Адолат СДП| Андижон вилоят


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций




Тарғиботда ўзгача ёндашув
Жамоатчилик билан ишлаш бугун партия фаолларидан янада катта масъулият талаб этмоқда. Партия ғоялари, давлатимизнинг бугунги сиёсати ва қонунчилигимизга киритилаётган ўзгаришларни фуқароларга етказишда аниқ манзилли аудиториялар билан бир қаторда жамоат жойларида ва фуқаролар билан алоҳида ишлаш ижобий самара беряпти.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Хўжаобод туман кенгаши фаоллари ўз фаолиятида шундай йўл тутмоқда. Йиғилиш ва учрашувларда кўпчилик қатнашиши аниқ. Бироқ бундай тадбирларда қатнашмаётганларни ҳам унутмаслигимиз керак. Шу мақсадда сафдошларимиз тарғибот ишларини фуқаролар билан якка ҳолда ҳам олиб боряптилар. Бу билан суҳбатдошни фаолликка чақириб, ҳамкасблари ва оила аъзоларига ҳам билдирилган фикрларни етказиш таклиф этилмоқда.
-Партиямиз томонидан айни кунларда коррупцияга қарши курашиш тадбирлари ташкил этилаётгани жуда ўринли. Жамият ривожига тўсиқ бўлувчи бу иллат ҳар қадамда учраши мумкин,-дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Хўжаобод туман Кенгаши раиси Йигитали Бекбоев.-Шу сабаб ҳар бир фуқарони жиноятнинг мана шу туридан огоҳ этишни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик. Меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда олиб борилаётган тарғибот тадбирлари билан чекланмай, фуқаролар билан алоҳида ишлашга қарор қилдик. Шунда коррупцияни таг томири билан қуритишга эришамиз.
Хўжаободлик партиядошларимизнинг ташаббуси фуқароларда ҳам қизиқиш уйғотди. Кутилмаганда сизга коррупция тўғрисида сўз очса бошқача қабул қилишингиз мумкин. Шунга қарамай сизда тўхталиш бўлади. коррупция чиндан ҳам зарарли иллат эканлигини тушуниб етасиз.
-Сиёсий партиялар фаолиятини кузатиб бораман. Улар жамоатчиликни мафкуравий тарбияловчи институт,-дейди Қора булоқ МФЙда яшовчи фуқаро Раҳматилла Мадумаров.-“Адолат” СДП фаолларини ўзгача йўл тутиб, тарғиботга киришгани менда қизиқиш уйғотди. Айрим масалалар йиғилишларда такрор-такрор айтилса-да эътибор қаратмаслигингиз мумкин. Бир ўзингизга тўғридан тўғри билдирилган фикр сизни ҳушёр торттиради. Коррупция ҳақида ҳам кўп гапирилади. Таъсир кучи мен учун бугун бошқача бўлди.
“Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида тарғибот давом этмоқда.
“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши матбуот хизмати




