❓Ассалому алайкум! Оталикни аниқлаш бўйича суд-мед экспертизаси неча кун муддатда жавоби чиқади ва қаерда ўтказилади? Агар ДНК таҳлилидан сўнг бола меники бўлмаса онасига қандай жавобгарлик қўлланилади? Унга нисбатан иш очишларини сўрашим мумкинми?
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида одам ДНКси биологик тадқиқотлари амалга оширилади. Мазкур марказ ҳозирги вақтда Республикада ушбу турдаги тадқиқотни амалга оширувчи ягона муассаса ҳисобланади.
Одам ДНКси биологик тадқиқотини амалга ошириш уч хил шаклда амалга оширилади:
1. Оддий - 2 727 000 сўм;
2. Ўрта - 5 481 000 сўм;
3. Мураккаб - 8 316 000 сўм.
Суд экспертизасининг ҳажми ва мураккаблигига, шунингдек, суд экспертининг иш ҳажмига қараб кам объектли ва мураккаб бўлмаган текширув ўтказишга доир материаллар бўйича 10 кунгача, кўп объектли ёки мураккаб текширувлар ўтказишга доир материаллар бўйича 20 кунгача, кўп объектли ва мураккаб текширувлар ўтказишга доир материаллар бўйича 30 кунгача бўлган муддат талаб этилади. Мутахассис томонидан тадқиқот натижаси 30 кун ичида талабгорга берилиши маълум қилган.
Агарда тадқиқот натижаси билан сизнинг боланинг биологик отаси эмаслиги ўз исботини топса, боланинг онасидан ўзингизга етказилган маънавий зарарни ундириб олиш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаат учун:
@advokat24uzbot
Бизнинг канал:
@advokat24uz