ДИҚҚАТ! ТАНЛОВнинг 9-тури БОШЛАНДИ!!!🔥😊😊
😊😊😊😊 кўмагида:
21 август, 9-тур саволлари (барча саволларга ҳуқуқий асослантирилган жавоб беришингизни сўраймиз, ҳуқуқ соҳаси вакилларидан (адвокатлар, Юридик олийгоҳларни битирган ҳуқуқшунослар, судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган терговчилари) жавоблар фақат 21:59 дан кейин қабул қилинади):Саволлар:1. Ўзбекистон Республикасида амнистия тўғрисида қабул қилинган сўнгги норматив-ҳуқуқий ҳужжат?
2. Афв этиш тўғрисидаги илтимосномаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ...томонидан амалга оширилади. Нуқталар ўрнини тўлдиринг.
3. Зейн ва Жиға ажрашишди, ўрталарида 2023 йил 9 сентябрда туғилган Шолпанай деган қизи бор, Зейн 3-4 ой 800 000 сўм алимент тўлаб юрганидан кейин, чет элга бемалол чиқиб кетиш мақсадида алиментни биратўла тўлаш қарорига келди. Шундай қилиб, Мажбурий ижро бюроси Зейнга
2024 йилнинг сентябр ойидан Шолпанайнинг вояга етгунига қадар бўлган даврни ҳисоблаб, алимент миқдорини чиқартириб, Зейнга тўлаттирди. Зейн нечи пул тўлади? Ушбу жараённинг ҳуқуқий асоси бўлган ҳужжатни ҳам кўрсатинг.
4. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан қанча миқдорда мукофотланади?
5. Янги очиладиган тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари қайси шаклда (ЯТТ, МЧЖ, ХК ва ҳ.к.) фаолият кўрсатиши мумкин?
6. Одилжон Олийгоҳга ўқишга кирганидан хурсанд бўлиб, 2024 йил 9 сентябр куни отасининг автомобилида максимал тезлик 60 км/с деб белгиланган жойдан 101 км/с тезликда ўтиб кетгани фоторадарга (автотранспорт воситасининг ўзи ва давлат рақамлари) тушиб қолди, Одилжон қанча миқдорда жарима тўлайди?
7. Юнус мактабнинг 10-синфида ўқийдиган қизини асраб авайлаш, вақти келганда муаммосиз турмушга узатиш мақсадида унга мактабга боришни таъқиқлаб қўйди. Ўқитувчиси хавотир олиб телефон қилганида, қиз унга бор гапни айтди, ўқитувчи бу ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берди, Юнусга нисбатан қандай чора кўрилади?
8. Нозим ўз хотини ундан кўпроқ пул топаётганини кўтара олмай, унга ишлашни таъқиқлади, хотини уйда ўтириб қолгани учун унга энг зарур эҳтиёжлари учун пул ҳам бермади, хотини яна ишга чиқди, Нозим унинг ишхонасига бориб, уни мажбурлаб ишлаб турган жойидан уйга олиб кетди, тоқати тоқ бўлган хотин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди. Нозимга нисбатан қандай чора кўрилади?
9. Магомед ўз муомаласи билан Лолани жуда ҳам қаттиқ хафа қилди, Лола “бу нусхани ҳақорат қилганимдан кўра, бир мушт урганим яхши” деб ўйлаб, Магомеднинг юзига мушт туширди. Магомеднинг юзи қизарди. Озроқ оғриқ ҳис қилди. Кейин югуриб бориб ички ишлар органига мурожаат қилди.
Лола тўғри ўйладими?
10. Васила дугонаси Нигорани унинг эрига интим мазмундаги смс хабарлар ёзганини билиб қолиб, Нигоранинг Iphone 15 pro русумли телефони қўлидан тортиб олиб, уни ерга отиб синдириб ташлади, Нигора ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилди. Василага қандай чора кўрилади?
Саволларга жавобларингизни ушбу пост изоҳларида яхлит битта изоҳни ўзида 10 та жавобни ёзиб юборишингизни сўраймиз.Адвокат Мукадамов Бобир