Депутатлар фаоллигини ошириш давр талаби
Кейинги йилларда бошқа соҳалардаги каби депутатлик институти олдидаги вазифалар кенгайиб, масъулияти ошиб бормоқда. Бу халқ вакилларидан фаолликни, изланишни талаб этяпти. Шу маънода Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатининг биринчи мажлисидаги маърузаларида депутатларнинг малакасини доимий ошириб бориш юзасидан янгича тизим — депутатлик ўқувлари ва ҳудудларда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг тизимли ўқувини ташкил этиш амалиётини жорий этиш таклифи жуда ўринли.
Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этилган маҳаллий Кенгашлар ва депутатлар учун “Маҳаллий Кенгашлар ва депутатлар фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш” мавзусидаги семинар-тренинг юқоридаги мақсадга қаратилди. Тадбирда билдирилган фикрлар ҳар бир депутатни ўз фаолиятини жонлантириш, сайловчилар билан ишлаш ва ҳудудлардаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топишда ташаббускор бўлишга бошлади.
“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгашида мазкур семинарда олдинга қўйилган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҳудудий кенгашларнинг раислари ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирок этди.
-Депутатлар партиянинг энг ишончли ва кучли вакили,-дейди “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Малоҳатхон Мусаева.-Улар энг фаол партиядошларимиз орасидан саралаб олинган ва сайловчилар томонидан сайланган. Мақсад ва вазифаларимиз бир хил. Шу сабаб ҳамкорликни кучайтиришимиз лозим. Жамоатчилик орасига “Адолат” номи билан биргаликда кириб борсак, Сайловолди дастуримизда белгиланган барча вазифалар ижросини таъминлашга сўзсиз эришамиз. Бугунги йиғилиш олдига айни шу вазифа қўйилди.
-Тўғриси, депутатлик масъулияти бу қадар катта эканлигини тушуниб етмаган эдим,-дейди халқ депутатлари Андижон туман Кенгаши депутати Абдуғаффор Каримов.- Семинарда билдирилган фикрлар мени янгича иш ташкил этишга ўргатди. Сайловчилар бизга катта ишонч билдирган. Бу ишончни оқлаш осон эмас. Асосийси, улар билан бирга нафас олишимиз керак. Давлатимизнинг бугунги сиёсатини жамоатчилик орасида тарғиб қилиш ҳам асосий вазифамиз.
Йиғилиш савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Экспертлар иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши матбуот хизмати




“Келажак” “Адолат” билан
Сиёсий майдонда ўз ўрнини мустаҳкамлаб бораётган Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан илгари сурилаётган ғоялар жамоатчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Жумладан, партиянинг хотин-қизлар ва болаларни зўравонликлардан ҳимоя қилиш ташаббуси қўллаб-қувватланяпти.
“Адолат” СДП Улуғнор туман Кенгаши томонидан тумандаги “Келажак” МФЙда ташкил этилган тарғибот тадбирида юқоридагилар ўз ифодасини топди. МФЙ фаоллари билан бошланган суҳбат маҳалла гузари ва кўчаларга кўчди. Сафдошларимиз хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, бу борадаги қонунчилик ва зўравонликларни олдини олишга барча бирдек масъул эканлигини тушунтирдилар.
-Агар фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтирсак ҳар қандай жиноятчиликнинг олдини олишга эришамиз,-дейди “Адолат” СДП Улуғнор туман Кенгаши раиси Мукаррамхон Қодирова.- Статистик маълумотлар аксарият ҳолларда фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини яхши билмаслиги жиноятга, қонунбузилишга йўл очиб беришини кўрсатади. Бугун шундан келиб чиқиб биринчи навбатда ҳуқуқий саводхонликни оширишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Барчани ташвишга солаётган зўравонликларни олдини олиш учун хотин-қизларга қонунларимизни ўргатиш лозим. Оиладаги зўравонликларнинг келиб чиқиши ҳам кўп ҳолларда опа-сингилларимизни ўз ҳуқуқларини яхши билмасликларига бориб қадалади.
“Адолат” номи билан иш олиб бораётган партиямизнинг бу ташаббуси улуғнорликларда қизиқиш уйғотди.
-“Адолатчилар”нинг мақсад ва ғоялари менга маъқул бўлди,-дейди “Келажак” МФЙда яшовчи Малика Деҳқонова.-Бир аёлни зўравонликдан сақлаш билан бир оиланинг нотинчлигини олдини олиш мумкин. Бугун буни аниқ тушуниб етдим. Шу сабаб ушбу партияга аъзо бўлишга қарор қилдим.
Тадбир якунида ўндан ортиқ фуқаролар партия сафига қабул қилинди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши матбуот хизмати




