# Адолат_СДП
# Давлат дастури лойиҳаси
Халқ депутатлари Косонсой туман кенгаши депутатлари иштирокида сиёсий ўқув ўтказилди.
Мазкур сиёсий ўқувда 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси кенг муҳокама қилинди.
Партиянинг туман Кенгаши раиси Фарҳодхон Нўъмонов депутатларга меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш, сайловчилар мурожаатларини ўрганиб, ижобий ҳал этиш, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш бўйича тавсиялар бериб ўтди. Айни пайтда қизғин муҳокама қилинаётган Давлат дастури лойиҳаси бўйича депутатлар Маъруфжон Тешабоев, Нигора Қодирова, Шаҳрибону Рамазонова аа Марҳабо Баротовалар ўз таклифларини билдиришди.
Шунингдек, депутатлар ҳар бир фуқаронинг мурожаатини эътиборга олиб, Давлат дастури пировардида халқ турмуш-тарзини яхшилашга ҳамда барча қатламларнинг фикрига тенг эътибор қаратиш билан жамиятда адолат ва ишонч муҳитини янада кучайтиришга хизмат қилиши эътироф этилди.
Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.