг қарздорлик ҳолатини текширинг.
Шахс ёки ташкилотнинг жамиятда тутган ўрни, ишончлилиги, фаолият тарихи қандай? Агар битим шартлари бажарилмаса, ушбу шахсдан ундириш имконияти қанчалик реал? Ҳар қандай юридик ҳужжатни имзолашдан олдин мутахассислар билан маслаҳатлашинг.
Афсуски, кўпчилик ушбу маслаҳатларни инобатга олмаган ҳолда фирибгарлар тузоғига тушиб қолади. Ҳар бир жараёнда эҳтиёткорлик ва аниқлик муҳим. Шартнома имзолаш – бу кичик иш эмас, балки катта масъулият!

👉 @advokateshonkulov
--------


Билмасдан содир этилган қонун бузилиши ва унинг аянчли оқибатлари.
( Тўқима ҳикоя-Ўз. Р ЖК 244 прим 1 моддаси, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш мисолида)

Дилноза смартфонида ижтимоий тармоқлар орасида навбатма-навбат айланиб, қизиқарли видеоларга дуч келарди. У қонун нозик жиҳатларидан бехабар эди. Бир куни у WhatsApp гуруҳида таъқиқланган бир неча видеони олди ва уни дўстларига тез орада юборди.

У видеоларни қизиқарли деб ҳисоблаб, уни кўплаб кишиларга тарқатди. Бироқ у қилаётган ишининг ҳуқуқий оқибатларидан умуман бехабар эди. Дилноза ўзининг бегуноҳлигига ишонар эди - у фақатгина қизиқарли контентларни дўстлари билан бўлишмоқда.

Бир ойдан сўнг, ИИБ ходимлари унинг уйига келди. Дилнозага таъқиқланган контентларни билмасдан тарқатгани учун жиноий иш қўзғатилди. У энди 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкинлигини англади.

Бу воқеа уни қаттиқ таьсир қилди, пушаймон бўлди лекин, кеч эди.У тушунди-ки, "мен билмаган эдим" деган сўз ҳеч қандай ҳуқуқий ҳимоя бўла олмайди. Қонун олдида жавобгарлик ҳар доим сизнинг бехабарлигингиздан устун туради.

Ҳозир, у ҳар бир кишига ижтимоий тармоқлардаги материалларга эҳтиёт билан муносабатда бўлишни, қонунларни ўрганишни ва ҳар қандай контентларга танқидий ёндашишни маслаҳат беради. Чунки бир оддий лайк ёки тарқатиш сизнинг келажагингизга жиддий таҳдид солиши мумкин.

Дилноза бу аянчли воқеадан сўнг қаттиқ тушундики, қонунни билмаслик жазодан озод қилмайди, аксинча, уни янада оғирлаштириб юборади.

👉 @advokat_eshonkulov.

____


😷 Шу вақтгача кўпчилик маҳалласидаги қурилиш ва унда кўтарилаётган чанг тўзондан азият чекиб келаётган эди!
Эндиликда🏗 Қурилишдаги экологик қоидабузарликлар учун жавобгарлик
кучайтирилади.

📌 Қурилиш майдонларидаги қум ва чанғ заррачаларининг атрофга тарқалиши ҳаво ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳолатни олдини олиш мақсадида янги қонун нормалари ишлаб чиқилмоқда.

⚖️ Янги қонунчиликка кўра:
Атроф-муҳитга зарар етказган ҳолатлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши мумкин.
Қурилишни ташкил қилувчи томонлар экологик стандартларга риоя қилишлари шарт этиб белгиланиши кутилмоқда.
Бу чоралар муҳит софлигини таъминлаш ва инсонлар саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган.

Обуна бўлинг: 📱 @advokat_eshonkulov

Савол йўлланг:
@order701
____________

Показано 20 последних публикаций.