https://t.me/adolat201/3932
#adolat_30_yoshda
Давлат эътироф этган фидойи “Адолат” чимиз
Ўзбекистонда кўп партиялилик, бу мамлакатимиз ривожланиши учун қандай самара берар экан?- шу хаёллар билан “Адолат " социал-демократик партиясини танлади..
1996- йиллари Самарқанд туманида партия ташкилотини ташкил этиш, унинг сафини тўлдириш Қуддусова Зуҳро Маҳбубона зиммасида эди. Аммо 25 йил мактаб директори лавозимида ишлаб келган опа учун бу муаммо эмас эди. Ишни туман ташкилотларига, оддий меҳнаткаш халқ билан, фахрийлар, ёшлар, хотин-қизлар билан учрашишдан бошлади ва тез орада Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг яна бир нуқтаси гуркурай бошлади, айни вақтда эса партия аъзолари сони 10 минг нафардан ошиб кетди. Бу опа тиниб-тинчимаслик, фаоллик, ўз туманига халқига фидойилик, маърифатлилик, ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш каби хислатларини намоён этар эди.
Ўзбекистон Республикасининг барпо этиш, яъни ўтиш даврида халқни эсон-омон бу даврдан олиб ўтиш жуда катта масъулият эди, ана шу талаб партия зиммасида ҳам ўз аксини топди. Мана шу фаолиятлардан сўнг “Адолат” социал-демократик партиясининг Самарқанд туман Кенгашини халқ таниди унга ишонди, шу сабабли ҳам “Адолат” партиясининг Самарқанд туман Кенгаши раиси Зуҳра Қуддусова ИВ-чақириқда Халқ депутатлари Кенгаши Самарқанд туман Кенгаши депутати этиб сайланди. Зуҳра Қуддусова бугунга қадар тиниб- тинчимасдан туманда ўтказиладиган барча тадбирларда ўзининг иштирок этиши, уларни тайёрлаш жараёнида ўзининг таклиф ва маслаҳатларини аямасдан бериб фаол иштирок этиб келади.
Туманда ўтказиладиган турли Давлат дастурлари тадбирларида “Адолат” партияси Кенгашининг ўз ўрни, ўз овози эшитилиб туради. Зуҳра Қуддусова ва туман партия Кенгаши ҳар йили туман ҳокими ва бир қатор ташкилотлар томонидан эътироф этилиб келинади. Партиянинг туман Кенгашида айни пайтда 52 та BPT бўлиб, бу ташкилотлар Ватанимиз равнақи йўлида ўзининг 10 мингдан ортиқ армияси билан иш олиб бормоқда десак муболаға бўлмайди.
Муҳтарам Президентимизнинг қарор ва фармонлари, Давлатимиз ва Партия Дастурларини халқимизга етказилиб, амалда татбиқ этиб келмоқда.
Туманда 6 нафар “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган депутатлар фаолият олиб борадилар, Зуҳра Қуддусова ҳам шулар қаторида ўз депутатлик фаолиятини олиб бормоқда. 11-Қайнама сайлов округида 6 та маҳалла фуқаролар йиғини сайловчилари билан учрашиш, уларни дардини тинглаш, юқори ташкилотларга етказиш унинг зиммасидадир, жумладан ушбу вазифалар жуда катта масъулият ҳамда фидойиликни талаб этади. Ушбу фидокоримиз нафақат туман раиси балки депутат сифатида ҳам Маҳаллабай, хонадонбай тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бундай фидокорликни, беминнат ўз юрти, ўзининг ҳудуди учун ёниб ишлаётган Зуҳра Қуддусованинг хизматлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Конституциясининг 28 йиллиги", Ўзбекистон Конституциянинг 29 йиллиги", Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" тадбирларида кўкрак нишонлари билан 3 йил кетма-кет тақдирланди. Опа ҳамон сафимизда ғайратли ва шижоатли...
Гулнафиса Абдимуродова,
Ўзбекистон “Адолат”СДП Самарқанд вилоят Кенгаши, Матбуот котиби.