#САРҲИСОБ
⚖️ Телеграмдаги расмий саҳифамизнинг 2024 йилдаги фаолияти бўйича инфографика.
Биз жорий йилда ҳам партиямиз фаолиятини тезкор, самарали ёритиш, ғояларимизни кенг тарғиб қилиш орқали азиз Ватанимиз равнақи ва улуғ халқимиз фаровонлигига ҳисса қўшишни мақсад қилганмиз ва бу борада Сизлар билан янада яқинроқ алоқада бўлишда давом этамиз.
Янги йилда ҳам каналимизда кўплаб қизиқарли, мазмунли ва фойдали контентлар бериб борилади.
Демак, бизни кузатиб боринг, “Адолат” доимо ҳамроҳингиз бўлсин!
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube
⚖️ Телеграмдаги расмий саҳифамизнинг 2024 йилдаги фаолияти бўйича инфографика.
Қадрли партиядошлар ва бизни доимий кузатиб бораётган азиз юртдошлар!
2024 йилда партиямизнинг Телеграмдаги расмий каналида бир қатор ижобий кўрсаткичлар қайд этилди. Жумладан, каналдаги аъзолар сони кенгайиб, ахборот майдонидаги оммабоплиги янада мустаҳкамланди.
Йил давомида партиямиз дастурий ғоялари, сиёсий жараёнлардаги иштироки, позицияси ва жойлардаги амалий фаолиятимиз ҳақида мунтазам ахборот тақдим этиб борилди.
Мурожаатлар, фикрлар ва саволларга тезкор жавоб бериш, обуначилар билан доимий интерактив мулоқотни таъминлаш орқали интернет фойдаланувчилари учун жозибадор муҳит яратилди.
Шунингдек, партиямизнинг сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа жабҳалардаги бир қатор ташаббуслари ҳақида энг биринчи хабарлар айнан шу канал орқали тақдим этилди.
Қолаверса, мазкур канал йил давомида давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим масалалар юзасидан тезкор муносабатлар ҳамда жамоатчилик орасида “резонанс” уйғотган таҳлилий ва танқидий материаллар учун асосий манба бўлиб хизмат қилди.
Мухтасар айтганда, ушбу ахборот платформасидан самарали фойдаланиш орқали кўплаб жабҳаларда ижобий натижаларга эришдик. Бу ютуқларимиз, энг аввало, фаол партиядошларимиз ва бизни доим қўллаб-қувватлаб, кузатиб келаётган азиз обуначиларимиз саъй-ҳаракатлари маҳсулидир. Бунинг учун барчангизга чексиз миннатдорлигимизни билдирамиз!