Сифатсиз дори воситалари саломатлигингизга зарар етказади
Инсоннинг саломатлиги айрим ҳолларда дори воситаларига боғланади. Агар шифокор сизга тавсия қилган ишончли дориларни истеъмол қилсангиз яхши, натижа ижобий бўлиши аниқ. Аксинча, сифатсизини истеъмол қилсангиз, дардингиз кучайиши аниқ.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Сифатсиз дори воситларига қаршимиз” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Хўжаобод туман Кенгаши фаоллари жойларда доимий жамоатчилик назорати олиб бормоқда. Партия сафидаги тиббиёт ходимлари билан биргаликда дорихоналардаги ўрганишлар сифатсиз дори воситалари савдосининг олдини олишга хизмат қиляпти. Тумандаги Саноатчилар маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “AFSONAK” хусусий корхонасига қарашли дорихона навбатдаги ўрганиш объекти бўлди.
Мазкур дорихона бир неча йилдан буён аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Масъуллар фуқаролар саломатлигини биринчи ўринга қўяди. Туман шифокорлари билан ҳамкорликда ишланмоқда. Шу сабаб мавжуд дори воситалари ишонарли, сифатли. Нарх масаласида ҳам эътироз йўқ.
-Шифокорларнинг халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги фаоллиги қанчалик муҳим бўлса, беморларни сифатли дорилар билан даволаш янада долзарб масала. Айримлар буни тушунмай, алданиб қолиши мумкин. Шуни инобатга олиб шифокорларни бу борадаги масъулиятини оширишга, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришга ҳам эътибор қаратяпмиз. Бу ижобий самара беради.
Хўжаободлик партиядошларимизнинг ташаббусини жамоатчилик қўллаб-қувватламоқда.
“Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши матбуот хизмати




Тарғиботдан амалий ишга ўтилди
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимоялаш Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолиятида кенг ўрин эгаллайди. Наврўз байрами кунлари юқоридагиларга қўшимча равишда камбағалликни қисқартириш тадбирлари Андижонда янада кенг қулоч ёзди. Хайрли ташаббус партиядошларимиз ва маҳаллий Кенгаш депутатларини ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг хонадонларига бошлади.
Асака туманидаги Ганчаюз маҳалласида бўлган сафдошларимиз тиббиёт ходимлари билан биринчи навбатда фуқароларнинг саломатликларини ўргандилар. Оилада тиббий маданият ва касалликлардан сақланишга бағишланган суҳбатлар жамоатчиликда қизиқиш уйғотди. Уй беклари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
-Инсон саломатлигида жисмоний фаоллик катта аҳамиятга эга. Имкониятимиздан келиб чиқиб, ҳаракатда бўлсак, касалликларни енгамиз,-дейди халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Насибахон Тўйчиева.-Фуқароларга буни тушунтириш баробарида амалий ишга ўтдик. Хонадонларда бўлиб биргаликда томорқаларга мевали кўчатлар экдик. Бу ҳаракатнинг яна бир самараси камбағалликни қисқартиришга қаратилган. Вақт ўтиб "Адолат" номи билан биз эккан кўчатлар оила даромадининг ошишига ҳам хизмат қилади.
-“Адолатчилар”дан хурсандмиз,-дейди Қипчоқ МФЙда яшовчи фуқаро Роҳатой Атаматова.-Бизни фаолликка чақирдилар. Томорқадан қандай фойдаланишни ўргатдилар.
Асакада бошланган тадбир қўшни туманларда ҳам давом этмоқда.

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати


Репост из: Robaxon Maxmudova
#ТАБРИК

22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни билан мамлакатимиздаги барча фидойи, жонкуяр маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, банк ва солиқ хизмати ходимларини муборакбод этамиз!

Сўнгги йилларда юртимизда маҳалла институти фақатгина маъмурий тузилма эмас, балки ҳар бир хонадон, ҳар бир оила учун энг яқин бўлган инсонпарварлик ва меҳр-оқибат маскани, муаммо ва таклифларини ҳал этадиган биринчи ижтимоий бўғин сифатида қайта шаклланди.

Қолаверса, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик муҳитини қарор топтиришда маҳалла тизими ходимларининг ҳиссаси катта. Тизим вакиллари нафақат муаммоларга ечим топиш, балки жамиятда адолат мезонларини мустаҳкамлаш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсон қилиб тарбиялаш каби масъулиятли вазифаларни ҳам сидқидилдан бажариб келаётгани алоҳида эътирофга сазовордир.

