#Адолат_СДП
#Дастур_лойиҳаси
Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.
#Дастур_лойиҳаси
Вилоят педагогик маҳорат марказининг Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари кафедрасида 2025 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси юзасидан муҳокама бўлиб ўтди. Унда кафедра катта ўқитувчиси Наргиза Ғойибназарова, Раънохон Ҳошимова, Муҳаббатхон Самижановалар иштрок этишди.
Учқўрғон туманидаги 9-мактаб ўқитувчиси Ҳуснида Мамадалиева чиқиндиларни олиб кетилган куни тўловни амалга ошириш таклифини билдирди. Наманган тумани 23-мактаб ўқитувчиси Хуршидахон Матвалиева устозларни 5 йилда бир марта юз фоизли имтиёз билан санаторийларга юборишни, транспорт йўлкираларни назоратга олишни, Назокат Холбоева иқлим ўзгаришларини эътиборга олган ҳолда манзарали дарахтларни экишни кўпайтиришни, тўрақўрғонлик ўқитувчи Миржалол Мирёқубов чикиндиларни қайта ишлашни тезлаштириш, қишлоқлараро автобуслар қатновини йўлга қўйиш, Гулшода Эркинбоева узоқдан қатнайдиган ўқувчилар учун шароит яратиш таклифларини билдиришди.
Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.