АДВОКАТ 24


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Сизнинг адвокатингиз.
Ҳуқуқий масалалар.
Саволингизни @advokat24uz_group га ёзинг ва бепул жавоб олинг.
Шикоят ва таклифингизни @advokat24uzbot га ёзинг!
Пуллик хизмат учун @advokat24uzbot га ёзинг.
☎️ Бизнинг телефон
+998338342403

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: АДВОКАТ 24
#Диққат

❗️Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабул қилинмоқда!

Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.

1. Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000).
2. Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000).
3. Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб ускуналар учун ссуда (18 750 000).

Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:
- Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;
- "Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


✅ СИЗ ПРОФЕССИОНАЛ ҲУҚУҚИЙ ХИЗМАТДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

Ундай бўлса бизнинг хизматимиздан фойдаланишингиз мумкин.

🔔 Кўплаб талаб ва таклифларга кўра оилавий масалаларда давлат орган ва ташкилотларига ва судларга даъво ариза ва аризалар ёзиб бериш хизматини йўлга қўйганмиз.

Хизматларимиз Ўзбекистон бўйича.

✅ судга ва тегишли ташкилотларга ариза, даъво ариза, шикоят ариза, илтимосномалар тайёрлаб, онлайн жўнатиб бериш;

✅ Алимент масалалари;

✅ шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

✅ юридик ҳуқуқий маслаҳатлар;

✅ оилавий низолар;

✅ фуқаролик низолар;

✅ маъмурий низолар;

✅ жиноий низолар;

✅ иқтисодий низолар;

✅ тадбиркорлик низолари;

✅ меҳнат низолари;

✅ ер ва уй- жой низолари

👉 Никоҳ давомидаги мол-мулк низолари бўйича, ажрим ва бошқа шу каби оилавий низолар бўйича @advokat24uzbot га мурожаат қилиб онлайн тартибда аризага буюртма беришингиз мумкин. Биз Сизларга қонуний асослантирилган ҳолда ариза тайёрлаб берамиз.


Сўнги пайтларда оилавий масалаларда бундай мурожаатлар сони кўпайгани сабабли бир фуқаронинг саволи орқали умумий тарзда жавоб бериб ўтамиз.

Маълумки, Оила Кодексининг 23-моддасига кўра, эр хотиннинг никоҳи давомида орттирилган мол-мулки умумий биргаликдаги мулкни ташкил этади. Лекин бу мол-мулк таркибига кредит асосида олинган кўчар ва кўчмас мулклар ҳам кирадими?

⚖️Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.02.2023 йилдаги 3-сонли "Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги қарорининг 21-бандига мувофиқ, мулк ҳуқуқини вужудга келиши асосларидан бири битимлар бўлиб, кредит маблағлари эвазига сотиб олинган кўчмас мулк ҳам эр ва хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланади. Шунга кўра,  кредит маблағлари эвазига сотиб олинган кўчмас мулкни бўлишда судларнинг эътибори кредит шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган пул суммаси ҳам эр ва хотиннинг умумий қарз мажбуриятлари деб топилиши шартлигига қаратилсин.

Суд ҳужжатида эр ва хотин уларга тақсимланган кўчмас мулкдаги улушларига мутаносиб равишда кредитор олдида жавобгар эканликлари тушунтирилиши лозим. Кредит мажбуриятларини кўчмас мулкдаги улуши қийматидан ортиқ миқдорда бажарган эр ёки хотин кредит бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан кейин ўз улуши қийматидан ортиқ тўланган суммани ундириш ёки улушларни қайта тақсимлаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Шунингдек, агар мол-мулк эр ёки хотиннинг бири томонидан никоҳга киргунига қадар кредит маблағлари эвазига сотиб олинган бўлиб, кредит мажбуриятлари эса никоҳ давомида бажарилганда, никоҳ давомида тўланган пул суммаси эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланади.

