УЙДАГИ ЖАМОАТ ВА МАСЖИДДАГИ ЖАМОАТНИНГ ФАРҚИ
#намоз
❓1547-CАВОЛ: Намозларни уйда жамоат бўлиб ўқиш билан масжидда жамоат билан ўқишнинг фарқи борми ёки савоби бир хил бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир хил бўлмайди. Сабаби масжидга боришнинг фазилати ҳақида кўплаб ҳадислар келган. Киши уйида жамоат бўлиб ўқишда жамоатга бериладиган савобга эришса, масжидга борганда жамоатга бериладиган савоблар билан бирга масжидга бориш ажру савобига ҳам эга бўлади. Зеро ихлос билан уйидан покланиб, намозни адо қилиш учун йўлга чиққан кишининг бир қадам ташлаши билан хатоси ўчирилса, яна бошқаси билан даражаси кўтарилади ( “Саҳиҳи Муслим” ва “Фатовои Қозихон” китоблари). Валлоҳу аълам.