❓УҐЛИМ АЖРАШМАСДАН, БОШКАСИГА УЙЛАНТИРСАМ БУ́ЛАДИМИ?
✍️Келинимнинг хурмачи қилиқларидан тўйиб кетдим, доим уйига кетиб қолаверади унинг устига бир иш қилмасдан телефон титкилаб ўтиради. Мана 20 кундирки онасининг уйига кетиб қайтиб келгани йўқ. Ўғлимни қўшнимнинг 18 га кирган қизига шаърий уйлантириб қўймоқчиман, домла ҳам гаплашиб қўйдим. Агар ўғлимни уйлантириб қўйсам хеч қандай жавобгарлиги йўқми?
👨💻ЖАВОБ.
Холажон қаранг, агарда Сиз ўғлингизни шаърий никох асосида уйлантириб қўйсангиз биринчидан, бу ишдан келинингиз хурсанд бўлмаслиги аниқ. Иккинчидан, бу иш учун худудийлик жихатидан ИИОга ариза билан мурожаат қилса уларнинг шаърий никохини ўқиган домлага Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47³-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий иш юритилиб, маьмурий жавобгарликка сабаб булади
Сизга шуни тавсия қиламанки, аввало ўғлингизни қайта уйлантиришни эмас, балки келинингиз билан бирга бахтли яшашига имкон яратиб берганингиз маъқул. Бордию буни имкони бўлмаса, қонуний никохидан суд қарори асосида ажратилганидан кейингина янги никох муносабатларига киришса хеч қандай қонунбузулиш ҳолатлари кузатилмайди.
Мурожаат учун👇
@Yuridik_yordam24
Биздан узоқлашманг !
👉@advokat24uz