Adolat SDP | Namangan viloyati🔹


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


"Адолат"СДП Наманган вилоят Кенгаши телеграм канали - @adolatnamangan24
Muloqot va o`zaro fikr almashish:
▶️ 👉 @adolatnamangan_muloqot
facebook.com/Namangan.adolat.uz
instagram.com/adolat_namangan24
Мурожаат учун: @adolatnamanganbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Пленум

АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТ САРИ ЯНГИ ҚАДАМЛАР

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги XV Пленуми бўлиб ўтди.

Унда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг 2024 йилга белгиланган чора-тадбирлар режаси ижроси муҳокама қилиниб, шунингдек, “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридан келиб чиқадиган 2025 йилда партия ва унинг фракцияси амалга ошириши режалаштирилган устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Пленумда партия Сиёсий Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари, ҳудудий партия кенгашлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари раҳбарлари, партия экспертлари, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Тадбир танқидий-таҳлилий руҳда ўтди. Унда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова маъруза қилиб, партиянинг 2024 йилдаги асосий фаолияти “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент фармони, “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”га оид Давлат дастури ҳамда партиянинг “Адолат – ҳар бир инсон учун” Сайловолди дастури асосида ташкил этилганини таъкидлади.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


ЖИСМОНИЙ ФАОЛЛИК ВАТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ —САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси ҳамда Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси билан ҳамкорликда “Соғлом турмуш тарзи — саломатлик гарови” мавзусида ўтказилган конференцияда ҳаёт, саломатлик ва қарилик гаштини суриб юриш билан боғлиқ долзарб масалалар ҳақида сўз борди.

Маълумки, кейинги йиллар оралиғида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Улар асосида аҳоли саломатлигини тиклайдиган яшил сиҳатгоҳлар, соғломлаштириш масканлари, инфаркт, инсульт, қандли диабет, хавфли ўсма каби юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, ўртача умр кўришни узайтириш учун тавсиялар ишлаб чиқилди, шарт-шароитлар яратилди.

Батафсил танишинг👈🏻👈🏻

🌐 Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Қандай тоифадаги беморлар имтиёзли даволаниш ҳуқуқига эга?

Яқин йилларгача эҳтиёжманд беморларнинг вилоят ёки республика тиббиёт муассасаларида даволанишлари учун қоғоз шаклидаги «ордер» тизимидан фойдаланиб келинган.

👉 https://kun.uz/kr/04910049

Kun.uz расмий канали


Репост из: Kosonsoy.uz | rasmiy kanal
❗️Президент фармонига биноан:

▫️Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 доллар миқдорида;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 сўм миқдорида;

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


#Адолат_СДП
# Давра_суҳбати

Тўрақўрғон туман чет тиллар институтида "Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз!" лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.
Миллий гвардиянинг туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур суҳбатда "Адолат" СДП "Аёллар қаноти" раиси Фароғатхон Абдуллаева иштирок этди.
Давра суҳбатида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни зўравонликларнинг ҳар қандай кўринишларидан асраш бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтилди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


#Адолат_СДП
#Депутатлар_фаолиятидан

Вилоят Кенгаши депутати Улуғой Одилова аҳоли турмуш даражасини ўрганиш мақсадида Ғурумсарой маҳалласида бўлди.
Депутат маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишда аҳолига томорқадан самарали фойдаланиш, банк кредитлари олиш, шунингдек соғлом турмуш тарзига риоя қилишнинг афзалликлари юзасидан тушунчалар берди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


#Адолат_СДП
#Депутатлар_фаолиятидан

Поп туман Кенгаши депутати Шамсиддин Абдураҳимов муаммоларни ўрганиш мақсадида "Эски Тўда" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Аҳоли билан маслаҳатлашиб, ариқларни тартибга келтиришга қарор қилинди.
Айни пайтда маҳаллада ҳашар йўли билан ободонлаштириш ишлари ташкил қилиниб, ҳомийлар ёрдамида ариқларга лоток ётқизилмоқда.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


#Adolat_30_yoshda

"Адолат" социал демократик партияси ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ҳудудий кенгаш раислари ва фаоллари жойларда учрашувлар ташкил этиб, фуқароларга партия ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўзлаб бердилар.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


#Адолат_30_ёшда
#Наманган_вилоят_Кенгаши

   Ўзбекистон "Адолат" СДП ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши раиси Солижон Мўминов партиянинг вилоят Кенгаши номига табрик хати йўллади.
   Унда шундай дейилади:
Ҳурматли Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси фаоллари ва аъзолари ҳамда партиядан сайланган депутатлари!
   Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши номидан Сизларни Ўзбекистон "Адолат" социал- демократик партияси ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан муборакбод этамиз!

