Репост из: Вафо Мўмин
Ўзбекистон ўзбекларники эмас!
Афсуски, охирги пайтларда баъзи одамларда Ўзбекистон ўзбекларнинг ватани деган хато тушунчага дуч келяпман. Бу ўта хато ва миллатчилик руҳидаги фикр!
Дунёда Ўзбекистон фуқароси бўлмаган 10 млн ўзбек бор. Агар Ўзбекистон ўзбекларники бўлганида эди, афғонистонлик ўзбеклар ҳам бу юртни ўз ватани деб талаб қилган бўлар эди.
Бу билан нима демоқчиман? Ўзбекистон деганда фақат ўзбекларни тушунишни тўхтатиш керак! Бу юртда юздан зиёд миллат яшайди. Ўзбекистон фуқароси бўлган ўзбекларнинг бу ватанга қанчалик ҳаққи бўлса бошқа миллатдаги фуқароларнинг ҳам шунчалик ҳаққи бор.
Шунинг учун бу юртда ҳеч қайси миллатнинг миллийлиги устувор аҳамиятга эга эмас ва буни устуворликда тарғиб қилиш умуминсоний нормаларга зид!
Ҳеч қайси тараққий этган ва қонунлар ишлайдиган давлатда бунақа тарғиботни кўрмайсиз. Тўғри, тарғибот кўнгилли шахслар томонидан ихтиёрий қилиниши мумкин, бироқ давлат томонидан қилиниши миллатлараро мувозанатнинг бузилиши ҳисобланади.
Шуни унутмаслик керакки, Ўзбекистон — Ўзбекистон фуқаролариники!
@VafoMumin — холис фикр минбари
✅ Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube