# Адолат_СДП
# Кенгаш йиғилиши
"Адолат" СДП Чуст туман Кенгашида партиядан номзоди кўрсатилган маҳаллий депутатлар иштирокида кенгаш йиғилиши ўтказилди.
Дастлаб партиянинг туман кенгаши раиси Ҳалимжон Эшатов йиғилиш тафсилоти бўйича ахборот берди.
Шундан сўнг депутатлар Фазлиддин Одашев, Мунаввар Ҳайдарова, Низомжон Жўраев ва Иброҳим Ниёзов баҳамжиҳат "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт" йили Давлат дастури лойиҳасини бўлимлар қамровида ўрганиб чиқиб, таклифлар киритишди ва биринчи галда амалга оширилиши муҳим бўлган вазифалар юзасидан режалар тузиб олишди.
Шунингдек, йиғилишда депутатлик фаолиятини янада жонлантириш, партия аъзолари сонини ошириш ва бадал билан боғлиқ масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича келишиб олинди. Ҳамда февраль ойида партия ташкил топганлигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган вилоят анжуманига тайёргарлик масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.