МАСЖИДЛАРДА АЗОНДАН КЕЙИН ТАКБИР АЙТИЛГУНИЧА ТИК ТУРИШ
#азон #намоз
❓1241-CАВОЛ: Масжидларда айрим инсонлар муаззин то иқоматни айтгунича тик турганларини кўрамиз. Уларнинг бу иши тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидга кирган киши иқомат такбиригача тик туриши тўғри эмас. Чунки иқоматни тик туриб эшитиш макруҳ бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилган:
إذَا دَخَلَ الرَّجُلُ عِنْدَ الْإِقَامَةِ يُكْرَهُ لَهُ الِانْتِظَارُ قَائِمًا وَلَكِنْ يَقْعُدُ ثُمَّ يَقُومُ إذَا بَلَغَ الْمُؤَذِّنُ قَوْلَهُ حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ
“Бир киши масжидга иқомат вақтида кириб келса, тик турган ҳолда кутиб туриши макруҳ саналади. Балки ўтириб, муаззин “Ҳаййа алал фалаҳ” га келганида, ўрнидан туриб, намозга шуруъ қилади.“Музмарот” китобида шундай келган” (“Фатово Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.