Репост из: АДВОКАТ 24
🔰БОЛАМНИ БУВИСИГА КЎРСАТМАСАМ ҚАМАЛАНМИ?
❇️ САВОЛ: Мени ўғлимнинг оиласи келишмовчилик сабаб бузилган. Набирамни жуда яхши кўрардим. Набирам келиним билан кетган. Ўғлим шу билан оила қурмади, суд ажримида набирам билан кўришиб туришим белгиланган, ҳаражатларини таъминлаймиз. Келиним набирамни онасига ташлаб бошқа оила қуриб кетган. Тел қилиб бувижон сизни соғиндим, мени олиб кетинг деб йиғласа, кўришга борсам, келинимни онаси набирамни менга кўрсатмайди. Қудамнинг айтишича келиним кўрсатмасликни талаб қиларкан. Келинимнинг бу қилмишини ким тартибга келтиради, қандайдир жазо борми?
✅ ЖАВОБ: Оила Кодексининг 77-моддасида “боланинг бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошларнинг бола билан кўришиб туриш ҳуқуқи” белгиланган.
Унга кўра, бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга. Агар ота-она (улардан бири) васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.
Суднинг қарори бажарилмаган тақдирда айбдор ота (она)га нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.
Яъни келинингизга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-2-моддасига кўра:
➖суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима белгиланиши мумкин.
Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 232-моддасида “суд ҳужжатини ижро этмаслик” учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра, муайян ҳаракатларни содир этиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттирса, —
➖базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
☝️Бизнингча, келинингиз ва қудангиз ушбу жавобгарликлардан бехабарлиги аниқ. Бўлмаса бундай
қаршиликлар қилмас эди.
Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг
@advokat24uz