Айниқса, сўнгги йилларда маҳалла институтининг давлат бошқарувидаги ўрни тобора мустаҳкамланиб, унинг ҳуқуқий асослари янада такомиллашмоқда.

“Адолат” социал-демократик партияси маҳалла тизими ходимларини қўллаб-қувватлаш борасида доимий ҳамкорликка тайёр. Чунки адолат, тенглик ва қонунийлик тамойиллари, аввало, маҳаллаларда қарор топиши лозим.

Касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, сизларга мустаҳкам соғлик, оилангизга тинчлик-фаровонлик, фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram




Олтинкўллик “адолатчилар” лапар айтганда
Наврўз-миллий байрам, гўзаллик тантанаси. Бошқа байрамлардан фарқли равишда барчи бирдек бу кунни интиқлик билан кутади. Байрам тантаналарининг миллийлик билан уйғунлиги янада эътиборли.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Олтинкўл туман кенгаши фаоллари бу йилги Наврўзни ўзгача тайёргарлик билан кутиб олдилар. Байрам арафасида лапар айтувчи сафимиздаги хотин-қизлар ўз дастурини тайёрлади. Маҳалла гузарларидаги Наврўз шодиёналарига улар ижросидаги куй-қўшиқ ва лапарлар янада файз киритяпти. Миллий либосдаги сафдошларимиз кўнгилларга янги кун нафасини олиб кирмоқда.
-Наврўзни қанча тантана қилсак арзийди,-дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Олтинкўл туман кенгаши раиси Давлатхон Аслонова.-Аслида меҳр-оқибат тантанаси бу кун. Кўнгилларга яхши кайфият улашиш ҳам саховат. Бежиз маҳаллаларга йўл олмадик. Кекса-ю ёш Наврўз нафасини сезиши керак. Дилидан қувонч ва эзгулик ўрин олган инсон ёмонликка қўл урмайди, хайрли ишларга бел боғлайди.
Олтинкўллик партиядошларимиз тайёрлаган баҳорнинг тансиқ таоми -сумалак байрам дастурхонларига тортилди. Байрам тадбирлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида хонадонларга кўчат экишга уланди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши Матбуот хизмати




Оиладаги зўравонлик кечирилмайди
Айни кунларда Ўзбекистон "Адолат" СДП томонидан жойларда хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликларни олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда. Бундан кўзланган мақсад уларни ҳимоя қилиш ва ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўймаслик. Партиянинг Улуғнор туман Кенгаши томонидан Шаҳробод МФЙда ўтказилган сайёр тадбир ҳам шу мақсадга қаратилди.
Улуғнорлик партия фаоллари хонадонларга кириб бориб, хотин-қизлар билан суҳбатлашдилар. МФЙ фаолларининг тавсиясига кўра жанжалкаш ва маънавий мураббий зарур бўлган оилаларга алоҳида эътибор қаратилди. Оила бошлиғи бўлган эркакларга аёлнинг ҳуқуқлари, бола тарбиясида зўравонликка йўл қўймаслик лозимлиги кўрсатиб ўтилди. Шу тўғридаги амалдаги қонунчилик тарғиб қилинди
-Оиладаги ҳар қандай зўравонлик сира кечирилмайди,-дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Улуғнор туман кенгаши раиси Мукаррамхон Қодирова.-Бу борада ота-онанинг масъулияти катта. Ўз уйида зўравонликка учраган инсон кимдан нажот истайди. Айниқса, ўсмир қизлар билан муомалада эҳтиёткорлик зарур. Ҳар бир оилага бу атрофлича тушунтирилди.
Сайёр тадбир ижобий самара берди. Фуқаролар партиядошларимизга фарзанд тарбиясига эътиборли бўлишлари ва зўравонликка йўл бермасликларини билдирдилар.
“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши Матбуот хизмати



Показано 16 последних публикаций.