Батафсил танишинг👈🏻👈🏻👈🏻


#Адолат_СДП
#Депутатлар_фаолиятидан

ДЕПУТАТ КЎМАК БЕРДИ

Давлатобод туман Кенгаши депутати Акрамжон Дедабоев “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини, 36-уй, 17-хонадонда яшовчи Муножат Аҳмедова соғлиги ёмонлиги сабабли қулоқчин керак эканлигини сўраб, мурожаат қилган эди. Унинг мурожаати қаноатлантирилди.
Кўрсатилган ёрдам учун Муножат Аҳмедова депутатга миннатдорлик билдирди.

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Табрик

Қадрли партиядошлар, ҳурматли фаоллар ва партиямизга хайрихоҳ дўстлар!

Барчангизни жонажон партиямиз – Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси ташкил этилганининг 30 йиллик байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Ўтган 30 йил давомида партиямиз Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, республикамизда демократияни ривожлантириш, ҳуқуқий давлат қурилишини такомиллаштириш ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлида салмоқли ютуқларга эришди. Бу муваффақиятларда партиямиз фаолларининг бирдамлиги, ташаббускорлиги ва фидойилиги муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда миллиондан ортиқ аъзоларимиз — партиямиз таянчи, ғояларимизни амалга оширишдаги энг муҳим кучимиздир.

Шу ўринда партиямизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларига, партия Сиёсий Кенгаши аъзоларига, партиямизнинг асосини ташкил этувчи бўғин — бошланғич партия ташкилотларидан бошлаб, туман, шаҳар, вилоят Кенгашлари ва Марказий аппаратда фидойилик билан меҳнат қилаётган партия ходимларига, шунингдек, бир миллион бир юз минг нафардан зиёд адолатпарвар электоратимизга чуқур миннатдорлигимни билдираман!

Партиямизнинг бугунги нуфузи, салоҳияти – бу, энг аввало, сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз ва фидойилигингиз самарасидир.

Бугун ҳар биримизнинг қалбимизда ўзгача фахр, адолатни таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, тинчлик ва фаровонлик йўлида мамлакатимиз тараққиёти учун янада кўпроқ хизмат қилиш мақсади мужассам. Ушбу эзгу мақсад йўлида ҳар биримиз бор имкониятимизни сафарбар этишимизга, халқимиз ишончига муносиб бўлишимизга ишонаман.

Қадрли партиядошлар!

Шундай файзиёб кунда барчангизни яна бир бор қутлаб, Ватанимизга тинчлик, хонадонларингизга тотувлик, келгуси фаолиятингизда мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват, омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайман!

Адолат доим ҳамроҳингиз бўлсин!

Байрам муборак, азизлар!

Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташкил топганига 30 йил тўлди!

Бундан 30 йил муқаддам, 1995 йил 18 февраль куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг таъсис Қурултойида Ватанимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, Республикада демократияни ривожлантириш, ҳуқуқий давлат қуриш жараёнларини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда сиёсий партия тузиш юзасидан қарор қабул қилинган эди.

Ўтган ўттиз йилликда жамиятимизда адолат тантанаси учун курашаётган “Адолат” социал-демократик партияси, унинг депутатлик корпуси ҳамда бир миллион бир юз мингдан ортиқ аъзолари "Адолат ҳар бир инсон учун!", "Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари!" каби кўплаб ҳаётбахш ғоялар ижроси йўлида хизмат қилиб келмоқда.

Бугунги шодиёна, партиямиз ташкил топганлигининг 30 йиллиги билан барча партиядошларимизни ҳамда партиямиз хайрихоҳларини самимий муборакбод этамиз!

Ҳурмат билан,
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | YouTube


Репост из: Муҳиддин ОМАД
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОЛҒА БОС, "АДОЛАТ"!

Показано 13 последних публикаций.