🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


☪️"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди
@abubakrsiddiqjomemasjidi
"Андижон вилояти"
✓"Пахтаобод тумани"
✓ Савол ва жавоблар учун
Масжид имом хатиби:
Юнусов Дилшодбек домла
@savollaruchun111
http://www.instagram.com/dilshodbek_domla

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Muslimun.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи. Душанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   30. 12.2024-й (Декабрь ойи )
.29.1446-й (Жудус сони ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 6: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:10
🕌 Шом       - 17:00
🕌 Хуфтон   - 18:20


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:50
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 15:25
⏰ Шом       -- 17:00
⏰ Хуфтон   -- 18:35
27-Декабрьдан 03-Январьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji


Хадиси шариф.
Ётиш учун ёнбошласангиз: «Аъузу бикалиматиллаҳит томмаҳ мин ғозабиҳи ва ъиқобиҳи ва мин шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан яҳзуру­ни» (Аллоҳнинг мукаммал калималари ила Унинг ғаза­бидан, иқобидан, бандаларининг ёмонидан ва шайтон вас­васа қилиб менинг ҳузуримда ҳозир бўлишидан паноҳ ти­лайман), деб айтинглар. Умар (розияллоҳу анҳу)дан. Абу Наср Санжарий ривояти.
@abubakrsiddiqjomemasjidi


​​ТАҲОРАТДА СУВ ЎРНИГА НАМ САЛФЕТКА
#таҳорат  #таяммум

❓1498-CАВОЛ: Баъзида самолёт ёки поездда сув билан таҳорат қилишнинг имкони бўлмай қолади. Шундай ҳолатда нам салфетка билан таҳорат аъзоларни намлаш орқали таҳорат қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар самолёт ва поездда сув билан таҳорат олишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилинади. Нам салфетка ёки нам сочиқ билан баданни артиш таҳорат ўрнига ўтмайди. Чунки таҳорат олишга буюрилган ояти каримада аъзоларни ювишга буюрилган. Ювиш – сувни аъзонинг устидан оқизишдир (“Дурарул ҳуккам” китоби). Бунда ювилган аъзодан энг камида 2-3 томчи сув томчилаши керак. Нам салфеткада эса бундай нарса топилмайди. Валлоҳу аълам.


Аёлингиз ҳақидаги 20та факт

1. Аёлингиз мукаммал эмас, кечиримли бўлинг.

2. Аёлингиз суягингиздан яртилинган. Уни синдириб қўйманг.

3. Аёлингиз сизга берилган неъматдир. Уни қадрланг.

4. Аёлингиз ноёб марвриддир. Даюслик қилманг, уни рашк қилинг.

5. Ҳалолингиз сизнинг энг яқинг дўстингиздир. У билан дўстона муносабатда бўлинг.

6. У сизнинг қувончингиздир. Уни ранжитманг.

7. Аёлингиз - қадри баланд бойлигингиз. У билан гўзал муносабатда бўлинг.

8.Аёлингиз сизнинг ризқингиздир. Уни қадрланг.

9. Аёлингиз шайтон эмас. Уни тарк қилманг.

10. Аёлингиз билан фақатгина яқинлик пайтида эмас, балки ҳаётнинг ҳар жабҳасида ёнма-ён бўлинг. У фақат жинсий алоқа учун олдингизда турмайди.

11. У сизнинг душманингиз эмас. Унга далда бўлинг.

12.Аёлингиз маиший матоҳ эмас. Оила аъзоларингизнинг қўлига топшириб қўйманг.

13. Жуфтингиз рақибингиз эмас. У билан рақобатлашманг.

14. Жуфтингиз аёл киши. Уни ҳурмат қилинг.

15. Аёлингиз эксклюзивдир. Уни ҳамма билан солиштираверманг.

16. Аёлингизни эркалашларга муҳтожлиги бор. Уни зўрламанг.

17. Аёлингиз сизга содиқ. Ундан шубҳаланманг.

18. У аҳмоқ эмас. Унга қулоқ тутинг, маслаҳатлашинг.

19. Аёлингизнинг ёрдамингизга эҳтиёжи бор. Унга ёрдам беринг, кўмаклашинг.

20. Аёлингиз омонатдир ва охиратда Аллоҳ таоло ҳузурида у ҳақида сўраласиз. У билан шу ҳисоб ҳақида унутмаган ҳолда муомала қилинг.


#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.


🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи. Якшанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   29. 12.2024-й (Декабрь ойи )
.28.1446-й (Жудус сони ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 6: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:10
🕌 Шом       - 17:00
🕌 Хуфтон   - 18:20


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:50
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 15:25
⏰ Шом       -- 17:00
⏰ Хуфтон   -- 18:35
27-Декабрьдан 03-Январьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji


Шаръий маросимлар


Маросимларнинг асосий сабаби таом улашишдир. Исломда ўзгаларга таом тарқатиш савобли иш, баъз хато ва гуноҳларнинг каффороти ҳам ҳисобланади. Бошқаларга таом бериш гоҳида фарз, гоҳида вожиб, гоҳида суннат, гоҳида мустаҳаб амалдир.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роҳманга ибодат қилинг. Таомни едиринг. Саломни ёйинг. Саломатлик - ла жаннатга кирурсиз” дедилар.
Яна бир ҳадисда: “исломнинг гўзаллиги таом беришинг ва таниган танимаганга салом беришинг ”, деганлар.
Уламоларимиз маросимлар ҳақида келган шаръий қоидаларни батафсил ўрганиб ва тахлил қилиб бўлганларидан кейин, қайси маросимлар шариатда борлигини белгилаб беришган. Улар қуйидагилар:
• Келин тушириш (никоҳ тўйи) маросими. Никоҳ тўйини куёв тараф келинниг шарафига уюштиради. Бу Ҳанафий мазҳаби бўйича суннат амалдир. Ушбу тўй орқали никоҳ эълон қилинади. Тўйга ҳозир бўлган мусулмонлар янги оила келин -куёв ҳаққига дуолар қилади.
• Хатна ила ўтказиладиган маросим. Ўғил болаларни ҳатна қилдириш муносабати ила камтарона дастурхон ёзиб, меҳмон чорлаш суннатдир.
• Бола туғилиши муносабати ила ўтказиладиган маросим, яъни ақиқа. Яъни янги туғилган фарзанднинг ва онанинг соғ - саломатлигига шукрона сифатида ўзказиладиган маросим. Бола туғилиб 3 кунлик, 7 кунлик, 14 кунлик ё 21 кунда қилинади. Бу вақтда қилолмаса хоҳлаган кунида қилиш мустаҳабдир.
• Янги уй бино қилиниши муносабати билан яъни уй тўйи. Албатта инсоннинг масканга эга бўлиши Аллоҳ таолонинг шукронасига сабаб бўладиган катга неъматдир. Бунда янги қўшнилар билан танишиш мақсадида қилиниб, улар орқали кўпчиликнинг дуосидан баҳраманд бўлшпдир.
• Бир одамнинг ғойиб бўлиб ва шу сафардан эсон -омон қайтиб келиши муносабати билан ўтказиладиган маросим. Бунда ҳам бошқа маросимларга. ўхшаш хурсандчилик шукронаси, хайри эҳсон савоби ва дуо умиди мавжуд.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилицади: Расул соллаллоху алайҳи васаллам (сафардан) Мадинадан қайтиб келганларида, туя ёки сигир сўйдилар.
• Оддий, алоҳида сабабсиз зиёфат. Бунда яқин қариндошлар ва дўст кишиларни меҳмон қилиш ниятида дастурхон ёзилади.
• Қуръонни ёдлаб бўлиш муносабати ила зиёфат бериш. Бу улкан неъмат ҳисобланиб, бу неъматга сазовор бўлганлик шукронасига маросим ўтказиш раво кўрилган.
• Бало - офатдан қутулгани шукронасига эҳсон қилиш. Банданинг бошига келган бало - офатлардан қутулгандан кейин ўз ихтиёри ила Аллоҳга шукр изҳор қилиб, Ҳайри - эҳсон қилса яхши бўлади.
• Катта ютуққа эришганда уюштириладиган маросим. Мазкур ютуққа эриштирган Аллоҳ таолодир. Ушбу маросим шу неъматнинг шукридир.
Бу маросимларда шариат кўрсатган чегарадан чиқшшшнг зарари бор. Ҳаром - ҳариш нарсаларни тановул қилиш ва гуноҳ ишларни амалга ошириш, маросимга риёкорлик, кибр, манманлик ва исрофни аралаштириш, ортиқча сарф — ҳаражат ўзига ҳам, ўгаларга ҳам зарар етказади ва маросим савобини йўққнлади.
Исломда ёр - биродарларини бир дастурхон атрофига жамлаш мустаҳаб амаллардандир. Унда яхшилик ва баракот бордир. Юқорида келтирилган маросимлардан никоҳ тўйи суннатдир қолганларида эса қилса савоб, қилмаса гуноҳ йўқ.


​​ТЎРТ РАКАТЛИ НАМОЗ ЯРМИДА САЛОМ БЕРИБ ҚЎЙИШ
#намоз

❓1497-CАВОЛ: Тўрт ракатли намозларда иккинчи ракатдан кейин адашиб салом бериб юборса, қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар салом бериб, гапирган ёки ўрнидан туриб кетган бўлса, намозни қайтадан ўқийди. Агар салом бераётиб ёки салом бериб бўлгач, ҳеч нарса демаган бўлса, дарҳол учинчи ракатга туриб, намозини давом эттиради ва намоз охирида саждаи саҳв қилади (“Бадоеиус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.


НАФЛ ХИСОБИДАН ТЎЛДИРИНГЛАР.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни одамларнинг амалларидан биринчи бўлиб ҳисоб-китоб қилинадигани намоздир. Роббимиз фаришталарига «Бандамнинг намозига қаранглар, уни бутун қилибдими ёки нуқсонлими?» дейди. Агар бутун бўлса, унга бутун ҳолида ёзилади. Агар бирор нуқсони бўлса, «Қарангларчи, бандамда нафлдан бормикан?» дейди. Агар унда нафл бор бўлса, «Бандамнинг фарзларини нафллари ҳисобидан тўлдиринглар», дейди. Сўнг бошқа амаллар ҳам худди шундай ҳисоб қилинади».

Абу Довуд ривояти.


Гап-сўзни кўпайтирганинг сари хатоларинг кўпаяверади. Лекин Аллоҳнинг зикри ундай эмас, зикрни кўпайтирганинг сари хатоларинг ўчирилаверади.
«Саодатга етакловчи ҳикматлар»дан


Репост из: Muslimun.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 УМР САРҲИСОБИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи. Шанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   28. 12.2024-й (Декабрь ойи )
.27.1446-й (Жудус сони ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 6: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:10
🕌 Шом       - 17:00
🕌 Хуфтон   - 18:20


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:50
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 15:25
⏰ Шом       -- 17:00
⏰ Хуфтон   -- 18:35
27-Декабрьдан 03-Январьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji


ҳисоб-китоб қилингач, яхшига мукофот, ѐмонга жазо берилади. Афсуски, одамларнинг кўпи мана шу
ҳақиқатни англаб етмайди, юраги уришдан тўхтагунча дунѐ ишлари билан алаҳсиб-куймаланиб
юраверади. Ваҳоланки, қиѐмат қоим вақти жуда яқин. Огоҳ бўлайлик, кўзимизни очайлик, охират
тадоригини кўрайлик. Инсон дунѐга бир марта келади, фақат бир марта. Ўлимдан сўнг хатони
тўғрилаш учун ортга қайтиш имкони йўқ.
Аллоҳ таоло бандалар диққатини ғафлатда ҳаѐт кечирган шахсларнинг охиратдаги афсус-
надоматига қаратган: “Улар яна: “Агар биз (огоҳлантирувчи пайғамбар сўзларини) тинглаб, ақл
юргизганимизда, дўзах эгалари қаторида бўлмасдик”, дейдилар. Мана улар ўз гуноҳларини
эътироф этдилар. Энди у дўзах эгаларига ҳалокат бўлгай!” (Мулк сураси, 10-11-оятлар).
Ўйламай-нетмай қадам босган одам куни келиб аттанг, деб қолади. Нафақат бу дунѐда, охиратда
ҳам афсус чекади. Дўзахга маҳкум этилган кимсалар:
– Э воҳ! Дунѐда ақлимизни ишлатганимизда, тўғри йўлда юрганимизда, дунѐга берилмасдик,
яхши ишларни қилардик, бундай аҳволга тушмасдик! – деб афсусланадилар.


ҚУРЪОН – ҒАФЛАТНИНГ ДАВОСИ

Дунѐга муккадан кетиш, охиратни унутиш ғафлат дейилади. Ғофил одам ўткинчи дунѐни обод
қилишга бор кучини сарфлайди, нима қилиб бўлса ҳам нафсини қондириш ҳақида ўйлайди, топган
мол-дунѐсини фақат шаҳвати йўлида сарфлайди. Ғафлатга ботган кимса, “Мана шу дунѐда мазза
қилишим керак. Умр ғизиллаб ўтади-кетади, вақт борида еб-ичиб қолай”, деб калта ўйлайди.
Ғафлат ҳозирги кунда бутун дунѐда авж олган касаллик, десак муболаға бўлмайди. Ҳатто
аҳолисининг кўп қисмини мусулмонлар ташкил этадиган юртларда ҳам бор бу иллат. Афсуски, уни
шифокор тавсия этган дорини ичиш билан тузатиб бўлмайди, фақат Қуръон билан даволаш мумкин.
Аллоҳ таоло айтади: “Ким бу дунѐда кўр-гумроҳ экан, охиратда ҳам кўр ва бутунлай йўлдан
озувчидир” (Исро сураси, 72-оят).
Бу дунѐда кимнинг қалби кўр бўлса, ҳидоят йўлини кўрмаса, Аллоҳнинг мўъжизалари ҳақида
фикр юритмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган нарсаларга ишонмаса, ундай
кимса охиратда ҳам сўқир бўлади: яхшилик ва нажот йўлини, жаннат йўлини кўролмайди. У нариги
дунѐда қаттиқроқ адашади, залолатга кетади.
Дунѐ ташвишларига ўралашиб қолиб, охиратни унутган одамлар ҳақида шундай дейилган:
“Албатта Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган, дунѐ ҳаѐтининг ўзигагина рози бўлиб, ўша
билан хотиржам бўлган, Бизнинг оятларимиздан ғофил қолган кимсалар, ана ўшаларнинг
жойлари – касб қилган гуноҳлари сабабли – дўзахдир!” (Юнус сураси, 7-8-оятлар).
Қиѐмат куни Аллоҳга ҳисоб беришга ишонмайдиган, мана шу ўткинчи ҳаѐт билан овуниб,
моддий ютуқлардан маст бўлган кимсалар жаҳаннам азобига дучор бўладилар. Чунки улар гуноҳ-
маъсият ботқоғига ботиб, фақат дунѐ ташвишида яшадилар, Аллоҳга ибодат қилмадилар.
Бундай кимсалар фақат дунѐ учун борларини берадилар, ҳаѐтда маза қилиб қолиш пайида
бўладилар, ҳалол нима, ҳаром нима, дин-диѐнат нима, парво қилмайдилар. Улар ҳаѐт қувончларига
ошуфта бўлиб, охиратни ўйламайдилар, ўлимни эсламайдилар. Мўминлар Аллоҳни ѐд этиб маза
қилсалар, улар моддият оламидан ҳузурланадилар, фикру хаѐллари фақат мана шу беш кунлик ҳаѐт.
Бошқа ташвишлари йўқ уларнинг.
Қуръон мана шундай манқурт одамларга ўхшаб қолмасликка чақиради. Уларда на инсоф, на
одамгарчилик, на меҳр-мурувват бор. Бундай шахслар жамиятни инқирозга бошлайди. Қалби уйғоқ,
имони бут, эътиқоди мустаҳкам инсонлар яшайдиган жамият гуллаб-яшнайди.
Ғофил кимсалар хусусида Каломи мажидда яна шундай дейилган: “Улар охиратдан ғофил-
бехабар бўлган ҳолларида фақат дунѐ ҳаѐтининг зоҳиринигина биладилар” (Рум сураси, 7-оят).
Улар дунѐ ишларида устаси фаранглар, моддият оламининг моҳир кишиларидир. Ҳар бир ишни
қойиллатиб бажарадилар, саноат, деҳқончилик, ҳунармандчилик дейсизми, ҳаммасини дўндириб
ташлайдилар. Пулни пулга уриб бой бўлишни, экинни қачон экиб, қачон ишлов бериш-у, қайси пайтда
йиғиб-териб олишни сув қилиб ичиб юборишган. Аммо, охират ободлиги йўлида ҳеч вақога уқувлари
йўқ. Ўйлаганлари фақат мана шу дунѐ.
Дунѐ ишлари қолиб кетмайди, ўз ўрнида бўлади. Биз асосан охиратимиз обод бўлиши учун
ҳаракат қилайлик: Қуръон ўқийлик, зикр-тасбеҳ айтайлик, билмаганларимизни сўраб ўрганайлик,
билганларимизга амал қилайлик, тилимизни ғийбатдан тияйлик. “Дунѐ, дунѐ!” деб эртаю кеч тиним
билмай фақат қорин ғамида у ѐқдан-бу ѐққа ҳаллослаб югурганимиз билан дунѐ бизга вафодор бўлиб
қолмайди. Биз охират диѐрига харидор бўлсак, ана шунда ҳаммаси яхши бўлади, иншааллоҳ!
Мана бу оятда кўпчилик одамлар ҳолати баѐн этилган: “Одамларга ҳисоб-китоблари (яъни,
қиѐмат соати) яқинлашиб қолди. Улар эса ғафлатда, юз ўгирувчидирлар. Уларга
Парвардигорлари томонидан бирон янги эслатма – оят келар экан, албатта уни масхара қилиб,
диллари ғофил бўлган ҳолларида тингладилар...” (Анбиё сураси, 1-3-оятлар).
Вақти-соати етиб қиѐмат қоим бўлганида Аллоҳ таоло халойиқни қайта тирилтиради. Амаллар


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


​​ДИНИМИЗДА МАЪРАКАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВОЖИБМИ?
#маърака

❓1496-CАВОЛ: Мени турмуш ўртоғим 65 ёшда. 5 декабрь 2024 й  оламдан ўтдилар. Қариндошларимиз 20, 40 маърака қилинглар дейишяпти. Шу маъракаларни ўтказиш тартиби, қонун-қоидалари, нечта одам таклиф қилиш кераклиги ҳақида билмоқчиман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда маййит аҳли вафот этган инсонга атаб,  “уч”, “етти”, “йигирма”, “қирқ”, “йил” каби маъракаларни ўтказишлари вожиб деган ҳукм йўқ. Чунки динимизнинг бирор манбаида ушбу маросимлар ўтказилиши вожиб ёки суннат экани зикр қилинмаган. Аксинча, мазҳабимизга оид фатво китобларда бу макруҳ амал экани таъкидланади (“Фатҳул Қодир”, “Баззозийя” китоблари).
   Шундай бўлсада, вафот этган кишининг вояга етган фарзанларидан кимдир ўз мулкидан, кун санамасдан, риёкорлик ва дабдаба қилмасдан, савоб умидида, етимлар, фақир ва муҳтожларга эҳсон қилса, бундан ман қилинмайди. Балки вафот этган кишига савоби етиб бориши умид қилинади. Чунки Аҳли сунна вал-жамоага кўра, солиҳ амалларнинг савобини вафот этган кишиларга бағишлаш жоиз. Валлоҳу аълам.







Показано 20 последних публикаций.