#Таклифлар
#Давлат_дастури_лойиҳаси
Миллий Кинематографиямиз келажаги янги босқичга кўтарилади
🌐 Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати
#Давлат_дастури_лойиҳаси
Миллий Кинематографиямиз келажаги янги босқичга кўтарилади
Ҳаммамизга маълумки 2025 йилги давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилиши мамлакат ривожланишининг устувор йўналишларига доир муҳим масалаларнинг муҳокама қилинишига имкон яратмоқда.
Давлат дастурининг халқчил бўлиши, унинг халқнинг маданий эҳтиёжлари, қизиқишлари ва қадриятлари билан чамбарчас боғлиқ эканлигини, айниқса давлат дастурда миллий кино санъатини ривожлантириш, унинг ёш авлод тарбиясига даҳлдорлиги, миллий анъаналарни тарғиб қилиш ва замонавий талаблар доирасида мувозанатни сақлаб, кенг аудитория учун фойдали бўлган мукаммал асарлар яратишга алоҳида эътибор қаратилганлиги миллий кинематографияни ривожлантириш ва жаҳон талаблари даражасига кўтариш учун қўйилган катта қадам десак муболаға бўлмайди.
🌐 Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати