Андижонда депутатлар тиббий хизмат сифатини ўрганмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари айни кунларда ҳудудларда бўлиб, сайловчилар билан учрашиш баробарида тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганмоқда. Хусусан, “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган депутатлар Гулнора Абдувохидова ва Мавлуда Адҳамжоновалар Андижон шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Айтиш ўринлики, мазкур тиббиёт муассасаси кейинги йилларда тубдан ўзгарди. Таъмирлаш ва замонавий тиббиёт ускуналари билан жихозлаш, ходимлар малакасини ошириш ва асосийси тиббий хизмат сифатини ошириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди. Шунинг натижасида вилоят аҳолисига самарали хизмат кўрсатилмоқда.
Депутатлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари ўрганиш жараёнида онкологик касалликларга чалинган беморлар билан ишлаш ўзгача масъулият талаб этишини кузатдилар. Ҳар бир тиббиёт ходими ўз ишига масъулият билан қарашга одатланган. Касалликларни эрта аниқлаш ва профилактикаси юзасидан амалга оширилаётган ишлардан даволанувчилар мамнун.
Гулнора Абдувоҳидова, ОМҚП депутати:
-Бизни қувонтиргани шифохона тўла замонавий кўринишда. Бемор олдида шифокорлар катта масъулият билан турибди. Бу ердаги энг сўнгги русумдаги замоанвий аппаратлар соҳага бўлган эътибор натижаси. Андижонликлар учун пойтахтга ёкуи хорижга бориб даволанишга эҳтиёж қолмаган. Яқинда хориждан яна бир замонавий ички нур қўйиш аппарати олиб келинди. Ҳозирга қадар асосан беморларга ташқи нур қўйиш амалга ошириларди. Энди имконият янада кенгайди. Бундан беморлар ҳам, шифокорлар ҳам хурсанд.
Юзага жойлашган хавфли ўсимталарни даволашда ҳам энди муаммога ўрин йўқ. Айни шу вазифани бажарадиган янги дастгоҳ жамоа учун катта имконият бўлди. Тез кунда бу аппарат ҳам ишга туширилади.
Шифохонада эришилаётган ютуқлар билан бир вақтда айрим муаммолар ҳам йўқ эмас. Радиалогия бўлими мудири Фарход Мадумаровнинг айтишича, замонавий аппаратлар юқори қувватдаги электр қуввати талаб қилади. Айни вақтда шифохонага қўйилган трансформаторни бунга кучи етмайди. Шу сабаб кучланиши юқорироқ трансформаторга алмаштириш лозим.
Касалликни даволашдан кўра олдини олган мақсадга мувофиқ. Шу сабаб депутатлар шифокорлар олдига бу борада фаолликни ошириш талабини қўйдилар. Агар жамоатчиликнинг тиббий маданияти оширилса, касаллик кескин камаяди.
Депутатлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ жойларда ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
матбуот хизмати.