Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда контрабанда маҳсулотлар олиб кетаётган "шоввозлар" қўлга тушди
Тошкент шаҳрида яна бир йирик контрабанда фош этилди. Божхона ходимлари шубҳали "Gentra" автомашинасини текширганларида икки қути тамаки маҳсулоти топишди. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмасди - гумонланувчининг уйидан яна саккиз қути контрафакт маҳсулот чиқди. Текширув якунида маълум бўлдики, 32 хил турдаги хорижий тамаки маҳсулотларидан иборат жами 4600 қути акциз маркасисиз тамаки мусодара қилинган. Уларнинг қиймати 133 миллион сўмдан ошади.
Тамаки контрабандаси оддий қонунбузарлик эмас - бу давлат ва жамият учун етарлича хавф туғдира оладиган муаммо. Фақатгина 2024 йилнинг ўзида ноқонуний тамаки савдоси туфайли бюджетга 424 миллиард сўм зарар етказилган. Бу пуллар мактаблар, шифохоналар қурилишига сарфланиши ҳам мумкин эди аслида.
Таҳлилчиларни маълум қилишича, Фарғона водийсида вазият янада жиддийроқ - у ерда ҳар бешинчи тамаки маҳсулоти ноқонуний. Бундай маҳсулотлар нафақат иқтисодиётга зарар етказади, балки истеъмолчилар саломатлиги учун ҳам хавфли - уларнинг сифати ҳеч ким томонидан назорат қилинмайди.
Контрабандага қарши курашиш фақат ҳуқуқ-тартибот идораларининг иши эмас, ҳар бир харидор шубҳали маҳсулотларни сотиб олмаслик орқали бу курашга ўз ҳиссасини қўшиши керак. Акс ҳолда, бу муаммо янада чуқурлашиб бораверади.