#Адолат_СДП
#Дастур_лойиҳаси
Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.
#Дастур_лойиҳаси
Наманган шаҳридаги 51- умумий ўрта таълим мактабда педагогик ходимлар иштирокида "Тараққиёт стратегияси - 2030" негизида "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт" йили учун Давлат дастури лойиҳаси бўйича давра суҳбати ўтказилди.
Партиянинг шаҳар Кенгаши раиси Мирзараҳмат Олимов ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Роҳила Мирзаева мазкур Давлат дастури лойиҳаси ҳақида батафсил тушунча бердилар.
Жумладан, Давлат дастури лойиҳасида маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш, ресурсларни тежаш ва экологик барқарорликни таъминлаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларини жорий қилиш, иқтисодиётни декарбонизация қилиш бўйича билдирилган таклифларни ўрганиб, қўллаб-қувватладилар.
Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.