Бу вазиятда, кредитга олинган мулк никоҳдан олдин олинганми ёки никоҳ даврида олинганини билиш лозим. Яъни никоҳ даврида кредитга олинган кўчмас мулкка ҳам эрни, ҳам хотинни ҳаққи бор, шу билан бирга, бундан кейинги қолган кредит тўловига ҳам уларнинг иккови бирдек жавобгардир. Қачонки, кредит тўлиқ тўлаб бўлинганидан кейин томонлардан бири, умумий биргаликдаги мулкни бўлиш ҳақидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Агар мулк никоҳдан аввал кредитга олинган бўлса, у ҳолда хотинингиз умумий уй-жойга эмас, фақат уй учун турмушингиз даврида тўланган пулга даъво қилиши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


❗️Янги ўқув йилидан бошлаб хорижий тил ўқитувчиларига B2 сертификати талаб қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги 312-сонли "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорининг 9-бандига 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган эди.

Бироқ ўтган йили вазирликнинг кўрсатма хати билан. Бу тартиб 2025-2026 ўқув йилига қолдирилган. Агар яна вазирликнинг бирон хати чиқмаса, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши талаб қилинади.

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сонли қарорида инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд тиллари хирижий тил ҳисобланади. “Рус тили” фани ўқитувчилари хорижий тил ўқитувчиси сифатида қайд этилмагани сабабли “Рус тили” фани ўқитувчиларига мактабда ишлаши учун миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш талаби мавжуд эмас.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


#Диққат

❗️Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабул қилинмоқда!

Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.

1. Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000).
2. Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000).
3. Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб ускуналар учун ссуда (18 750 000).

Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:
- Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;
- "Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Ажрим вақтида умумий мулк бўлинаётганда қарз ҳам иккига бўлинади

Оила кодексининг 28-моддаси 3-қисмига асосан Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда эр ва хотиннинг умумий қарзлари уларга белгиланган улушларга мутаносиб равишда ҳар иккаласи ўртасида тақсимланади. (Кредитлар ҳам )

Агар эр ва хотиндан бири умумий мол-мулкни эр ёки хотиннинг эркига зид равишда ва оила манфаатига мос бўлмаган ҳолда ўз хоҳишига кўра сарфлаган ёки бошқа шахсга ўтказган бўлса, уни бўлишда бу мол-мулк ёки унинг қиймати ҳисобга олинади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


❗️АЛИМЕНТ ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ СУДНИНГ ҚАРОРИНИ БАЖАРМАГАН ШАХСЛАР ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНИШИ МУМКИН!

Оила кодексининг 116-моддасида, вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар мазкур кодекснинг 79-моддасига асосан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкинлиги белгиланган.

✏️ Бунда болалар отада бўлса алимент тўлаш тўғрисидаги суд қарорини бажармаётган она оналик ҳуқуқидан, агар болалар онада бўлса алимент тўлашдан бош тортаётган ота оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


БУ УСУЛДАН КЕЙИН АНИҚ ҚАРЗИНГИЗНИ УНДИРИБ ОЛАСИЗ

Иқтисодий процессуал кодексида даъвони таъминлаш деган тушунча бор. Сиз қарз ёки етказиб берган маҳсулотингиз ёхуд кўрсатган хизматингиз учун ҳақни ундириш бўйича судга даъво ариза билан бирга даъвони таъминлаш ҳақида ариза ҳам беринг.

Даъвони таъминлаш ҳақидаги аризанинг моҳияти шундан иборатки, агар сиз бундай ариза қилсангиз суд жавобгарнинг номидаги мулкларни хатлаб қўяди яъни у мулкларини бегоналаштира олмайди. Анироғи, сиз судга берганингизни билса-да, қарзини бермаслик мақсадида мулкларини бошқа шахс номига ўтказа олмайди.

Ушбу кодекснинг 94-моддасига асосан қуйидагилар даъвони таъминлаш чоралари бўлиши мумкин:

1) жавобгарга тегишли мол-мулкни ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш;

2) жавобгарга муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш;

3) бошқа шахсларга низо предметига алоқадор бўлган муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш;

4) даъвогар низолашаётган, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат бўйича ундиришни тўхтатиб туриш;

5) мол-мулкни хатлашдан озод қилиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилган тақдирда, мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш;

6) низоли мол-мулк бузилишининг, ҳолати ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида жавобгарнинг зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш мажбуриятини юклатиш;

7) низоли мол-мулкни учинчи шахсга (сақловчига) ўтказиш.

Кодекснинг 98-моддасига асосан даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда дарҳол ижро этилади.

Манбаа: Юрист маслаҳати

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


ФАРЗАНДЛАР ИККИ АЁЛДАН БЎЛГАНДА АЛИМЕНТ ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАНАДИ?

Оила кодексининг 96-моддасига биноан ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

Оила кодексининг 99-моддасига асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

бир бола учун — тўртдан бир қисми;

икки бола учун — учдан бир қисми;

уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Алимент суммаси фарзандларнинг сони ва алимент тўловчининг иш ҳақи ҳамда бошқа даромадларидан келиб чиқиб белгиланади. Бу ерда фарзандар нечта онанинг қўлида еканида эмас масала уларнинг сонида. Агар икки аёл ҳам эрни алиментга берган бўлса, ва болалар сони 3 та бўладиган бўлса алимент эринг даромадининг ярмига қаратилади. Ва бу 50 фоиз даромад 3 га бўлинади. Масалан, фарзандларнинг отаси 10 млн даромад оладиган бўлса унинг 50 фоизи 3 та болага тенг тақсимланган тарзда ҳар бир бола учун 1.6 млн шаклда берилади.

Шунингдек, Оила кодекснинг 136-моддасига мувофиқ алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Мазкур шахс, низо бўлмаган тақдирда, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли бўлиб, бу ариза буйруқ тартибида иш юритиш тарзида кўриб чиқилади.

Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади. Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг:
@advokat24uz


Банк ходими фуқарога кечаси ҳам телефон қилиб тинчини бузиши тўғри(ми)?

❗️Марказий банк муддати ўтган қарздорликни ундиришга доир бир қанча тавсияларни тасдиқлаган бўлиб, унга кўра банклар мижозларга қўпол муомалалар, қонунчиликка зид ҳаракатлар қилмаслиги ҳамда тинимсиз қўнғироқлар орқали тинчини бузмаслиги тавсия қилинган.

Бундан ташқари, банклар ва кредит ташкилотлари қарз олувчини қуйидаги ҳолатларда безовта қилиши ёки муносабатга киришиши мумкин эмас:

▪️соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
▪️ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашувлар;
▪️телефон алоқа орқали: кунига бир мартадан ортиқ; ҳафтасига икки мартадан ортиқ;
▪️ойига саккиз мартадан ортиқ.

Яъни, сиз банкдан кредит олиб, айрим сабабларга кўра тўловларни кечиктирсангиз ҳам банк ходимлари сизни кечқурун 8 дан эрталаб 8 гача, ҳаттоки Telegram орқали безовта қилиш ҳуқуқига эга эмас. Кунига бир мартадан кўп телефон қилиш ҳам мумкин эмас.

❗️Банк ходимлари қарз олувчиларга одоб-ахлоқ қоидаларидан четга чиқиб қўпол муомала қилмасликлари керак.

Бу қоидалар кафил ёки биргаликда қарз олувчиларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Агар қонун бузилиш ҳолатларига учрасангиз, Марказий банкнинг ишонч телефонларига боғланинг — (+998 71) 200-00-44.

Банк ходими фуқарога кечаси ҳам телефон қилиб тинчини бузиши тўғри(ми)?

❗️Марказий банк муддати ўтган қарздорликни ундиришга доир бир қанча тавсияларни тасдиқлаган бўлиб, унга кўра банклар мижозларга қўпол муомалалар, қонунчиликка зид ҳаракатлар қилмаслиги ҳамда тинимсиз қўнғироқлар орқали тинчини бузмаслиги тавсия қилинган.

Бундан ташқари, банклар ва кредит ташкилотлари қарз олувчини қуйидаги ҳолатларда безовта қилиши ёки муносабатга киришиши мумкин эмас:

▪️соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
▪️ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашувлар;
▪️телефон алоқа орқали: кунига бир мартадан ортиқ; ҳафтасига икки мартадан ортиқ;
▪️ойига саккиз мартадан ортиқ.

Яъни, сиз банкдан кредит олиб, айрим сабабларга кўра тўловларни кечиктирсангиз ҳам банк ходимлари сизни кечқурун 8 дан эрталаб 8 гача, ҳаттоки Telegram орқали безовта қилиш ҳуқуқига эга эмас. Кунига бир мартадан кўп телефон қилиш ҳам мумкин эмас.

❗️Банк ходимлари қарз олувчиларга одоб-ахлоқ қоидаларидан четга чиқиб қўпол муомала қилмасликлари керак.

Бу қоидалар кафил ёки биргаликда қарз олувчиларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Агар қонун бузилиш ҳолатларига учрасангиз, Марказий банкнинг ишонч телефонларига боғланинг — (+998 71) 200-00-44.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


АЛИМЕНТ ПУЛИНИ ОШИРИШ МУМКИНМИ?

Ҳа, оширилиши мумкин

Болалар таъминоти учун алимент ота-она иш ҳақининг ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорларини ташкил этади:

Қўшимча даромади хам ҳисобга олиниши зарур

битта болага – 1/4  (яъни 25%);

иккита болага - 1/3 (33,3%);

учта ва ундан ортиқ болалар учун – ярми (яъни 50%).

Суд муайян ҳолатларда бу миқдорларни камайтириши ёки кўпайтириши мумкин.

Бироқ, ундириладиган алиментнинг энг кам миқдори ҳар бир бола учун енг кам ойлик иш ҳақининг 26,5  фоизини, яъни 306 минг ташкил этиши керак.

Шунинг учун фуқаролик судига алимент миқдорини қайта ҳисоблаш ёки алимент миқдорини кўпайтириш бўйича даъво аризаси киритишингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.

Эслатиб ўтамиз, бизнинг канал орқали барча юридик ҳужжатларга, шунингдек юқоридаги даъво аризасига ҳам буюртма қилишингиз мумкин

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


❗️Оилавий зўравонликдан жабрланган шахс талабига кўра никоҳдан ажрашаётганда муҳлат тайинланмайди

Қонун (ЎРҚ-1053-сон, 09.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

🔰Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

☑️Бундан ташқари, Уй-жой кодексига киритилган қўшимчага кўра, турар-жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар-жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар-жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар-жой мулкорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар-жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкинлиги белгиланди.

📝Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


❗️НИКОҲ БУЗИЛГАНИДА ТЎЙ УЧУН ҚИЛИНГАН ҲАРАЖАТЛАРНИ ҚУДА ТАРАФДАН УНДИРИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?

Оила кодексининг 44-моддасида,

➖ суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди деб кўрсатилган.

📄 Бундан ташқари, Олий суд пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорининг 20-бандида, умумий мол-мулкни бўлишда эр-хотиннинг умумий қарзлари ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар ҳам инобатга олиниши бироқ, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун олинган қарзлар ва бошқа харажатлар бунда инобатга олинмаслиги белгиланган.

❗️Шу сабабли тўй ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги талабларни инобатга олмасликка судларнинг қонуний ваколати бор.

✏️ Шунинг учун келинга қилинган сарф-харажатлару бошқалардан ташқари тўй кунги 1 та буқа, 100 кило гуруч, 78 та ароқ ва 18 та шампан виноси учун ишлатилган пулларни ўхшамай қолган қудамиздан ундириб беришингизни сўрайман деб судга даъво қилишнинг фойдаси йўқ...

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


❗️Никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври” бекор қилинади

Бу ҳақда қонунчиликка ўзгартириш киритилишини Президент тасдиқлаган.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, бу аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам бўлган.

“Ота-оналар эса шуни яхши тушуниб олишлари керак: қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир”, — деб ёзади Президент ёрдамчиси.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


БИРОВГА ҚАРЗ БЕРГАНДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ !

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн 750 минг сўмдан) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Агар берган пулингизни ундира олмаётган бўлсангиз ёки бошқа ҳуқуқий саволларингиз бўлса маслаҳат олиш учун  @advokat24uzbot мурожаат қилишингиз мумкин.

Бизнинг канал:
@advokat24uz


❓Ота-онадан қолган мерос тақсимланиш тартиби қандай?

Фуқаролик кодексининг 1135-моддаси Қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислар ҳақида.

Унга кўра: Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар.

     Фуқаролик кодексига асосан мулкдор вафот этса, мулкини ҳеч кимга нотариал тартибда васиятнома орқали ҳеч кимга қолдирмаган бўлса, мулкдор вафотидан 6 ой ўтгач нотариус орқали мерос иши очилади. Мулкдорнинг барча фарзандлари ва фарзандлари вафот этган бўлса фарзандларининг фарзандлари меросхўр ҳисобланади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


❓Ассалому алайкум! Оталикни аниқлаш бўйича суд-мед экспертизаси неча кун муддатда жавоби чиқади ва қаерда ўтказилади? Агар ДНК таҳлилидан сўнг бола меники бўлмаса онасига қандай жавобгарлик қўлланилади? Унга нисбатан иш очишларини сўрашим мумкинми?


