Деярли кунора билим учун 1.000.000 сўмдан тарқатаётган яна нечта канал биласизлар?
Енгил-елпи, тарбияси ҳам ҳаминқадар бўлган блогеру-артистларнинг, инстаблогер аёлларнинг “гив”ларида миллионлаб одамлар қатнашади, охирида барибир ўзининг бирор таниши ғолиб бўлиб чиқади (исботланган факт).
Ҳамстер каламушини ҳам босаётганлар (тапать) Ўзбекистонда 1.500.000 экан, охирида пул берадими-йўқми, аниқ эмас.
Нега биз бор-йўғи 2700 тамиз? Билимнинг баҳоси шунчалик аҳамиятсиз, шунчалик кераксизми?
Ҳар бир аъзо ўзининг 5-10 та яқинларига шунақа канал бор, шунақа танлов бўляпти деб, билимга қизиқтириб, каналга қўшиб қўйишса, эртага 27.000 бўлиб қолишимиз мумкин.
Бундан эса барча ютади, танловнинг асосий мақсади пул тарқатиш эмас, асосийси аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий билимини ошириш, охирги пайтда тобора кўпайиб бораётган фирибгарларнинг тузоғига тушмаслигини таъминлаш (ҳуқуқий билими, ҳуқуқий онги бор инсонларда теран анализ қилиш қобилияти пайдо бўлади, ўзи ҳам жиноят қилишдан тийилади (чунки оқибатларини билади), бошқа жиноятчиларнинг ҳам қурбони бўлмайди).
“Одам кўпайса юта олмайман, шунинг учун одам қўшмайман” деган фикр билан юрганлар диққатига, ризқ Аллоҳдан, ютиш ёзилган бўлса 10 млн иштирокчи қатнашса ҳам ютасиз, ёзилмаган бўлса яккаю-ягона қатнашчи ўзингиз бўлсангиз ҳам юта олмайсиз.
Танлов қамровини кенгайтиришга ҳисса қўшинг!
Адвокат Мукадамов Бобир