📍#Тошкент_шаҳар_Кенгаши
Депутат ўрганишлари давом этмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойдин Абдуллаева ва “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Улуғбек Расуловлар Тошкент шаҳар Сергели тумани 71-сонли оилавий поликлиника фаолияти билан танишди.
Мазкур тиббиёт муассасасининг биноси янгидан қурилиб топширилган. Аммо бугунги кунда бинонинг сиғими талабга жавоб бермайди. Онконазорат учун хона йўқ. Аҳолини онкологик назорат қилиш учун барча жиҳозлар мавжуд бўлсада, онконазоратни амалга оширадиган мутахассис штат бирлиги йўқ экани аниқланди.
Тиббиёт муассасасининг мутасаддилари билан ўтказилган суҳбат чоғида соғлиқни сақлаш соҳасидаги таклифлари тингланди. Унга кўра, Сергели туманида марказий кўп тармоқли поликлиника йўқ. Кўп йиллардан бери аҳолига хизмат қилиб келган аввалги марказий поликлиниканинг биноси ва моддий-техник базаси Янгиҳаёт тумани тасарруфига ўтиб кетган. Шу боис, Сергели туманида марказий поликлиника барпо этиш эҳтиёжи кучли. Негаки, лаборатория, стерилизация каби тиббиёт учун муҳим бўлган фаолиятнинг амалга ошиши учун муносиб шарт-шароит керак.
Аниқланишига кўра, Сергели тумани учун марказий поликлиника қуриш масаласи 2025 йил Инвестиция дастурига киритилган. Аммо унинг амалга ошиши ҳақида хабар йўқ. Сергели туманида шифохона йўқлиги сабабли беморларга ордер бериш муаммоси мавжуд. Туманда ишлаб турган аввалги 13-сонли касалхона биноси эскиргани сабабидан фаолияти тўхтатилган, унинг ўрнига уй-жой комплекси қурилган.
Юқоридаги масалалар юзасидан ўтказилган суҳбат чоғида депутат Сергели туман 13-сонли касалхонанинг ўрнини босадиган шифохона барпо этиш масаласи юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига депутат сўрови жўнатишига келишиб олинди.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube