Шаръий маросимлар
Маросимларнинг асосий сабаби таом улашишдир. Исломда ўзгаларга таом тарқатиш савобли иш, баъз хато ва гуноҳларнинг каффороти ҳам ҳисобланади. Бошқаларга таом бериш гоҳида фарз, гоҳида вожиб, гоҳида суннат, гоҳида мустаҳаб амалдир.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роҳманга ибодат қилинг. Таомни едиринг. Саломни ёйинг. Саломатлик - ла жаннатга кирурсиз” дедилар.
Яна бир ҳадисда: “исломнинг гўзаллиги таом беришинг ва таниган танимаганга салом беришинг ”, деганлар.
Уламоларимиз маросимлар ҳақида келган шаръий қоидаларни батафсил ўрганиб ва тахлил қилиб бўлганларидан кейин, қайси маросимлар шариатда борлигини белгилаб беришган. Улар қуйидагилар:
• Келин тушириш (никоҳ тўйи) маросими. Никоҳ тўйини куёв тараф келинниг шарафига уюштиради. Бу Ҳанафий мазҳаби бўйича суннат амалдир. Ушбу тўй орқали никоҳ эълон қилинади. Тўйга ҳозир бўлган мусулмонлар янги оила келин -куёв ҳаққига дуолар қилади.
• Хатна ила ўтказиладиган маросим. Ўғил болаларни ҳатна қилдириш муносабати ила камтарона дастурхон ёзиб, меҳмон чорлаш суннатдир.
• Бола туғилиши муносабати ила ўтказиладиган маросим, яъни ақиқа. Яъни янги туғилган фарзанднинг ва онанинг соғ - саломатлигига шукрона сифатида ўзказиладиган маросим. Бола туғилиб 3 кунлик, 7 кунлик, 14 кунлик ё 21 кунда қилинади. Бу вақтда қилолмаса хоҳлаган кунида қилиш мустаҳабдир.
• Янги уй бино қилиниши муносабати билан яъни уй тўйи. Албатта инсоннинг масканга эга бўлиши Аллоҳ таолонинг шукронасига сабаб бўладиган катга неъматдир. Бунда янги қўшнилар билан танишиш мақсадида қилиниб, улар орқали кўпчиликнинг дуосидан баҳраманд бўлшпдир.
• Бир одамнинг ғойиб бўлиб ва шу сафардан эсон -омон қайтиб келиши муносабати билан ўтказиладиган маросим. Бунда ҳам бошқа маросимларга. ўхшаш хурсандчилик шукронаси, хайри эҳсон савоби ва дуо умиди мавжуд.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилицади: Расул соллаллоху алайҳи васаллам (сафардан) Мадинадан қайтиб келганларида, туя ёки сигир сўйдилар.
• Оддий, алоҳида сабабсиз зиёфат. Бунда яқин қариндошлар ва дўст кишиларни меҳмон қилиш ниятида дастурхон ёзилади.
• Қуръонни ёдлаб бўлиш муносабати ила зиёфат бериш. Бу улкан неъмат ҳисобланиб, бу неъматга сазовор бўлганлик шукронасига маросим ўтказиш раво кўрилган.
• Бало - офатдан қутулгани шукронасига эҳсон қилиш. Банданинг бошига келган бало - офатлардан қутулгандан кейин ўз ихтиёри ила Аллоҳга шукр изҳор қилиб, Ҳайри - эҳсон қилса яхши бўлади.
• Катта ютуққа эришганда уюштириладиган маросим. Мазкур ютуққа эриштирган Аллоҳ таолодир. Ушбу маросим шу неъматнинг шукридир.
Бу маросимларда шариат кўрсатган чегарадан чиқшшшнг зарари бор. Ҳаром - ҳариш нарсаларни тановул қилиш ва гуноҳ ишларни амалга ошириш, маросимга риёкорлик, кибр, манманлик ва исрофни аралаштириш, ортиқча сарф — ҳаражат ўзига ҳам, ўгаларга ҳам зарар етказади ва маросим савобини йўққнлади.
Исломда ёр - биродарларини бир дастурхон атрофига жамлаш мустаҳаб амаллардандир. Унда яхшилик ва баракот бордир. Юқорида келтирилган маросимлардан никоҳ тўйи суннатдир қолганларида эса қилса савоб, қилмаса гуноҳ йўқ.