❓АЁЛИМДАН АЛИМЕНТ УНДИРСАМ БЎЛАДИМИ ?
✍️ Мен, 2020 йили турмуш қурдим. 1 нафар фарзандим бор. Яқинда турмуш ўртоғим кам пул топаябсиз деб, 2 яшар қизимни менга ташлаб, дугоналари билан Туркияга кетиб қолди. Кетганига 5 ой бўлябди ҳамки, бир сўм пул юбормайди. Мен эса болам билан қийналиб қолдим, айтингчи аёлимдан алимент ундирсам бўладими ?
МУТАХАСИСИ ЖАВОБИ.
✍️ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасида, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир деб белгиланган. Ушбу қоидадан кўринадики, турмуш ўртоғингиз меҳнат қилиш ҳуқуқига эга.
Бу шуни англатадики, турмуш ўртоғингиз бошқа давлатга бориб ишлаш ҳуқуқига эгадир.
Саволингизни асосий қисмига келсак, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96-моддасида, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шартлиги, вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади деб кўрсатилган.
Хулоса шуки, вояга етмаган фарзандингиз учун аёлингиздан алимент ундиришга ҳақлисиз. Бунинг учун турмуш ўртоғингизни доимий рўйхатда турган худудидаги фуқаролик судига ариза билан мурожаат қиласиз.
Мурожаат учун👇
@Yuridik_yordam24
Биздан узоқлашманг !
👉@advokat24uz