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида одам ДНКси биологик тадқиқотлари амалга оширилади. Мазкур марказ ҳозирги вақтда Республикада ушбу турдаги тадқиқотни амалга оширувчи ягона муассаса ҳисобланади.

Одам ДНКси биологик тадқиқотини амалга ошириш уч хил шаклда амалга оширилади: 
1. Оддий - 2 727 000 сўм;
2. Ўрта - 5 481 000 сўм;  
3. Мураккаб - 8 316 000 сўм.

Суд экспертизасининг ҳажми ва мураккаблигига, шунингдек, суд экспертининг иш ҳажмига қараб кам объектли ва мураккаб бўлмаган текширув ўтказишга доир материаллар бўйича 10 кунгача, кўп объектли ёки мураккаб текширувлар ўтказишга доир материаллар бўйича 20 кунгача, кўп объектли ва мураккаб текширувлар ўтказишга доир материаллар бўйича 30 кунгача бўлган муддат талаб этилади. Мутахассис томонидан тадқиқот натижаси 30 кун ичида талабгорга берилиши маълум қилган. 

Агарда тадқиқот натижаси билан сизнинг боланинг биологик отаси эмаслиги ўз исботини топса, боланинг онасидан ўзингизга етказилган маънавий зарарни ундириб олиш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


ФҲДЁ ДАН НИКОҲНИ БЕКОР ҚИЛИШ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛМАСА, НИКОҲ БЕКОР ҚИЛИНМАГАН ҲИСОБЛАНАДИ.

Оила кодексининг 47-моддасида Никоҳдан ажратилганда никоҳнинг тугатилиш вақти қоидаси берилган бўлиб, унга кўра, Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органида никоҳдан ажратилганлик рўйхатга олинган кундан бошлаб тугатилиши белгиланган.

Яъни бундан келиб чиқадики, суд ажрим тўғрисида қарор қабул қилиб, у кучга киргани билан, ФҲДЁ да рўйхатдан ўтмагунча никоҳ тугатимайди.
Шунингдек, ФҲДЁ йўриномасида ҳам ФҲДЙ органи суд қарори асосида эр-хотинлардан бирининг аризасига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳномани бериши таъкидланган.

Демак, сизнинг синглингиз ва унинг турмуш ўртоғи ФҲДЁга бориб ушбу шаклда никоҳдан ажратилганликни қайд қилдириб гувоҳнома олмаган бўлса, никоҳ тугатилмаган ҳисобланади.
Шундай бўлса ҳам, шахслар ФҲДЁ органи базасидан ўзларининг никоҳи ҳақидаги маълумотларни сўраб олишлари ва ишонч ҳосил қилишлари тавсия этилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Иккита дўстингиз бўлсин!

Ҳар бир хорижликни 2 та дўсти бўлади: бири клиник психолог, бири адвокат.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


❗️Электр учун арзонроқ меъёр жорий этилди
Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартириш ва қўшимча киритилди.

✔️Унга кўра, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошиши муддати 1 апрелдан 1 майга кўчирилди.

✳️ Шунингдек, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилди. Яъни 2025 йил 1 майдан истеъмолчилар 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача бўлган янги миқдор оралиғида ҳар бир киловатт·соат учун 800 сўмдан тўлайди.

❕Аввалги тартибга кўра, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган қисми учун 900 сўмдан ҳақ тўланган.

📝 Мисол учун, бир ойда ўртача 500 кВт·соат миқдорида электр энергияси сарфлайдиган хонадон вакиллари бунинг учун 2025 йил 1 майгача 360 минг сўм тўлашган (200 кВт·соат базавий норма учун 90 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 270 минг сўм). Тариф ўзгаришларидан сўнг бир ойда ўртача 500 кВт·соат ток ишлатадиган хонадон бунинг учун 360 минг сўм тўлайди (200 кВт·соат базавий норма учун 120 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 240 минг сўм). Яъни улар учун нарх ошаётгани йўқ.

📌 Бундан ташқари, 2026 йил 1 январдан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

Показано 20 последних публикаций.